Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet6/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Халқаро ҳуқуқ назариясида давлатларнинг қуйидаги асосий ҳуқуқлари қайд этилади:

  1. суверен тенглик;

  2. мустақиллик ва ўзининг барча қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ҳуқуқи;

  3. ўз ҳудуди ва шу ҳудуддаги барча шахслар ва мол-мулк устидан (халқаро ҳуқуқда тан олинган иммунитетларга амал қилинган ҳолда) ўз юрисдикциясини жорий этиш ҳуқуқи;

  4. бошқа ички давлатлар билан тенг ҳуқуқлилик;

  5. тамомила ўзининг ички ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал этишда ўз мустақиллигини муҳофазалаш ҳуқуқи;

  6. халқаро ҳамжамиятнинг бошқа аъзолари билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи;

  7. қуролли ҳужумга қарши индивидуал ёки жамоат тарзида ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқи.

Халқаро ҳуқуқ назариясида давлатларнинг асосий мажбурият- ларига қуйидагилар киритилади:

  • бошқа давлатлар суверенитетини ҳурмат қилиш мажбурияти;

  • бошқа давлатларнинг ички ва ташқи ишларига аралишишдан тийилиб туриш;

  • бошқа давлат ҳудудида низолар қўзғашдан тийилиб туриш;

  • инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;

  • халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳурмат қилиш;

  • ўз ҳудудида халқаро кўламдаги тинчликка таҳдид солмайдиган шарт-шароит жорий этиш;

  • бошқа давлатлар билан юзага келган низоларни ва ўзи жалб этилган халқаро кўламдаги можароли вазиятларни тинч воситалар ёрдамида ҳал этиш;

  • бошқа давлатнинг ҳудудий дахлсизлигига ёки сиёсий мустақил- лигига қарши куч ишлатиш таҳдидидан ёхуд куч ишлатишдан ёки халқаро ҳуқуққа мос келмайдиган бошқа хил хатти-ҳаракатлардан тийилиб туриш;

  • алоҳида тартибда ва бошқа давлатлар билан ҳамжиҳатликда халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш;

  • бошқа давлатнинг куч ишлатмаслик принципига хилоф равишда орттирган ҳудудларини тан олишдан тийилиб туриш;

  • ўзининг халқаро мажбуриятларини сидқидилдан бажариш мажбурияти;

  • атроф-муҳит муҳофазаси борасида ғамхўрлик қилиш.

Халқаро ташкилот ўз аҳамияти жиҳатидан халқаро ҳуқуқнинг иккинчи субъекти ҳисобланади. Халқаро ташкилотлар сон жиҳатидан
давлатларга қараганда анчагина кўп бўлса-да, лекин ҳуқуқий лаёқати бўйича уларга нисбатан орқароқда туради. Халқаро ташкилотларнинг субъектлик ҳуқуқи давлатлар уларга берган ваколатлардан келиб чиқади. Халқаро ташкилотларнинг ваколатлари уларнинг мақсади ва вазифалари доираси билан чеклангандир. Шу боис халқаро ташкилотларнинг субъектлик ҳуқуқи давлатларнинг субъектлик ҳуқуқи ҳосиласи ва махсус, яъни мазкур халқаро ташкилот низомида белгиланган мақсадлар ва ваколатлар билан чегараланган ҳисобланади.
Ўз аъзолари ўртасида юз бериши мумкин бўлган зиддиятлардан қатъи назар, халқаро ташкилотлар муайян умумий манфаатларнинг ташувчилари саналади ва ана шу манфаатлар ҳимояси учун сафарбар этилгандир. Бунинг натижаси ўлароқ, улар таъсис ҳужжатлари ва низомда белгиланган доираларда мустақил фаолият кўрсатиш эркинлигидан фойдаланади.
Давлатлараро ташкилотларнинг халқаро субъектлик ҳуқуқи бугунги кунда бир қатор халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган. Бу борадаги ўзига хос жиҳатларга БМТ Халқаро суди ҳам жиддий эъ- тибор қаратади. У жумладан, халқаро ташкилот халқаро ҳуқуқ субъ- екти сифатида халқаро ҳуқуқнинг ўзига тегишли қоидаларидан келиб чиқадиган муайян мажбуриятларга боғлиқ эканини белгилаб берган. Бу дегани, халқаро ташкилот учун давлатлар томонидан ва ташкилот иштирокисиз яратилган умумий халқаро ҳуқуқ нормалари ҳам мажбурий, демакдир. БМТ Халқаро судининг белгилашича, халқаро ташкилотларнинг бирон-бир жиҳати уларга «давлатдан устун турувчи» қандайдир тузилма сифатида ёндашиш учун асос бўла ол- майди. Халқаро ташкилот – давлатлар устидан турувчи ҳокимият эмас, балки давлатларнинг ҳамкорлик органидир. БМТ Бош Ассам- блеяси мунтазам таъкидлаб келаётганидек, БМТнинг куч-қудрати унга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқдир.
Халқаро ҳуқуқ назариясида «халқаро ҳуқуқ субъекти» тушунчаси тузувчи давлатлардан ташкил топган классик ҳукуматлараро таш- килотларни (БМТ ва бошқалари), шунингдек, аъзолари шахсий сифати асосида фаолият юритадиган (халқаро арбитражлар, қўмита- лар, экспертлар гуруҳлари ва ҳоказо) давлатлараро механизмлар ва органларни қамраб олади. Бундан ташқари, ҳукуматлараро конферен- циялар халқаро ҳуқуқнинг муваққат субъекти сифатида тан олинади.
Халқаро ҳуқуқнинг ўрганилаётган субъектларининг халқаро ҳуқуқ субъектлилиги ана шу ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари –
устав ёки битимда (кенг маънода – шартномада) белгилаб қўйилади. Шундай қилиб, халқаро ташкилотларнинг ҳуқуқ ваколатлари кўлами таъсис этувчи давлатлар томонидан белгиланади. Шартномада субъектнинг муайян ҳуқуқий лаёқати, яъни халқаро муносабатларда ўз номидан иш кўриш: давлатлар ва ҳукуматлараро ташкилотлар билан халқаро шартномалар тузиш, ўз номидан қарорлар (масалан, ўз низоми ва тартиб-қоидаларини, конференция резолюцияларини, халқаро арбитраж қарорларини) қабул қилиш ҳуқуқи кўзда тутилади. Ўз номидан иш кўрувчи халқаро ташкилотларнинг қарорларини шу ташкилот томонидан халқаро субъект ҳуқуқига хосликнинг намоён бўлиши сифатида тушуниш лозим.
БМТ Уставининг 1-моддаси: «Биз, Бирлашган Миллатлар Халқлари», – деган ибора билан бошланади. Халқаро ҳуқуқ назария- сида, айнан БМТ Устави 1-моддасидаги «халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши» атамасида «халқ» тушунчаси «миллат» тушунчасига нисбатан анча аниқ ифода этилган. Зеро, ҳудудда ҳам ягона миллат сифатида шаклланмаган кўп миллатли аҳоли истиқомат қилиши ҳам мумкин. Айрим халқаро ҳуқуқшунос олимлар илгари сураётган нуқтаи назарга кўра, суверенитет ташувчиликка асосий даъвогар, бу - халқ бўлиб, худди шунга мувофиқ равишда халқ халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида намоён бўлади. Бунда халқаро ҳуқуқ субъект- лилиги тан олиниши лозим. Халқ деганда, камида ўзининг яхлит- лигини эътироф этувчи муайян иқтисодий ва маданий-тарихий бирлик англанишини таъкидлаш ўринлидир. Миллат ҳақида гап борганда, тил жиҳатидан умумий хусусияти ҳам қўшилади.
1969 йилдаги мустамлака мамлакатлар ва халқларга мустақиллик бериш тўғрисидаги декларация, 1970 йилдаги Халқаро ҳуқуқ прин- циплари тўғрисидаги декларация, 1993 йилдаги Вена декларацияси ва Ҳаракат дастури халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш принципи мазмунини очиб берган бўлиб, уларда таъкид- ланишича, ушбу принцип унга амал қилувчи ва давлат ҳокимияти органларида ҳеч қандай камситишларсиз аҳоли барча қатламлари вакиллигини таъминловчи давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий ҳамжиҳатлигига зиён етказадиган тарзда талқин этилмаслиги керак.
Халқаро амалиётда ўз тақдирини ўзи белгилаш шарт ҳисобланган унсур сифатида мустақил давлатнинг ажралиб чиқиши ва ташкил топиши ҳуқуқига, биринчидан, ўзини ўзи бошқармайдиган ҳудудлар (колониялар ва бошқа тобе ҳудудлар) халқлари, иккинчидан, у ёки бу
давлатнинг Конституциясига мувофиқ бўлиниб чиқиш (ажралиш) ҳуқуқига эга ҳудудларда яшовчи халқлар, учинчидан, халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши принципига амал қилмайдиган давлатда яшовчилар ҳам эга, деб эътироф этилади. Юқорида қайд этилган шарт-шароит юзага келган тақдирда, фақат ажралиб чиқиш учун қуролли кураш олиб бораётган халқларгина ўз тақдирини ўзи белгилаш принципига таянган ҳолда, ўзларининг халқаро ҳуқуқ субъектлари сифатида тан олинишига даъво қилиш ҳуқуқига эга.
Халқаро ҳуқуқнинг ноанъанавий субъектлари таркибига эркин шаҳар ёки Ватикан сингари давлатсифат тузилмалар киради.
Эркин шаҳар - ўзини ўзи бошқарувчи сиёсий тузилма бўлиб, шартнома асосида берилган халқаро ҳуқуқий мақом билан у иқтисодий, маданий ва муайян даражада сиёсий халқаро ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиши мумкин. Эркин шаҳарнинг ташкил этилиши халқаро тартибот омиллари билан белгиланади. Шу боис унинг учун эркин шаҳарнинг халқаро ҳуқуқий субъектлигини белгиловчи халқаро ҳуқуқий шартнома олий юридик кучга эга ҳужжат ҳисобланади.

    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish