4. Ёруғлик филтрлари. Ҳодиса жойини фотосуратга олиш жараёнида рангларни тўғри акс эттириш учун ишлатилади.
5. Оптик ускуналар: турли катталаштириш имкониятларига эга бўлган лупалар (2,5х дан Wх гача), ўлчов лупалари.
6. Изларни аниқлашнинг физикавий методларига кирувчи кукунлар усули. Латент (кўринмас ва кам кўринувчан) кўринишдаги қўл излари, қўлқоп, яланг оёқ, пешона ва тананинг бошқа қисмлари изларини фош этиш учун қўлланилади. Бундай кукунлар таркибига турли аралашма ва реактивлар киради, масалан, сажа, мис оксиди, рух оксиди, малахит ва бошқалар.
7. Изларни аниқлашнинг кимёвий воситалари. Қўл, яланг оёқ ва шунга ўхшаш латент изларни фош этиш учун нингидрин ва аллоксаннинг ацетондаги эритмаси, азотли кумушнинг сувдаги эритмаси, бензидиннинг спиртли эритмаси ва водород перекисининг аралашмаси ишлатилади. Шунингдек, қон изларини фош этишда водород перекиси, бензидин, люминол ва бошқа шу каби кимёвий воситалар ишлатилади.
8. Текширилаётган ҳодиса жойидаги айрим жараёнларни ўлчаш воситалари. Масалан, ток кучи, кучланиш ва ток қувватини ўлчайдиган ускуналар.
9. Ўлчаш воситалари (миллиметрли чизғич, рулетка, транспортир, штангенсиркул ва бошқалар).
Техник воситаларнинг иккинчи гуруҳини ҳодиса жойида топилган жиноят изларини қайд этиш ва олишнинг техник воситалари ташкил этади ва унга қуйидагилар киради:
Ҳодиса жойида режа-схемаларни бажариш учун воситалар (планшет, компас, қалам, ўчирғич ва бошқалар).
2. Юзаки излардан нусха ко ъчириш воситалари (дактилоскопик тасмалар, юпқа тасмалар) ва ҳажмли излардан қолиплар тайёрлаш учун воситалар (пластилин, гипс, турли махсус полимерли пасталар).
3. Фото-кино-видеоаппаратура ва унинг жиҳозлари (обьективлар, узайтириш ҳалқалари ва бошқалар).
4. Портатив диктофонлар ва магнитофонлар.
5. Макроизларни олиш ва қадоқлаш воситалари (металл, ёғоч кесувчи арра, ойнакесгич, пичоқ, қайчи, арқон, пластилин ва бошқалар).
6. Микроизларни олиш воситалари. Ушбу воситаларга қуйидагилар киради: тиббий лейкопластир, магнитли чўтка, елим қопчалар, қисгичлар, махсус игна ва бошқалар. Ушбу техник воситаларни қулай ҳолатда сақлаш ва транспортда ташиш учун улар эксперт жомадонлари, прокурор-криминалистларнинг жомадонлари, тезкор ва тергов жомадонлари, сумкалар, портфеллар кўринишида жамланди ҳамда керакли воситаларнинг минимумини ташкил этади.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда фойдаланиладиган техник воситалар арсеналининг кўпайиши, жойларга чиқиш тезкорлигини ошириш зарурияти ҳаракатдаги криминалистик лабораториялар номли махсус техника билан жиҳозланган автомашиналарнинг яратилишига олиб келди. Унинг жиҳозланганлиги бевосита ҳодиса жойида керакли криминалистик обьектларни топиш, қайд этиш, олиш, қадоқлаш ва дастлабки тадқиқотларни ўтказиш имкониятларини янада кенгайтирди.
Ҳозирги замонда криминалистик обьектларни топиш, қайд этиш, олиш, қадоқлаш ва уларнинг дастлабки тадқиқотларини ўтказиш воситалари билан бирга, ахборот технология воситаларининг имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Тасмали фотоматериалларнинг кам ишлаб чиқарилиши криминалистик ахборотлар билан ишлашда рақамли фото ва видео тасвирларнинг имкониятларидан фойдаланиш заруриятини туғдирмоқда, бунинг учун махсус техник воситаларнинг жамламаси ҳам ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |