Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet22/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

БМТнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  1. Халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаб туриш.

  2. Тинчликка таҳдидга барҳам бериш ҳамда унинг олдини олиш, шунингдек агрессия ёки бошқа тинчликни бузувчи хатти-ҳаракат- ларни бартараф этиш учун самарали жамоавий чора- тадбирлар қўллаш.

  3. Халқаро низоларни ёки тинчлик бузилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни тинч воситалар ёрдамида ҳал этиш.

  4. Халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш.

  5. Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар мазмундаги хал- қаро муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

  6. Инсон ҳуқуқларини ҳамда ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар, барчага тааллуқли бўлган асосий эркинликларни рағбат- лантириш ва ривожлантириш.

  7. Ташкилот олдида турган мақсадларга эришиш йўлида давлатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштирадиган марказ бўлиш.

Ушбу мақсадларга эришиш учун БМТ қуйидаги принциплар асо- сида фаолият юритишни ўз зиммасига олган:

  1. Суверен тенглик.

  2. БМТ Устави бўйича мажбуриятларни сидқидилдан бажариш.

  3. Халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш чоғида халқаро тинчлик, хавфсизлик ва адолатни таҳдид остига қўймаслик.

  4. Ҳар қандай давлатнинг ҳудудий дахлсизлигига ёки сиёсий мустақиллигига қарши ва шунингдек БМТ мақсадларига хилоф бўл- ган бошқа вазиятларда ҳам, халқаро муносабатларда куч билан ёхуд уни қўллаш билан таҳдид этишдан воз кечиш.

  5. БМТ ўз Уставига мувофиқ қўллайдиган барча саъй-ҳаракат- ларида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда у огоҳлантирувчи ёхуд мажбурловчи мазмундаги чоралар қўллаётган ҳар қандай давлатга ёрдам кўрсатишдан тийилиб туриш.

  6. БМТ аъзоси бўлмаган давлатлар ҳам унинг принципларига мувофиқ равишда ҳаракат қилишини таъминлаш, чунки бу халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаб туриш учун қўл келиши мумкин.

  7. БМТнинг аслида давлатлар ички ваколатларига мансуб бўлган ишларига аралашмаслиги.

БМТ ўз фаолияти мобайнида қанчадан-қанча мушкул даврларни бошидан кечирган. Дастлабки пайтларда кўпчилик овозни назорат остига олган Ғарб давлатлари озчиликка ўз хоҳиш-иродасини мажбурлаб ўтказишга уринган. Деколонизациядан кейин ривож- ланаётган давлатлар кўпчиликни ташкил қилган ва улар ҳам бошқа давлатларнинг манфаатларини етарли даражада ҳисобга олмасдан, овоз бериш машинасини ўз хоҳишлари бўйича фойдаланишга ин- тилган. Оқибатда эса мутлақо бефойда, самарасиз резолюциялар қабул қилинган. «Совуқ уруш» туфайли янада мушкул вазиятлар юзага келган. «Совуқ уруш» тугаганидан кейинги янгича шарт-ша- роитлар, табиийки, БМТ олдига янги талабларни қўймоқда.
БМТ давлатлараро ташкилот ҳисобланади. Унга дунёнинг деярли барча давлатлари аъзодир. 2004 йилнинг 1-январигача дунёнинг 192 та давлати БМТга аъзо бўлган.
БМТнинг асосий органлари:

  1. Бош Ассамблея;

  2. Хавфсизлик кенгаши;

  3. Ижтимоий ва иқтисодий кенгаш (ЭКОСОС);

  4. Васийлик кенгаши;

  5. Халқаро суд;

  6. Котибият.

Бош Ассамблея - БМТнинг Устави доирасида ҳар қандай масала- ларни ёки ишларни муҳокама этиш ҳуқуқидек кенг ваколатларга эга бўлган вакиллик органи. Шунингдек, у БМТнинг ҳар қандай органи ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама этиши мумкин. Тегишли масалани кўриб чиқиш натижаси ўлароқ, у БМТ аъзоларига ва органларига, шу жумладан Хавфсизлик кенгашига ҳам тавсиялар киритади. Бундай тавсиялар Хавфсизлик кенгаши ва Халқаро суддан ташқари, БМТнинг барча органлари учун мажбурийдир.
БМТ Уставида Бош Ассамблея фаолиятининг энг муҳим йўна- лишлари кўрсатиб қўйилган. Бош Ассамблея тинчликни қўллаб- қувватлаш борасидаги ҳамкорликнинг умумий принциплари, шу жумладан қуролсизланиш принципларини кўриб чиқиш ва БМТ аъзолари ҳамда Хавфсизлик кенгашига тегишли тавсиялар киритиш ваколатига эга.
БМТ Бош Ассамблеяси давлатлар ўртасида ялпи тинчлик-осо- йишталик ва дўстона муносабатларга халал бериши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган чора- ларни ҳам тавсия этиш мумкин. Бунда БМТ Уставининг мақсад ва вазифалар баён этилган қоидаларини бузиш оқибатида юзага ке- ладиган вазиятлар ҳам назарда тутилган.
БМТ Бош Ассамблеянинг асосий ваколатлари сирасига, шунинг- дек сиёсий соҳа бўйича халқаро ҳамкорликка кўмаклашиш ва халқаро ҳуқуқ ва унинг кодификацияси борасидаги илғор тараққиётини рағ- батлантириш масалалари ҳам киритилган. Бош Ассамблея иштирокида энг муҳим масалалар, шу жумладан инсон ҳуқуқлари, ядро қуролини тарқатмаслик, денгиз туби ва космик фазодан фойда- ланиш каби соҳаларга тааллуқли 300 дан зиёд шартнома қабул қил- инган. Бундан ташқари, иқтисодий ва ижтимоий турмуш, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва инсон ҳуқуқлари соҳалари бўйича ҳам- корликка кўмаклашиш ҳам Бош Ассамблеянинг асосий вазифалари- дандир.
БМТнинг барча асосий органлари, шу жумладан Хавфсизлик кенгаши ҳам ўз фаолияти тўғрисида Бош Ассамблеяга ҳисоботлар тақдим этиб туради. У БМТ бюджетини тасдиқлайди ва аъзолар тў- лайдиган бадаллар миқдорини белгилайди. Бош Ассамблея Халқаро суддан тегишли консультатив хулосаларни сўраб олиши баробарида, буни БМТнинг бошқа органлари ва унинг ихтисослашган муасса- салари амалга оширишига ҳам рухсат этиши мумкин.
Бош Ассамблея ваколатлари БМТ органларини шакллантириш жабҳасида алоҳида аҳамият касб этади. У Хавфсизлик кенгашининг 10 та нодоимий аъзосини ва ЭКОСОСнинг барча аъзоларини сай- лайди. У жами 200 дан ортиқ қўшимча органларни тасдиқлайди. Ва ниҳоят, БМТ Уставига тузатишлар киритиш жараёни ҳам Бош Ассам- блея маъқуллагандан сўнг бошланади.
БМТ Бош Ассамблеяси бир қатор ваколатларни Хавфсизлик кенгаши билан биргаликда амалга оширади. Хавфсизлик кенгаши тавсиясига мувофиқ, Бош Ассамблея аъзоликка қабул қилиш, аъзо-
ликни вақтинча ва бутунлай тўхтатиш тўғрисида қарорлар чиқаради. Бош Ассамблея ва Хавфсизлик кенгаши биргаликда Халқаро суд аъзоларини ҳам сайлайди.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish