Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Мурданинг қўлларидан олинган микрозарраларнинг экспертизасида ҳал этиладиган асосий саволлар



Download 0,57 Mb.
bet27/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Мурданинг қўлларидан олинган микрозарраларнинг экспертизасида ҳал этиладиган асосий саволлар:


Ушбу турдаги экспертизаларни тайинлашда олинган микрозарраларнинг табиати, келиб чиқиши эътиборга олиниши зарур, улар турли табиатли бўлса, комплекс экспертизалар тайинланади.
Микрозарраларнинг экспертизасини тайинлашда, ҳал этиш учун эксперт олдига қуйидагича саволларни қўйиш мумкин:
1) тақдим этилган тампонда микрозарралар мавжудми?
2) агар мавжуд бўлса, уларнинг табиати ва келиб чиқиши қандай?
3) тақдим этилган қурол ва мурданинг қўлларидан олинган намуналардаги микрозарралар бир жинслими? Агар бир жинсли бўлса, қандай гуруҳий мансубликка эга?
4) ушбу намуналарда ўқотар қуролнинг мой, порох зарралари мавжудми?

Ўқотар қурол қўлланилиши билан содир этилган жиноят жойида изларни қидириб топиш.


Албатта, ўқотар қуролларнинг қўлланилиши билан боғлиқ ҳодиса жойида изларни топиш, содир бўлган ҳодисанинг шарт-шароитлари, ушбу жойнинг хусусиятлари жиноят ҳодисаси субьектларининг ҳаракатлари билан узвий боғлиқдир.
Ўқотар қуролларнинг қўлланиши билан боғлиқ жиноятлар содир этилганда, ҳодиса жойида қуйидаги изларнинг топилиши, қайд этилиши ва олинишига алоҳида эътибор қаратилади: 1) мурда; 2) ўқотар қурол; 3) гилза, пиж, патрон, қистирма (прокладка); 4) наркотик воситалар; 5) совуқ қуроллар, пул ва ҳужжатлар; 6) отиш натижасида тўсиқлардаги излар, рикошет излари.
Кўпинча, ушбу турдаги жиноятлар содир этилганда, аввал мурда кўздан кечирилади ва перефирея бўйлаб кўздан кечириш ҳудуди кенгайиб боради. Мурдани кўздан кечиришда унинг жароҳатлари таърифланади ва ўқотар қурол жароҳатининг отиш натижасидаги излари ўрганилади. Ушбу жароҳатлар излари бўйича суд-тиббий эксперти томонидан дастлабки маълумотлар берилади. Масалан, жароҳат пробоинасида ўқ мавжуд бўлса, унинг диаметри бўйича патрон калибри ва у орқали эса, қандай қуролдан отилганлигини аниқлаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, мурданинг қўлларида соч толаларини қидириш керак, чунки агар жабрланувчи билан жиноятчи отишма содир этилишидан аввал ўзаро низо чиқиб, жанжаллашиши ёки ўзини ҳимоя қилиш мақсадида бирор ҳаракатга қаршилик кўрсатган ҳолатлари бўлса, унинг қўлларида отувчининг соч толалари қолган бўлиши мумкин. Мурда тана аъзоларидаги қон ва унинг атрофи бўйлаб тарқалган қон изларини ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки отишмадан аввал ёки бевосита қурол қўлланилган жанжал оқибатларида, нафақат жабрланувчидан, балки отувчидан ҳам қон излари қолдирилган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунинг учун қон изларидан намуналар олишда отувчига тегишли бўлиши мумкин бўлган қон изларини ҳодиса жойида қидириш алоҳида аҳамиятга молик. Шунингдек, мурданинг кийимларида ва унинг тана аъзоларида пойафзал изларини топиш муҳим аҳамият касб этади. Пойафзал изларини нафақат трасологик обьект нуқтаи назаридан, балки изни қолдирган тупроқнинг хусусиятлари бўйича ҳам ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Танадаги жароҳатлар ичида нафақат ўқотар қуролдан, балки бошқа қуроллар, масалан, пичоқ, совуқ қурол ёки тўмтоқ жисм билан етказилган жароҳатлар ҳам учраши мумкин. Шунинг учун ҳодиса жойини кўздан кечиришда совуқ қуроллар, синган буюмлар, ҳодиса жойида янги пайдо бўлган обьектларнинг топилиши, қайд этилиши ва уларнинг олинишига эътибор қаратиш зарурдир.
Мурда танасида татуировкалар аниқланса, уларнинг турини аниқлаш зарур, улардан мурданинг шахсини аниқлашда ва таниб олишда унумли фойдаланиш керак. Шундай қилиб, мурдани кўздан кечиришда қуйидаги изларнинг аниқланишига эътибор берилади:
1) танасидаги, кийимларидаги жароҳатлар излари;
2) жабрланувчи қўлидаги соч толалари;
3) қон излари;
4) кийимлари ва танасидаги пойафзал излари ҳамда тупроқ излари;
5) татуировкалар.
Мурда танасидаги жароҳатлар тўғрисида берилган дастлабки маълумотларни эътиборга олган ҳолда бошқа изларни аниқлашга киришилади. Бунда, ўқотар қуролнинг топилиши муҳим аҳамият касб этади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish