1-таклиф: Терговчилар томонидан ҳодиса жойи чизмасини чизишда қулайлик яратиш ҳамда чизмалардаги шартли белги ва объектларни акс эттиришни бир хиллигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси «Ҳарбий ва автомобиль тайёргарлиги» кафедраси ўқтивчиси капитан М.Х.Саидов билан биргаликда ишлаб чиқилган Терговчи линейкаси (чизғичи)ни амалиётга жорий этиш лозим. (1-илова)
1-Енгил автомобиль; 2-Автобус; 3-Транвай; 4-Қишлоқ хўжалик техникаси (трактор ва б.); 5-Тиркама; 6-Юк автомобили; 7-Ёритиш мосламаси (столба); 8-Арава 9-Велосипед; 10-Мотоцикль; 11,12-Пиёдалар ўтиш жойи;13-Дарахт; 14-Пиёда (одам,одам танаси); 15,16,17,18-Ёрдамчи шакллар; 19,20,21-Ётиқ чизиқлар; 22-Айлана (круг) 23-Светафор шакллари; 24-Чорраха; 25-Айлана (круг) ва Чорраханинг марказий нуқталари; 26-Чизғич қисми; 27-Шаклли чизиқлар.
2-муаммо: Бази ҳолатларда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнидан мураккаб изларни аниқлаш ва олишда қийинчиликлар туғилмоқда, айнан шунда изларни олиш учун махсус жиҳозланган кўчувчи лабораториялар эҳтиёж тўғилади, одатда ушбу махсус жихозланган машиналар фақатгина шовшувли жиноятларгагина ҳодиса содир бўлган жойга чиқишмоқда;
2-таклиф: Айнан ҳодиса содир бўлган жойда мураккаб изларни аниқлаш бўйича махсус жиҳозлар билан таьминланган кўчувчи лабораторияларни (Передвижная криминалистическая лаборатория) фақатгина шовшувли жиноятлар содир этилгандагина ҳодиса содир бўлган жойга чиқиши эмас, балки ижтимойи хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар очилмаган тақдирда ҳодиса содир бўлган жойга чиқишини таьминлаш мақсадга муофиқ бўлар эди. (1-илова)
1-илова
Кўчувчи лабораторияда (ПКЛ) 5 та тергов чамодани мавжуд:
1 - Иловани изоҳи 2 – иловада берилган
2 - илова
1-Ҳодиса жойида режа схемаларни бажариш учун воситалар чемодани (планшет, компос ва бошқалар); 2-Юзаки излардан нусхалар кўчириш воситалари мавжуд чемадан (дактилоскопик тасмалар, юпқа тасмалар) ва ҳажмли (ботиқ) излардан қолиплар тайёрлаш учун воситалар(пластилин, гипис, турли махсус полемерли пасталар); 3-Фото-кино-видео аппаратура ва унинг жиҳозлари (обьективлар, узайтириш ҳалқалари ва х.к); 4-Портатив диктофонлар ва магнитафонлар чемодани; 5-Макро ва микро изларини олиш ва қадоқлаш воситалари (металл ва ёғоч кесувчи арра, ойнакисгич, пичоқ, тиббий лейкопластир, магнитли чўтка, елим қопчалар ва бошқалар) билан жиҳозланган чемодан;
Бундан ташқари кўчувчи лаборатория (ПКЛ) кампютер ва принтер, шунингдек мурдани қидириш мосламаси, металл қидиргич, таги чироқлар билан жиҳозланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |