Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet30/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари. Инсон ҳуқуқлари соҳасида давлатлараро ҳамкорлик кенг миқёсдаги масалаларни ўз ичига қам- райди. Унга фан, маданият, таълим, ахборот алмашиш, кишилар ўрта- сидаги алоқалар борасидаги ҳамкорликлар киради.
Давлатлараро ҳамкорлик марказида инсон ҳуқуқлари туради. Халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари масалаларини тартибга солувчи нормалари одатда халқаро гуманитар ҳуқуқ деб аталадиган ва қуролли можаролар даврида қўлланиладиган инсон ҳуқуқлари ҳуқуқини ўз ичига оладиган халқаро ҳуқуқ соҳасини ташкил қилади. ХХ асрнинг иккинчи даврини инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқининг шаклланиш даври дейиш мумкин.
Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан инсон ҳуқуқлари – ҳар қандай жамиятда шахснинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда муҳим бўлган ҳуқуқдир. Турли жамиятлар инсон ҳуқуқларини таъминлашда турли ижтимоий имкониятларга эга. Бироқ давлатлар учун шахсга қандай ҳуқуқлар берилиши ва миллий қонунларда мустаҳкамлаб қўйилиши лозимлиги борасидаги қарашларнинг маълум даражада мос келиши характерлидир.
БМТ Уставида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғри- сида сўз боради. Аксарият ҳолларда бу икки тушунчани қисқа қилиб
«инсон ҳуқуқлари» деб юритилади, чунки гап бир тартибдаги воқелик хусусида бормоқда. Ҳуқуқ ҳам, эркинлик ҳам – шахснинг ёки бир гуруҳ шахсларнинг қонун билан кафолатланган лозим даражада хулқ- атвор ўлчовидир. Ҳуқуқни амалга ошириш тартиби у ёки бу даражада тартибга солинади. Эркинлик, баъзан инсон хулқ-атворини давлат аралашмайдиган доираси сифатида қаралади.
«Инсон ҳуқуқлари» атамаси халқаро сиёсий тилда Американинг мустақиллик уруши ва Буюк француз инқилобидан сўнг пайдо бўлган. Ўша пайтларда тегишли давлатнинг ички ҳужжатларида инсон ва фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида сўз борган. БМТ Уставида фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида сўз юритилмайди. Зотан, айрим
инсон ҳуқуқлари, масалан, давлатни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи инсоннинг фуқаролиги билан боғлиқдир.
Халқаро ҳуқуқда инсон ҳуқуқларининг таснифи (классифи- кацияси). Халқаро ҳужжатларда қабул қилинган таснифга (классифи- кацияга) кўра инсон ҳуқуқлари фуқаролик (шахсий), сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга бўлинади. Тасниф- лашнинг бошқа турлари ҳам бўлиши мумкин. Тахминан ХХ аср 70 йилларининг бошларидан «уч авлод» концепцияси кенг тарқалган.
Бундай хронологик ёндашув аввал инсон ҳуқуқлари деганда, фақат фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларнигина (биринчи авлод) англа- шилганлиги билан тушунтирилган.
Собиқ СССР ва унинг иттифоқдошлари таъсири остида инсон ҳуқуқлари тушунчасига ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар (иккинчи авлод) ҳам киритила бошланди.
Ва ниҳоят, ривожланаётган мамлакатларнинг ҳиссаси билан тинчлик ҳуқуқи, қуролсизланиш ҳуқуқи, ривожланиш ҳуқуқи, соғлом атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи (учинчи авлод ёки «бирдамлик» ҳуқуқи) инсон ҳуқуқлари сирасига киритилган.
Учинчи авлод ҳуқуқлари рўйхатини ноҳукумат ташкилотлари даражасида давом эттиришга уринишлар бўлган. Бироқ халқаро ва илмий даражада муҳокама қилинаётган бу борадаги асосий муаммо – инсон ҳуқуқлари халқлар ҳуқуқи билан боғлиқлиги муаммосидир.
Кўриниб турибдики, инсон ҳуқуқларини халқлар ҳуқуқидан ажратиш мумкин эмас. Халқлар ҳуқуқи (жамоа ҳуқуқи) ҳам инсон ҳуқуқлари сифатида қаралиши мумкин. Бундан ташқари, ҳамма халқ- лар ҳуқуқини ҳам инсон ҳуқуқларининг учинчи авлодига киритиш мумкин эмас. 1966 йилда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари тўғри- сидаги иккита халқаро Пакт ҳам халқларни ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан бошланади. Халқлар ҳуқуқи сўзсиз жамоа ҳуқуқидир, лекин инсоннинг жамоа ҳуқуқлари тушунчаси учинчи авлод ҳуқуқлари ёки халқлар ҳуқуқининг ўзи билан чекланмайди. У бирмунча кенг тушунча. Масалан, касаба уюшмалари ҳуқуқи ҳам жамоа ҳуқуқи ҳисобланиши мумкин. Айрим ҳолларда турли шахсий ҳуқуқларнинг нисбатлари янги, энди жамоага тегишли бўлган умумлашган (синтетик) ҳуқуқни ташкил қилади. Ушбу маънода, масалан, тинч йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқини кўриш мумкин.
Инсон ҳуқуқларининг учинчи авлоди тўғрисидаги масалани қўйиш ва унинг атрофидаги баҳслар, ушбу ҳуқуқларни мустаҳ- камловчи ва улардан баъзи бирларининг мазмунини очиб берувчи
халқаро ҳужжатлар қабул қилиниши, масалан, 1986 йил 4 декабрда қабул қилинган ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги Декларация инсон ҳуқуқлари рўйхати қандайдир қотиб қолган нарса эмас ва у давом эттирилиши мумкинлигини тасдиқлайди.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish