«Давлат иммунитети» («Дахлсизлик ҳуқуқи») тушунчаси. Давлатларнинг суверен тенглиги принципидан давлатлар бир- бирининг ҳокимиятига нисбатан иммунитетга, яъни дахлсизлик ҳу- қуқига эгалиги келиб чиқади. Бунга кенгроқ ёндашиладиган бўлса,
бир давлатнинг на қонун чиқарувчи, на ижроия ва на суд ҳокимияти- нинг таъсир кучи бошқа бир давлатда амал қилмайди.
Давлатларнинг ўзаро муносабатларида суд иммунитети алоҳида аҳамият касб этади. Давлат бошқа давлатнинг судига чақирилиши ва унинг мол-мулки даъвони таъминлаш мақсадида қамоққа олиниши мумкин эмас. Шунингдек, бир давлатга нисбатан бошқа давлат суд ҳокимиятининг ижро ҳаракатлари амалга оширилмайди.
Иммунитетга бўлган эҳтиёж давлатлар ўртасида расмий муно- сабатларни қўллаб-қувватлаш талаби, суверен давлатларнинг ўзаро бир-бирларининг ҳудудида фаолият кўрсатиш зарурати туфайли юзага келган. Давлатлар ўз хусусий ҳуқуқий фаолият (савдо-сотиқ, товар ва хизматлардан фойдаланиш, кўчмас мулкка эгалик қилиш ва бошқалар) доирасини кенгайтиргани сари вазият ўзгариб борган.
ХIХ асрнинг охирида пайдо бўлган чекланган (функционал) иммунитет назарияси ХХI асрга келиб кенг миқёсда эътироф этил- моқда. Ушбу назарияга мувофиқ, иммунитет фақатгина давлат суверен ҳокимият соҳиби сифатида фаолият кўрсатаётган муносабат- лар, давлат ҳокимияти (журе империи) кучи асосида амалга оширила- диган ҳаракатлар билан чекланади. Тижорий мазмундаги (журе гестионис) ҳуқуқий муносабатлар борасида эса давлат иммунитетга эга бўлмайди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўтган даврда аксарият давлатлар (Буюк Британия, АҚШ, Сингапур, Покистон, ЖАР, Канада, Австралия) ўзида чекланган иммунитет назариясини мужассам этган қонунлар қабул қилган. Бошқа мамлакатларда бу назария суд қарори билан мустаҳкамлаб қўйилган. Масалан, ГФР Федерал консти- туциявий судининг 1963 йилдаги қарорида таъкидланишича, им- мунитет «хорижий давлат ўз суверен ҳокимиятини амалга ошириш тартибида ёки хусусий шахс сифатида, яъни хусусий ҳуқуқ доирасида ҳаракат қилиши»дан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳозирги даврда халқаро ҳуқуқнинг давлат иммунитетига оид нормаларини яратиш масаласи кун тартибида турибди. Европа Кенгашининг 1972 йилдаги Давлатлар иммунитети тўғрисидаги Европа конвенциясини ва унга қўшимча протоколни қабул қилиши бу борада қўйилган илк муҳим қадам эканини таъкидлаш жоиз. Конвенция давлат иммунитетининг умумий принципини тасдиқлаш баробарида, уни кенг тафсилотли истиснолар кўмагида чеклаб ҳам қўяди. Конвенцияда давлатнинг расмий вакиллари иммунитети ўз тасдиғини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |