Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


-МАВЗУ: «Халқаро ҳуқуқда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари» тушунчаси



Download 0,56 Mb.
bet29/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

7-МАВЗУ: «Халқаро ҳуқуқда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари» тушунчаси




«Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ» тушунчаси ва мазмуни. Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги нормалардан ташкил топган халқаро ҳуқуқ соҳаси негизида қуйидаги икки гуруҳдан иборат принциплар ётади:
биринчидан, халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари. Улар ора- сидан мазкур соҳа учун энг аҳамиятлиси инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципи бўлиб, у БМТ Уставида мустаҳкамлаб қўйилган;
иккинчидан, махсус принциплар:
а) универсаллик принципи, у инсон ҳуқуқлари ҳақидаги нормалар барча давлатлар ва уларнинг барча аҳолисига нисбатан мажбурий эканини англатади;
б) камситмаслик принципи, унга кўра, қайси бир жиҳатдан бўлмасин, камситиш, таҳқирлаш ноқонунийдир.
Пайдо бўлиш даври ва асосий мазмун-моҳияти бўйича инсон ҳуқуқлари ҳақидаги барча нормаларни «инсон ҳуқуқлари авлодлари» деб аталувчи учта гуруҳга таснифлаб чиқиш мумкин.
Биринчи авлод Буюк француз инқилоби эълон қилган шахс ҳуқуқларидир. У асосан фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлардан иборат. Ушбу ҳуқуқларга мансуб нормаларни ўз-ўзидан бажариладиган қо- идалар сирасига киритиш мумкин. Уларни миллий ҳуқуқ тизим- ларида бевосита қўлласа бўлади.
Иккинчи авлод асосан иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлардан иборат. Улар ХХ аср ўрталарида шакллана бошлаган. Бу ҳуқуқларни жорий этиш учун муайян иқтисодий, ижтимоий ва маданий шарт-шароит зарур бўладики, бундай шароитларни ҳамма мамлакатларда ҳам мавжуд, деб бўлмайди.
Учинчи авлодга мансуб инсон ҳуқуқлари ХХ асрнинг 70 йил- ларида пайдо бўлган. Бундай ҳуқуқлар барча давлатларнинг ҳам- жиҳатликдаги саъй-ҳаракатлари билангина таъминланиши мумкин ва улар умуминсоний қадриятларнинг ҳуқуқий ифодаси ҳисобланади. Булар тинчлик, қуролсизланиш, ривожланиш, мусаффо табиий муҳит
ҳуқуқи кабилардир. Уларни баъзан «бирдамлик ҳуқуқлари» деб ҳам аташади.
Айрим ҳуқуқшунослар халқлар ҳуқуқини, яъни индивидларнинг йирик бирлашмаларига (халқлар, миллатлар, миллий озчиликлар, туб халқларга) тегишли ва улар рўёбга чиқарадиган ҳуқуқларни учинчи авлод ҳуқуқларидан ажратиб кўрсатади. Бу ҳуқуқлар ўз тақдирини ўзи белгилаш, табиий захиралардан эркин фойдаланиш, диний маросимларни адо этиш, ўз маданий қадриятларини ривожлантириш ва этник эҳтиёжларини қондириш ҳуқуқи кабилардан иборатдир.
Баъзида, шунингдек инсон ҳуқуқларини индивидуал ва коллектив (ассоциациялар, касаба уюшмалар ва маданий бирлашмаларга бирлашиш ҳуқуқи) ҳуқуқларга бўлиниши ҳақида гап боради.
1948 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган ва унда энг муҳим инсон ҳуқуқларининг саноғи ва мазмуни белгилаб берилган. БМТнинг 1966 йили иккита - Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактларни қабул қилиши ушбу йўналишда қўйилган навбатдаги жиддий қадам бўлди.
Инсон ҳуқуқларининг айрим тоифаларига тааллуқли кўплаб кон- венциялар қабул қилинди. Бунда аҳолининг ҳимояга ўта муҳтож қатламларининг ҳуқуқлари, авваламбор, аёллар ва бола ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бир қанча халқаро ҳужжатлар инсон ҳуқуқларига қарши жиноятларга барҳам беришга қаратилган. Геноцид ва апартеидни та- қиқлаш тўғрисидаги, ирқий камситишнинг барча шаклларини ту- гатиш тўғрисидаги, қулликни тақиқлаш тўғрисидаги каби қатор конвенциялар шулар жумласидандир. Бунда Халқаро Меҳнат Таш- килотининг кўпсонли конвенциялари ўзига хос мажмуани ташкил этгани, айниқса, диққатга сазовордир.
Инсон ҳуқуқлари бўйича конвенцияларнинг бир қанчаси минтақавий даражада – Африка Бирлиги ташкилоти, Америка Дав- латлари ташкилоти, Европа Кенгаши ва МДҲ доирасида қабул қилингандир.
МДҲ Уставида халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган прин- циплари ва нормалари ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши ҳужжатларига мувофиқ равишда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлаш энг асосий мақсадлардан бири экани алоҳида қайд этилган. МДҲ давлатлари 1993 йил 24 сентябрда қабул
қилган Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияда иштирокчилар миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги битимлар, хусусан, ЕХҲТ ҳужжатлари бўйича мажбуриятларга мувофиқлаштириш юзасидан тегишли чоралар кўриш масъулиятини ўз зиммасига олган. 1995 йилнинг 26 майида Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғ- рисида МДҲ конвенцияси қабул қилинган.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish