12-Маъруза: Машиналарни таъмирлаш технологик жараёнлари



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
Sana22.06.2022
Hajmi0,49 Mb.
#692323
Bog'liq
11.05.22



 
 
 
 
 
 
 
 
 
12-Маъруза: Машиналарни таъмирлаш 
технологик жараёнлари.
Режа: 
12.1. Таъмирлаш усулларининг таснифи.
12.2. Деталларни механик ишлов бериш йўли билан 
таъмирлаш.
12.3. Деталларни таъмирлашда қўшимча таъмирлаш 
элементлари усули.


12.1. Таъмирлаш усулларининг таснифи


Машиналардан фойдаланиш жараёнида у ёки бу сабабларга кўра 
деталларида нуқсонлар вужудга келади. 

Деталларда учрайдиган нуқсонлар, асосан, табиий йийилиш, механикавий 
шикастланиш ва детал сиртидаги коррозион емирилишга қарши 
қопламанинг шикастланиши оқибатида пайдо бўладиган нуқсонлар 
гуруҳига бўлинади. 

Таъмирлаш учун келтирилган машина деталларининг асосий қисмини 
биринчи гуруҳга мансуб нуқсонлари бўлган деталлар ташкил этади. 
Табиий йийилиш оқибатида деталларнинг ишчи юзаларининг ўлчамлари 
ва геометрик шакллари ўзгаради, бирикмаларда эса бир-бирига 
ўтқазишлар бузилади. 

Деталлардаги механикавий шикастланишларга қолдиқ деформациялар, 
дарз кетишлар, уваланишлар, юлинишлар, тирналишлар ва ўйиқлар 
киради. 



Коррозион емирилишга қарши қопламалари 
шикастланган деталлар, нуқсонли деталларнинг 
нисбатан кичикроқ қисмини ташкил этади. 
Коррозион емирилишга қарши қопламалар детал 
сиртига, одатда, гальваник ёки кимёвий усулларда 
берилади, бунда детал сирти турли хил мой бўёқ 
билан 
бўялади. 
Деталларни 
таъмирлаш 
технологиясининг асосий вазифаси ўзаро туташган 
деталларнинг иш жараёнида бузилган ўлчамларини, 
ҳар бир деталнинг механик мустаҳкамлигини, 
ейилишга 
чидамлилигини 
ва 
коррозияга 
бардошлилигини тиклашдан иборат. 


Ўзаро туташган деталларнинг ўтқазиш ўлчамларини икки 
хил йўл билан тиклаш мумкин: 
1) Деталларнинг дастлабки ўлчамларини 
олдиндан белгилаб қўйилган янги, яъни 
таъмирлаш 
ўлчамларига 
мослаб 
ўзгартириш; 
2) Деталларнинг ўлчамларини дастлабки 
ҳолатга тўла келтириш. 



Ўзаро туташган деталларнинг ўлчамларини биринчи йўл билан 
ишга қайта тиклашда уларни туташувчи юзаларидан ҳар 
бирининг чизмада кўрсатилган таъмирлаш ўлчамларини ҳосил 
қилишга имкон берадиган усуллардан фойдаланилади. Бунда 
туташманинг мураккаб ва қиммат турадиган деталлардан бирига 
механик усулда ишлов берилиб, детал юзасининг бузилган 
геометрик шакли қайта тикланади ва меҳёрларда кўрсатилган 
таъмирлаш ўлчамлари ҳосил қилинади. Туташманинг иккинчи 
детали ўрнига янгиси қўйилади ёки унинг ўлчами ҳам 
таъмирлаш ўлчамигача тикланади. 

Деталларнинг ўтқазиш ўлчамларини қайта тиклашнинг иккинчи 
усули деталларнинг йийилган юзаларига турли усулларда металл 
ёки нометалл материалларни қоплашга асосланган. 


12.1-расмда деталларни таъмирлаш усулларининг таснифи 
келтирилган. Бу усуллар таъмирлаш корхоналари амалиётида 
кўпроқ қўлланилади. 
Деталларни таъмирлаш усуллари 
Механик ишлов 
бериш 
Пластик деформациалаш 
(босим остида ишлов бериш) 
Пайвандлаш ва 
суюқлантириб 
қоплаш 
металлаш 
Механик ишлов 
бериш 
Механик ишлов 
бериш 
Механик ишлов 
бериш 


12.2. Деталларни механик ишлов бериш йўли билан 
таъмирлаш.

Деталларни механик ишлов бериш билан тиклашга таъмирлаш 
ўлчамлари, қўшимча таъмирлаш элементлари, детал қисмларини 
алмаштириш усуллари киради. 

Таъмирлаш ўлчамлари (ТЎ) усули. Деталларни ТЎ бўйича қайта 
тиклашнинг моҳияти шундан иборатки, бирикувчи деталлардан бирига 
таъмирлаш ўлчами бўйича механик ишлов беришдан, бирикувчи иккинчи 
детални эса янгисига ёки маълум таъмирлаш ўлчами бўйича тиклангани 
билан алмаштиришдан иборат. Таъмирлаш ўлчамлари сони ва қиймати 
аввалдан белгиланганлиги ҳисобга олинса, ўзаро бирикувчи икки детални 
бир –бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ясаш мумкин. Вал бўйинлари ва 
деталларнинг тешиклари учун таъмирлаш ўлчамлари қиймати ҳамда сони 
қандай аниқланишини кўриб чиқамиз.


Вал бўйинлари учун таъмирлаш ўлчамларининг 
қийматлари ва сонини аниқлаш.
Ишлатилгунга 
қадар 
валнинг 
номинал 
диаметри d
н 
га тенг бўлсин, ейилиш 
натижасида валнинг бўйинлари кичиклашиб, d
е
га тенг бўлиб қолсин. Валнинг нотекис 
ейилиши натижасида ейилишининг максимал 
қиймати δ
max,
минимал қиймати эса δ
min
, бўлсин. 
Вал бўйнини ТЎ бўйича тиклаш учун унга d
т
диаметргача
х 
қўйим билан механик ишлов 
берилиши лозим. 12.2-расмдан, таъмирлаш 
ўлчамининг қиймати қуйидагича аниқланади: 
d
т
= d
н
-2(δ
max
 +х)
.
12.2-расм. Валнинг таъмирлаш 
ўлчамини ҳисоблаш схемаси 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish