иккинчидан, фуқаролиги бўлмаган шахслар;
учинчидан, мультипатридлар, яъни бир неча фуқароликка эга шахслар.
Халқаро муносабатларда давлатнинг фуқаросиз шахсларига шартнома ёки одат нормаси асосида бериладиган бир нечта ҳуқуқий
мақом одатга айланган. Бундай мақомлар чет элликларга нисбатан икки томонлама шартномалар орқали ўрнатилса, апатридлар ва муль- типатридларга нисбатан кўп томонлама конвенциялар асосида ёки одат бўйича белгиланади.
Бу мақомлар ичида нисбатан кенг тарқалгани - миллий мақом бўлиб, унга кўра, фуқаросизлар, айрим истисноларни ҳисобга олма- ганда, асосан, маҳаллий фуқароларга тенглаштирилади. Ушбу мақом Россия Конституциясида ҳам қайд этилган, унда айтилишича, чет эллик фуқаролар ва фуқаросиз шахслар «федерал қонун ёки Россия Федерацияси халқаро шартномасида белгиланганидан ташқари барча ҳолларда Россия Федерацияси фуқаролари билан тенг равишда ҳуқуқ ва мажбуриятга эгадирлар» (62-модданинг 3-қисми).
Алоҳида фуқароларга тегишли бўлган ҳуқуқлар ҳам борки, чет элликлар бундай ҳуқуқларга эга эмас.
Бу ҳуқуқлар сирасига қуйидагилар киради:
Россия Федерациясига монеликсиз қайтиб келиш ҳуқуқи;
митинглар, демонстрациялар, намойишлар ҳуқуқи;
ерга хусусий эгалик ҳуқуқи;
эҳтиёжманд фуқароларнинг давлатдан моддий кўмак олиш ҳуқуқи;
бепул тиббий, тез ёрдамдан ташқари, хизмат кўмагидан фойда- ланиш ҳуқуқи.
Бундан ташқари, Россия фуқароси Россия Федерациясидан таш- қарига кўчириб юборилиши ёки бошқа давлатга топширилиши мум- кин эмас.
Фуқаросизнинг ҳуқуқий мақомидаги энг муҳим фарқ унинг давлатни бошқаришда иштирок этиш билан боғлиқ қуйидаги ҳуқуқ- лари мавжуд эмаслигидир:
биринчидан, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайлаш ва сайланиш;
иккинчидан, давлат хизматида бўлиш;
учинчидан, армияда ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларида хизмат қилиш;
тўртинчидан, давлат сири билан боғлиқ бўлган мансаб вазифа- ларида ишлаш;
бешинчидан, денгиз кемаси капитани ва ҳаво кемаси экипажи аъзоси бўлиш.
Шу билан бирга, чет элликлар фақат фуқаролар зиммасида бўл- ган айрим мажбуриятларни, аввало, ҳарбий мажбуриятни адо этиш- дан озоддирлар.
БМТ Бош Ассамблеяси 1985 йилда қабул қилган Ўзлари яшаб турган мамлакатларнинг фуқаролари ҳисобланмаган шахсларга нис- батан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги декларацияда чет элликлар мақо- мининг умумий қоидалари қайд этилган бўлиб, унда қонуний асосда мамлакат ҳудудида бўлиб турган бундай шахсларни оммавий тар- тибда кўчириб юборишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган.
Шартнома асосида фуқаросиз учун мумкин қадар қулайлик бе- риш режими яратилиши мумкин: бунда у тадбиркорлик, бож ва солиқ тўловлари ва шу каби бошқа масалалар бўйича бошқа ҳар қандай тоифага мансуб шахслардан кам бўлмаган ҳуқуқлардан фойдаланади. Шунингдек, фуқаросизларга нисбатан алоҳида енгиллик ва имтиёзлар беришни кўзда тутувчи преференциал режим ҳам қўлланилиши мумкин.
Халқаро ҳуқуқда бошпана ҳуқуқи. Бошпана ҳуқуқи конс- титуциявий ҳуқуқнинг умум эътироф этган, халқаро ҳуқуқда тан олинган ва маъқулланган институтидир. Халқаро ҳуқуқий одат нор- малари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва БМТнинг 1967 йилдаги Ҳудудий бошпана тўғрисидаги декларациясида қайд этилган. Қочоқларнинг ҳуқуқий мақоми. Қочоқларга тааллуқли дастлабки ҳужжатлар Биринчи жаҳон урушидан кейин қабул қилинган. Айни пайтда бу борадаги асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжат 1951 йилдаги
Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенциядир.
Қочоқ деганда, ирқи, дини, фуқаролиги, муайян ижтимоий гуруҳ ёки сиёсий маслакка мансублиги юзасидан таъқибга олингач, асосли равишда хавф-хатар остида қолгани туфайли, айни пайтда, ўзи фуқароси ҳисобланган мамлакатдан ташқарида бўлган ва ушбу мамлакат ҳимоясидан фойдаланиш имкони ёхуд истаги бўлмаган шахс тушунилади. Ушбу таъриф юқоридаги сабабларга кўра, ўзи аввал яшаб турган мамлакатдан ташқарида бўлган ҳамда худди шун- дай хавф-хатар мавжудлиги ўз юртига қайтиш имкони ёхуд истаги бўлмаган фуқаросиз шахсларга ҳам тааллуқлидир.
Бундан кўриниб турибдики, иқтисодий мулоҳазаларга кўра ўз мамлакатини тарк этувчи «иқтисодий қочоқлар» мазкур тоифага таал- луқли эмас. Тинчлик-осойишталикка қарши жиноят, ҳарбий жиноят ёки инсониятга қарши жиноят содир этган, шунингдек муқаддам
сиёсий мазмун касб этмаган оғир жиноят қилган шахс қочоқлик мақомини даъво қилиши мумкин эмас.
Аслида, давлат қочоқларга одатда чет элликларга бериладиган мақомни беришга мажбур. Ҳукумат ёрдамидан фойдаланиш борасида эса улар маҳаллий фуқароларга тенглаштирилади. Қочоқлар уларнинг ҳаёти ёки эркинлиги учун хавф-хатар мавжуд бўлган мамлакатларга кўчирилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоида ҳам катта аҳамиятга эга.
Қочоқлар ҳуқуқига амал қилинишини БМТнинг Қочоқлар иши бўйича Бош Комиссариат Бошқармаси назорат қилади. Унинг Низо- мини 1950 йилда БМТ Бош Ассамблеяси тасдиқлаган.
Россияда 1993 йил 19-февралда «Қочоқлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Унда қайд этилишича, қонун халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига мувофиқ равишда чиқарилган. Халқаро шартнома билан қонун ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда шартномадаги қоида қўлланилади, қочоқлар ҳуқуқи чекла- нишига сабаб бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустаснодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |