Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


Халқаро ҳуқуқий тан олиш ва унинг турлари, давлатларнинг ҳуқуқий ворислиги



Download 0,56 Mb.
bet9/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Халқаро ҳуқуқий тан олиш ва унинг турлари, давлатларнинг ҳуқуқий ворислиги


Халқаро ҳуқуқда тан олиш, бу халқаро муносабатлардаги янги воқелик: юридик факт ва вазият, ҳаракатга розилик акти, демакдир.


Тан олишнинг барча турлари ичида давлатлар ва ҳукуматларни тан олиш алоҳида аҳамиятга эгадир.
Халқаро майдонга янги давлатнинг кириб келиши муносабати билан давлатни тан олиш масаласи кун тартибидан ўрин олади. Янги давлатни тан олар экан, халқаро ҳамжамият аъзолари у билан халқаро ҳуқуқий муносабатларга киришишга розилик билдиради.
Давлатларни тан олиш муайян халқаро ҳуқуқ нормалари йиғин- диси бўлиб, халқаро ҳуқуқнинг янги субъектларини халқаро май- донга чиқиши билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солади. Ҳар қандай янги давлатни тан олиш сиёсий ва муайян ҳуқуқий оқибатларга олиб келади. Шу маънода давлатларни тан олиш одат- даги информатив акт эмас, балки халқаро ҳаётда тегишли ўзгариш- ларга олиб келувчи қадамдир. Бошқача сўз билан айтганда, тан олиш дегани янги давлат билан халқаро алоқалар олиб боришга тайёр эканлигини кўрсатувчи юридик ҳолатдир.
Янги давлат учун тан олишнинг юридик аҳамияти борасида икки хил конституитив ва декларатив назариялар мавжуд. Конституитив назарияга кўра, тан олиш давлатнинг халқаро субъектлилик ҳуқуқини таъкидлайди, яъни фактик ҳолатни юридик ҳолатга айлантиради. Декларатив назарияга биноан эса давлат ташкил этилганидаёқ, тан олинишидан мустақил равишда субъектлилик ҳуқуқига эга бўлади.
Расмий юридик жиҳатдан ҳар қандай давлат ташкил топишининг асосида халқ иродаси ётади. Давлат айнан шу халқнинг суверенитети сифатида дунёга келади. Шундай қилиб, Америка Давлатлари таш- килоти Низомида қайд этилганидек, «давлатнинг сиёсий жиҳатдан мавжудлиги унинг бошқа давлатлар томонидан тан олинишига боғлиқ эмас. Ҳатто тан олинишига қадар ҳам давлат ўз яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиш, ўз хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш ҳуқуқига эгадир» (9-модда).
Айни чоғда, ўз ҳуқуқларидан амалда фойдаланиш масаласи янги давлатнинг бошқа давлатлар томонидан халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида тан олинишига боғлиқ эканини ҳам ҳисобга олмаслик мум- кин эмас.
Собиқ СССР республикаларининг янги мустақил давлатларга айланиши билан боғлиқ воқеалар шуни кўрсатмоқдаки, давлатлар тан олиш актига алоҳида эътибор бермоқда. Ҳозирги кунда мустақил Ўзбекистонни дунёнинг 131 давлати тан олган.
Ҳуқуқий адабиётларда ва халқаро амалиётда кенг тарқалган фикрга кўра, тан олиш тўлалигича тан олувчи давлатнинг иродасига боғлиқдир.
СССРнинг тарқалиб кетиши муносабати билан Брюсселда Европа ҳамжамиятлари Кенгашининг ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги мажлиси бўлиб ўтган. Бу мажлисда «Европа ҳамжамиятларининг Шарқий Европа ва Совет Иттифоқи ҳудудидаги янги давлатларни тан олиш бўйича мезонлари» қабул қилинган. Европа ҳамжамиятлари аъзолари МДҲ таркибига кирувчи «мазкур республикалар томонидан талабларни бажаришга шай эканликлари ҳақида кафолат олиниши биланоқ» улар бу республикаларни тан олишларини маълум қил- ганлар. МДҲга аъзо давлатларнинг бирортаси Европа ҳамжамияти- нинг бундай ҳаракатларига қарши эътироз билдирмаган.
Халқаро ҳуқуқда тан олишнинг икки тури бор: де-юре ва де- факто. Умумий қоидага биноан, давлатни тан олиш тўлиқ ва узил- кесил бўлади. Бундай тан олиш «де-юре» тан олиш, деб аталади.
Баъзан давлатнинг шаклланиши узоқ давом этадиган жараёнга айланади. Бундай ҳолларда вақтинча, тўлиқсиз тан олишдан ҳам фойдаланиш мумкин ва бу «де-факто» тан олиш, дейилади. У, одатда, юридик расмиятчиликсиз ярим расмий муносабатларни англатади. Мазкур тан олиш кўлами вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгариб туради.
Халқаро ҳуқуқдаги давлатларни тан олишнинг икки турининг бир-биридан фарқи улар келтириб чиқарадиган ҳуқуқий оқибат- ларнинг ҳажмидадир. Агар де-факто тан олиш вақтинча хусусиятга эга бўлиб, консуллик ва кўпинча савдо алоқаларини ўрнатишга йўл очса, де-юре тан олиш эса доимий характерга эга бўлиб, ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатиш ва халқаро шартномалар тузишга йўл очади. Ҳозирги кунда амалиётда тан олишнинг де-факто тури деярли учрамайди. Шунингдек, ад ҳо тан олиш, яъни муайян ҳолатда тан олиш акти ҳам мавжуд.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish