Грузия Республикаси Жиноят процессуал кодекисида ҳодиса жойини кўздан кечириш тергов ҳаракати: Ҳодиса содир бўлган жойни текшириш воқеа содир бўлган жойнинг ўзида текширилади ва жиноят излари аниқланади. Ҳодиса содир бўлган жойни текшириш жараёнида воқеа жойи тўлиқ ҳимояланади жиноят кодексининг 276-281-моддаларида назарда тутилган жиноят ишларида, далилларга шикаст етказилиши хавфи мавжуд бўлса ёки гувохларга тахдид бўлиш эхтимоли бўлса кўздан кечириш бошланишидан олдин воқеа жойининг хафвсизлигига жавобгар бўлган мансабдор шахслар далилларни ёзиб олиши ёки видео тасвирга олиши, техник воситалар ёрдамида сақлаши мумкин. Жиноят содир этидганда жиноят изларини тусмолий далилларни аниқлаш учун ходисанинг холатини ва бошқа тегишли холатларга аниқлик киритиш учун ҳодиса жойи кўздан кечирилади масалан воқеа жойини, омборни, машиналарни, биноларни, мурдаларни, ҳужжатлар ёки ўз ичига олган бошқа, нарса ва маьлумотларни кўздан кечириш мумкин. Агар кўздан кечирилаётган жой бинолар ёки нарса буюмлар хусусий мулк бўлса алоҳида ҳолларда мулк эгасининг ёзма розилиги олинади. Шошилинч ҳолларда суднинг кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказиш бўйича қарори шарт эмас, ушбу ҳолларда мулк ёки жой эгасининг ёзма розилиги билан кўздан кечириш амалга оширилади.
Ходиса жойини кўздан кечириш жараёнида аниқланган ашёвий далиллар яьни булар нарсалар, ҳужжатлар, буюмлар, жиноят иши тугаганидан кейин иложи борижа эгаларига топширилиши керак. Воқеа жойидан топилган ҳар бир ашёвий далил мухрланган ҳолатда олиб қўйилиши керавк ва нима сабабдан олиб қўйилганлиги мулк эгаларига тушунтирилиши керак. Тергов ҳаракатида қатнашган ҳар бир процесс иштирокчиси баённомага қўл қўяди ва санаси қайд этилади. Тергов ҳаракатида қатнашган ҳар бир процесс иштирокчиларининг фикрлари инобатга олиниши лозим сабаби уларнинг фикрлари иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Агарда кўздан кечирилаётган нарсалар кимёвий моддалар бўлса ушбу ҳолларда махсус техник воситаларни қўллаш мумкин.
Эстония Республикаси Жиноят процессуал кодекисида ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати: Эстония Республикасида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жиноят содир бўлган жойида амалга оширилади. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида гумонланувчи, жабрланувчи, гувох ва холисларни кўрсатмалари ва уларнинг тушунтиришлари ҳодиса содир бўлган жойининг кўздан кечирилишига жиноят изларини топилишига ва ашёвий далиллар топилишига ёрдам бериши мумкин. Кўздан кечириш жараёнида топилган жиноят излари жиноят ишини қўзғатишга асос бўлади. Агарда бошқа жойни ёки нарсани буюмни кўздан кечириш зарурати туғилса у холда кўздан кечириш сабаби асоси келтирилади. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ҳодиса жойидан мурда топилса мурда ва унинг танасининг ҳолати кўздани кечирилади ва суд тиббий экспертиза томонидан унинг ўлим сабаби аниқланади. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёни тугаганидан сўнг хисобот тузилади ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади воқеа содир бўлган жойнинг тавсифи, нарса ва ҳужжат буюмларнинг номлари, ҳужжатларни текшириш жараёнида кўрсатилган исм ва белгиларнинг номлари қайд этилади, кўздан кечириш давомида топилган ҳар бир буюм далил сифатида олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |