Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet19/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Фуқаросизлик. Фуқаросизлик шахс бирон-бир давлат фуқаро- лигига эга бўлмаган юридик ҳолатдир. Бундай шахслар апатридлар дейилади. Агар туғилган жойининг қонуни ва ота-онаси фуқаролари бўлган мамлакат қонуни қон ҳуқуқи принципига асосланган бўлса, у
ҳолда шахс туғилган пайтидан шундай ҳолатга тушиб қолиши мумкин.
Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи фуқаросизликка нисбатан бутун- лай салбий муносабатдадир. 1961 йилдаги Фуқаросизликни камай- тириш тўғрисидаги конвенция давлат зиммасига ўз ҳудудида туғил- ган ва апатрид бўлиш эҳтимоли мавжуд ҳар қандай шахсга фуқаролик бериш мажбуриятини юклайди.
1954 йилдаги Апатридлар мақоми тўғрисидаги конвенция улар- нинг мақомини чет элликлар мақоми билан тенглаштиришни талаб этади. Бу ҳали ўз ватани ҳисобланган давлатнинг дипломатик ҳимоя этиши борасида чет элликлар эга бўлган ҳуқуқни, шунингдек улар- нинг мамлакати билан тузилган шартномаларда кўзда тутилган ҳуқуқларни билдирмайди, албатта. Аммо бу борада давлатнинг ўз ҳудудида доимий яшаб турган фуқаросиз шахсларга нисбатан дипло- матик ҳимоя этиш ҳуқуқи тобора тан олинаётганини кузатиш мумкин.
Кўп фуқаролик. Фуқаролик тўғрисида миллий қонунлар ўртаси- даги фарқлар таъсир кучи ўлароқ, инсон туғилиши биланоқ икки ва ундан ортиқ давлатнинг фуқаролигига эга бўлиши мумкин. АҚШ ҳудудида туғилган Россия фуқароларининг фарзандлари ҳар икки давлат фуқаролиги ҳуқуқига эгадир.
Икки давлат фуқаролигига эга бўлган шахс - бипатрид, бир неча фуқароликка эга шахс эса - мультипатрид, деб аталади.
Умум эътироф этган нормага мувофиқ, бир неча давлат фуқаро- лигига эга бўлган шахс ана шу давлатларнинг ҳар бири томонидан фақат мазкур давлатнинг фуқаролигига эга деб қаралади (1930 йил- даги Фуқаролик тўғрисидаги қонунлар коллизиясига доир айрим масалалар ҳақидаги Гаага конвенциясининг 3-моддаси). Бунинг мазмуни шуки, агар шахс ўзи фуқароси бўлган давлатлардан бири- нинг ҳудудида бўлиб турса, бошқа давлатлар унга дипломатик ҳимоя кўмагини кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас (ўша Конвенциянинг 4-мод- даси).
Учинчи бир давлат, яъни ўзи фуқароси бўлмаган давлат ҳудудида бўлиб турган бир неча фуқароликка эга шахсга фақат битта фуқаро- лиги бор деб қаралади. Бунда учинчи давлат самарали фуқаролик қоидасини қўллайди, яъни шахснинг ўзи муқим яшаб турган давлат фуқароси экани эътиборга олинади. Агар буни аниқлаш қийин бўлса,
у ҳолда шахс нисбатан кўпроқ боғлиқ ҳисобланган давлат фуқаро- лиги тан олинади (5-модда).
Бипатридлар учун ҳарбий мажбурият муаммосининг ҳал этилиши катта аҳамиятга эгадир. 1930 йилдаги икки фуқаролик билан боғлиқ айрим ҳолатларда ҳарбий мажбурият тўғрисидаги Гаага протоколи худди шу масалага бағишланган. 1963 йилдаги кўп фуқароликни чек- лаш ва кўп фуқаролик ҳолларида ҳарбий мажбурият тўғрисидаги Европа конвенциясида ҳам мазкур мавзусига тааллуқли қоидалар мавжуд. Доимий яшаб турилган ёки самарали алоқаси бўлган давлат- дагина ҳарбий хизматни ўташ мажбурийдир.
Россия Конституциясида белгиланишича, Россия фуқароси «фе- дерал қонун ёки Россия Федерацияси халқаро шартномасига муво- фиқ, чет эл давлати фуқаролигига (икки фуқароликка) эга бўлиши мумкин» (62-модданинг 1-қисми). Россия фуқаросининг чет эл фуқа- ролигига эгалиги, сиёсий ҳуқуқлардаги айрим чеклашларни ҳисобга олмаганда, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Россия Федерацияси икки фуқароликни тартибга солиш юзасидан яқин ва узоқ хориж мамлакатлари билан бир нечта битимлар имзо- лаган бўлиб, ушбу ҳужжатларга ҳарбий мажбуриятни бажариш тар- тиби тўғрисидаги битимлар илова қилинган.
Фуқаролик тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Респуб- ликасида якка фуқаролик жорий қилинган. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахснинг бирон-бир давлат фуқаролигига мансуб- лиги тан олинмайди. Бу 1930 йилги Гаага конвенциясида мустаҳ- камланган икки фуқароликни тан олмаслик халқаро принципига ҳам тўлиқ мос келади.
Давлат ҳудудидаги фуқаросизларнинг ҳолати. Давлат ҳудудидаги фуқаросизлар қаторига қуйидагилар киради:
биринчидан, чет элликлар, яъни ўзлари бўлиб турган мамлакат фуқароси ҳисобланмаган ва бошқа давлат фуқаролигига эга бўлган шахслар. Чет эллик шахс ўзи бўлиб турган мамлакатнинг тўлиқ ҳудудий юрисдикциясида ва ўзи фуқароси ҳисобланган давлатнинг шахсан юрисдикциясида бўлади. Бунда ҳудудий юрисдикция устун саналади;

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish