Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Ҳодиса жойида қидирув ва аналитик ускуналардан фойдаланиш



Download 0,57 Mb.
bet47/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Ҳодиса жойида қидирув ва аналитик ускуналардан фойдаланиш.
Шчуплар. Шчуп ер тубида, қор тагида, юмшоқ мебеллар ва бошқа шунга ўхшаш предметларда яширилган обьектларни қидириб топиш учун мўлжалланган қидирув ускунасидир.
1) Юмшоқ мебелларни текшириш шчупи. Юмшоқ мебеллар ичига яширилган обьектларни қидириш учун пўлатдан ишланган, узунлиги 350 мм бўлган учли стержен-сим ишлатилади. Бундай шчуплардан юмшоқ мебеллардан ташқари, ун, шакар ва бошқа шунга ўхшаш кукунли маҳсулотлар солинган қоплар ичидан қидиришда, пол ва деворлардаги тешикларни текширишда ҳам фойдаланилади.
2) Тупроқ ва қалин қорда мурдани ва буюмларни қидириш шчупи. Тупроқ ва қорнинг ичида 1,5 м чуқурликдаги буюмларни ва мурдани қидиришда «мурда ва буюмларни қидириш шчупи» ишлатилади. Бундай шчуплар диаметри 5—8 мм, узунлиги 1,7 м бўлган пўлат симдан тайёрланган бўлиб, у ҳаракатдаги криминалистик лабораторияларнинг жамламасига киради.
Йиғма шчупдан фойдаланишда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:
1) қидирилаётган буюмнинг шакли ва ўлчамларига қараб, қидирув олиб бориладиган жой бўлакларга ажратилади;
2) текширилаётган ҳудуднинг бир неча жойларида санчиб текшириб кўриш мақсадга мувофиқдир. Бундай текширишлар тупроқнинг табиати, тошли жойларнинг борлиги, ер қатламлари тўғрисидаги фойдали ахборотларни бериши мумкин;
3) шчупни ерга киритишда дастлаб камроқ куч билан, сўнг аста-секин дастага таъсир кучини кўпайтириб бориш билан санчиш керак;
4) агар қидирилаётган обьект қаттиқ жисм бўлса, санчиш жараёнида шчупнинг учи обьектга тегиши билан, шчуп тўхтайди. Агар қидирилаётган обьект юмшоқ хусусиятли бўлса, шчуп тезланиб ҳаракатлана бошлайди.
5) шчупни бир неча бор санчиш орқали учраган тўсиқнинг ўлчамлари тўғрисида ахборотга эга бўлиш мумкин.
6) шчупни ҳар бир санчишдан сўнг, унинг учи диққат билан тек-ширилиши керак, чунки шчупнинг учи чуқурликдаги обьект заррача-ларини ўзи билан олиб чиқади.
Тупроқдан намуна олиш мосламаси. Айрим пайтларда, текширилаётган жойда қандайдир қазиш ишлари олиб борилмаганми, шунингдек, ушбу жойларга иш учун муҳим бўлган обьектлар кўмилмаганми, деган савол туғилади. Бундай ҳолатларда тупроқдан намуна олиб текшириш зарурияти туғилади. Намуна олиш учун махсус мосламадан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Тупроқдан намуна олиш мосламаси - диаметри 22 мм, силиндр шаклидаги пўлатдан тайёрланган, узунлиги 110 мм бўлган мосламадир.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish