Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet31/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартлар. Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилининг мазмунини ушбу давлат юрисдикцияси остида бўлган барча шахсларга нисбатан бу ҳуқуқ- ларни бирон-бир камситишларсиз ҳурмат қилиш ва унга риоя этиш бўйича давлатнинг мажбуриятлари ташкил қилади. Агар халқаро ҳуқуқ ва давлат ички ҳуқуқи нисбатининг дуалистик назариясидан келиб чиқилса, давлат томонидан алоҳида шахсларга ва уларнинг гуруҳларига (жамоаларга) ички ҳуқуқ орқали тегишли ҳуқуқ ва эркинликлар берилади. Бошқача қилиб айтганда, индивидлар ва улар- нинг гуруҳлари халқаро ҳамжамиятдан тўғридан-тўғри ҳеч қандай ҳуқуқ олмайдилар.
Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойили халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан бири сифатида 1945 йилда БМТ Уставининг қабул қилиниши билан қарор топди. У Уставда халқаро ҳуқуқ тамойиллари орасида кўрсатиб ўтилмаган. Бироқ Уставнинг 1-мод- даси (3-банди)да БМТ мақсадларидан бири «инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини барча учун ирқидан, жинсидан, тили ва дини- дан қатъи назар, истисносиз ҳурмат қилиш» борасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳисобланади, деб кўрсатилган. Ушбу тамойилни Уставда билвосита мустаҳкамланган, деб ҳисобланади. Бу Уставнинг 55-моддасида ўз тасдиғини топган, унда БМТ «барча учун ирқидан, жинсидан, тили ва динидан қатъи назар истисносиз инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳар томонлама ҳурмат қилиш ва риоя этиш»га кўмаклашади, дейилади. 1975 йилдаги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашининг Якунловчи ҳужжатида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойили ҳақида тўғридан-тўғри сўз боради.
Халқаро ҳуқуқнинг ҳар қандай тамойилини ҳаётга татбиқ қилиш учун улар халқаро ҳуқуқнинг шартномавий ва одат нормаларида бел- гиланиши лозим. Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилини
белгиловчи ва ривожлантирувчи халқаро ҳуқуқий мажбуриятлар, одатда, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар деб аталади.
Бу – давлатларнинг нафақат ўз юрисдикцияси остидаги шахс- ларга қандайдир муайян ҳуқуқ ва эркинликлар бериш мажбурияти, балки бундай ҳуқуқ ва эркинликларга тажовуз қилмаслик (масалан, ирқий, миллий ва бошқа турдаги камситишларга йўл қўймаслик, қийноққа солмаслик ва бошқалар)дир.
Халқаро стандартлар универсал, яъни жаҳонда эътироф этилган ҳамда минтақавий бўлиши ҳам мумкин. Минтақавий стандартлар қандайдир бир гуруҳ мамлакатларнинг ривожланиш даражаси, анъаналаридан келиб чиқадиган хусусиятларга эга бўлиб, универсал стандартлардан кенгроқ, муайянроқ (масалан, умумевропа жараён- лари доирасидаги стандартлар) бўлиши мумкин.
Баъзи вақтларда алоҳида халқаро стандартларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларнинг у ёки бу чеклашларга йўл қўйилиши мумкин. Бинобарин, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг қатор қоидаларида тегишли ҳуқуқ ва эркинликлар фақат қонунда белгиланган ва жамоат тартиби, давлат хавфсиз- лигини, аҳолининг соғлиғи ва ахлоқини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган чеклашларга йўл қўйилиши мумкинлиги назарда тутилган. Ушбу Пактнинг 4-моддаси фавқулодда ҳолат даврида миллат ҳаёти хавф остидалиги ва бу тўғрида расман эълон қилинганда Пакт иштирокчилари муайян шартларга риоя қилган ҳолда Пактдаги мажбуриятлардан четга чиқадиган чоралар кўриши мумкин. Бироқ 4- моддага мувофиқ, ирқи, ранги, жинси, тили, дини ёки ижтимоий келиб чиқишига асосан камситишни тақиқловчи, шунингдек, яшаш ҳуқуқини мустаҳкамловчи, қийноққа солиш, қулдорлик ва бошқа- ларни тақиқловчи стандартлардан чекиниш мумкин эмас.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳужжатларнинг умумий тавсифи.
Мазкур масаланинг ечимини инсон ҳуқуқлари муаммосига бевосита дахлдор бўлган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида кўриш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қаторига аввало Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро билл киради. Халқаро биллга:

  1. 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси;

  2. 1966 йилдаги Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт;

  3. 1966 йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт, унга 1966 ва 1992 йиллардаги Факультатив протокол- лар киради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар жумласига яна қуйидагилар киради:
1) 1960 йилдаги Мустамлака мамлакатлар ва халқларга мустақиллик бериш тўғрисидаги Декларация;
2). 1948 йилдаги Геноцид жиноятининг олдини олиш ва уни содир этганларни жазолаш тўғрисидаги конвенция;

  1. 1965 йилдаги Ирқий камситишларнинг барча шаклини бекор қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенция;

  2. 1973 йилдаги Апартеид жиноятларининг олдини олиш ва уни содир этганлик учун жазолаш Халқаро конвенцияси;

  3. 1949 йилдаги Уруш қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Женева конвенцияси ва 1977 йилдаги I ва II қўшимча протоколлар;

  4. 1952 йилдаги Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция.

  5. 1979 йилдаги Аёлларга нисбатан камситишнинг ҳар қандай шаклини бекор қилиш тўғрисидаги конвенция;

  6. 1959 йилдаги Болалар ҳуқуқи декларацияси;

  7. 1989 йилдаги Болалар ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция;

  8. 1957 йилдаги Турмушга чиққан аёлнинг фуқаролиги тўғрисидаги конвенция;

  9. 1974 йилдаги Аёллар ва болаларни қуролли можаролар давридаги фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларация;

  10. 1961 йилдаги Фуқаросизликни камайтириш тўғрисидаги конвенция;

  11. 1954 йилдаги Апартеидларнинг мақоми тўғрисидаги кон- венция;

  12. 1951 йилдаги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенция ва 1966 йилдаги протокол;

  13. 1950 йилдаги БМТнинг Қочоқлар иши бўйича Олий Комиссари бошқармасининг Устави;

  14. 1957 йилдаги Ҳудудий бошпана тўғрисидаги Декларация ва бошқалар.

БМТ Устави инсон ҳуқуқлари тушунчасини аниқлаштирмаса-да, маълум даражада унга кўмаклашувчи бир неча тамойилларни ифода- лайди. Жумладан, унда миллатларнинг тенг ҳуқуқлилиги, эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги, инсон шахсининг шаъни ва қадр- қиммати, яъни виждон, эътиқод эркинлиги ва ҳоказо хусусида сўз боради. Уставнинг Муқаддимаси ташкилот аъзоларини «юксак эр- кинликда ижтимоий тараққиётга кўмаклашиш»га интилишлари тўғрисида сўз борадиган қисмида асосий демократик эркинликларга ҳавола қилинади.
Энг аввало, ушбу қоидалардан келиб чиқиб кўплаб тегишли халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқилмоқда. Бу бора- даги асосий ишлар БМТ доирасида ва унинг энг аввало ЮНЕСКО, Халқаро Меҳнат Ташкилоти каби ихтисослашган муассасаларида олиб борилган ва олиб борилмоқда.
Қайд этилган ҳужжатларнинг бир қисми – халқаро ташкило- тларнинг резолюциялари тавсиявий хусусиятга эга. 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 1981 йилдаги Дини ёки эътиқоди асосида барча шаклдаги камситишларни бартараф этиш тўғрисидаги декларация, 1992 йилдаги «Кам сонли миллий ёки этник, тил ва диний гуруҳларга кирувчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғриси- да»ги декларация ва бошқалар ана шу ҳужжатлар сирасига киради.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартларни шакллантириш ва мавжудларини аниқлаштиришда қабул қилинадиган резолюциялар муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг кўпларини ахлоқий, сиёсий нуфузи баланд, гарчи расман юридик мажбуриятлар юкламаса-да, давлатлар улар билан ҳисоблашади. Инсон ҳуқуқлари бўйича умум- жаҳон декларациясида биринчи марта инсон ҳуқуқлари тоифасига кирадиган ҳуқуқ ва эркинликлар санаб ўтилганлиги учун ҳам муҳим роль ўйнаган. Декларация қоидалари халқаро одат нормасига айланиб кетган, деган фикр кенг тарқалган.
Резолюциялар инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро шартномаларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ҳолбуки, 1975 йил 9 декабрдаги Барча шахсларни қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний зулм ўтказиш ёки қадр-қимматини камситувчи муомала қилиш ва жазолашдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларация 1984 йил 10 декабрдаги Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг шафқатсиз ғайри- инсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвен- цияни ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа ҳужжатлар – иштирокчилар учун мажбурий характерга эга бўлган халқаро шартномалардир. Уларга 1965 йил 21 декабрдаги Барча ирқий камситишларни бар- тараф этиш тўғрисидаги Халқаро конвенция, 1966 йил 19 декабрдаги иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт, 1984 йил 10 декабрдаги Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг шафқатсиз ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция ва бошқа шартномалар киради.
Ушбу шартномалар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни мустаҳкамлайди. 1966 йилги Инсон ҳуқуқлари тўғри- сидаги халқаро пактлар – БМТнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича давлатлараро ҳамкорлик соҳасидаги муҳим ютуқлардандир. Бу инсон ҳуқуқларига дахлдор масалалар бўйича халқаро ҳамкорлик учун универсал халқаро ҳуқуқий негизни яратишга йўналтирилган шартномалардир. Ушбу Пактлар 1976 йилда кучга кирган.
1966 йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактда шундай дейилган: «Тенг ҳуқуқлилик, камситишни та- қиқлаш, давлатни бошқариш ишларида иштирок этиш ҳуқуқи, қан- дайдир шафқатсиз, ғайриинсоний ёки шаъни ва қадр-қимматини ерга урадиган муомала ёки жазолаш, қулчиликни, қуллар билан савдо қилиш ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш, шахсий дахлсизлик ва эркинлик ҳуқуқи, бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ҳуқуқи, фикр, эътиқод ва дин эркинлиги, тинч йиғинлар ўтказиш ҳуқуқи, уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқи ва бошқалар.
Меҳнат қилиш ҳуқуқи, ҳар бир кишининг адолатли ва яхши меҳнат шароитига эга бўлиш ҳуқуқи, касаба уюшмалари тузиш ҳу- қуқи, касаба уюшмаларининг эркин фаолият юритиш ҳуқуқи, иш ташлаш ҳуқуқи, ижтимоий таъминот ҳуқуқи, оила, оналик ва бола- ликни муҳофаза қилиш ва ёрдам олиш ҳуқуқи, етарли ҳаёт даража- сига эга бўлиш ҳуқуқи, жисмоний ва руҳий соғломликнинг энг юқори даражасига эришиш ҳуқуқи, таълим ҳуқуқи, маданий ҳаётда иштирок этиш ҳуқуқи ва бошқалар».
Бугунги кунда улар имкон қадар, янада самарали бўлишига эришиш алоҳида долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда, бу ана шу ҳуж- жатларни универсаллаштириш, яъни иштирокчилар доирасини имкон қадар кенгайтиришни назарда тутади. Бугунга қадар уларда, ҳатто БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларидан ҳаммаси ҳам иштирок этмайди.
Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) доирасида қабул қилинаётган ҳужжатлар ўзига хос хусусиятга эга. Уларнинг бир қатор қоидалари инсон ҳуқуқларига бағишланган. ЕХҲТнинг Якуний ҳужжатида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилининг мазмуни Умумевропа жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларига қўллашга нисбатан очиб берилган. Мазкур ҳужжатда инсон ҳуқуқ- лари бўйича ҳамкорликка бағишланган махсус бўлим мавжуд. Инсон ўлчови (мезони) бўйича уч босқичда – 1989 йилда Парижда, 1990 йилда Копенгагенда ва 1991 йилда Москвада бўлиб ўтган ЕХҲТ Кон- ференциясида қабул қилинган ҳужжатларни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
ЕХҲТ иштирокчилари инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ўзаро му- носабатлар доирасида масалалар мажмуини «инсон мезони» атамаси билан юритилади. Конференция инсон мезони соҳасидаги қоида- ларни амалда татбиқ қилишнинг тегишли механизмини яратди.
ЕХҲТ ҳужжатлари сиёсий хусусиятга эга ва халқаро ҳуқуқ манбаи ҳисобланмайди. Уларнинг қоидалари аксарият ҳолларда ке- лишув, деб юритилади. Зотан, ЕХҲТ иштирокчи-давлат раҳбарлари бир неча марта мазкур келишувлар сўзсиз равишда ҳаётга татбиқ қилиниши керак деб баёнот берган бўлсалар-да, улар юридик тусга ҳам эга. Бундай баёнотлар давлатларнинг халқаро ҳуқуқий харак- тердаги бир томонлама мажбурияти сифатида қаралиши мумкин. Шу боис, кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг нафақат сиёсий, балки мувофиқлаштирилган бир томонлама халқаро ҳуқуқий мажбуриятлар мажмуини акс эттирувчи деб ҳисобланиши мумкин. Умуман олганда, мазкур ҳужжатларнинг инсон ҳуқуқларига оид қоидалари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги минтақавий стандартлар ҳисобланади.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish