Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


Халқаро ҳуқуқда «давлатлар» тушунчаси. Давлатларнинг ҳуқуқий лаёқатлиги. Давлатнинг ҳуқуқий дахлсизлиги



Download 0,56 Mb.
bet7/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Халқаро ҳуқуқда «давлатлар» тушунчаси. Давлатларнинг ҳуқуқий лаёқатлиги. Давлатнинг ҳуқуқий дахлсизлиги


Давлат халқаро ҳуқуқнинг асосий субъектидир. Ўзида уч белги -


аҳоли, ҳудуд ва сиёсий ҳокимият бирлигини мужассам этувчи
«давлат» тушунчаси халқаро ҳуқуқий адабиётда азалдан ишлатиб келинади. Бу тушунча халқаро амалиётда ҳам қўлланилади. Масалан, 1933 йилдаги Давлатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғриси- даги америкалараро конвенциянинг 1-моддасида халқаро ҳуқуқ субъ- екти сифатида давлатнинг қуйидаги белгилари: доимий аҳоли, муайян ҳудуд, ҳокимият ва бошқа давлатлар билан муносабатга киришиш лаёқати қайд этилган.
Давлат - аҳолининг халқаро мулоқотдаги иштирокини ташкил қилишнинг зарурий шакли. Халқ суверенитетининг ташувчиси сифа- тида давлат халқаро ҳамжамиятда халқ номидан вакиллик қилади ва унинг манфаатларини ҳимоя этади. Давлат халқаро муносабатлар- нинг бошқа иштирокчилари, миллий тузилмалар, жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги алоқаларнинг асосий қисмини ўз назо- рати остида мужассамлайди.
Халқаро ҳуқуқда давлатлар субъектлилик ҳуқуқининг иккита жи- ҳати мавжуд:
биринчидан, ҳуқуқ лаёқати - халқаро ҳуқуқ бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш лаёқати;
иккинчидан, муомала лаёқати - халқаро ҳуқуқ бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни мустақил равишда амалга ошириш лаёқати.
Аслида халқаро ҳуқуқий лаёқатлилик ва халқаро муомала лаёқат- лилиги ўзаро ажралмасдир. Аммо шундай вазиятлар юз бериши мум- кинки, давлат халқаро ҳуқуқ субъекти мақомини сақлаган ҳолда тўлиқ ёки қисман муомала лаёқатисиз бўлиб қолади. Масалан, Ик- кинчи жаҳон уруши йилларида гитлерчилар Германияси истило этган давлатлар ўз ҳуқуқ лаёқатини сақлаб қолган, уларнинг муомала лаё- қатлилигини эса чекланган меъёрда муҳожирликдаги ҳукуматлар амалга ошириб турган.
Давлат суверенитетини рўёбга чиқаришда «Юрисдикция» тушун- часи катта аҳамият касб этади. Давлат юрисдикцияси суверени- тетнинг намоён бўлиши сифатида давлат ҳокимияти, унинг ҳажми (кўлами) ва фаолият соҳасини билдиради.
Давлат юрисдикцияси турли мезонларга кўра ҳар хил кўлам ва шаклда амалга оширилади. Одатда, кўлами бўйича давлат юрисдик-
цияси тўлиқ ва чекланган, фаолият соҳаси бўйича ҳудудий ва экстер- риториал, ҳокимият мазмун-моҳиятига кўра, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд юрисдикцияларига бўлинади.
Давлат ҳудудий устунлик таъсири ўлароқ, ўз ҳудуди доирасида тўлиқ юрисдикцияни амалга оширади.
Шахсан устунликнинг таъсири натижасида у чет элдаги ўз фуқа- роларига нисбатан чекланган юрисдикцияни амалга оширади. Бунда мамлакат ҳуқуқи устунлик кучига эга бўлади. Хорижий давлат маҳаллий ҳуқуқ тақиқлаган хулқ-атворни тайин эта олмайди.
Хорижий мамлакат ҳудудида давлат ўз ҳокимиятининг айрим ваколатларини амалга ошириши ҳам мумкин. Унинг органлари чет элда давлат, унинг фуқаролари ва ташкилотлари манфаатларини ҳимоя этади, маълум бир меъёрда уларнинг фаолиятини назорат қилади. Дипломатик ваколатхоналар ва консуллар тегишли фуқаро- лар ва юридик шахслар ўз давлати қонунларига амал қилишини, шунингдек ушбу субъектлар ўз ҳуқуқларидан фойдаланишда кам- ситилмаслигини кузатиб боради, хизмат ўтилаётган мамлакат билан ўз давлатлари ўртасидаги халқаро шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади, ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳисоб-китобини юритади, низосиз юрисдикция актларини (фуқаролик ҳолати актлари, нотариал ҳаракатлар ва бошқаларни) амалга оширади. Жумладан, 1993 йилдаги МДҲ мамлакатларида фуқаролик, оила ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги кўп томонлама конвенциянинг 12-моддаси 2-бандига мувофиқ, томонлар «ўз фуқаро- ларини ўзларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали сўроқ қилиш» ҳуқуқига эгадир.
Давлат ҳудудида чет эл қуролли кучларининг жойлаштирилиши тўғрисидаги битимлар, айниқса, ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, бунда мамлакат ҳудудининг муайян қисмида хорижий давлат юрисдик- цияси деярли тўлиқ равишда амал қилади. Ўзбекистон Республика- сининг Жиноят кодексига чет эл фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этган жиноятлари учун, агар бу жиноятлар Ўзбек- истон Республикаси фуқароси, жамияти ёки давлат манфаатларига қарши қаратилган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин- лигини кўзда тутувчи қоида ҳам киритилган.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish