Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Реконструкциянинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат



Download 0,57 Mb.
bet26/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Реконструкциянинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
- ҳолат тўғрисида биринчи бўлиб хабар берган шахслар иштирок этиши керак;
- ҳақиқий ёки ясама объектларни ишлатиш лозим (ясама объектларни ишлатиш ҳақиқий объектлар йўқлигида амалга оширилади. Шу билан бирга, уларнинг ҳақиқий объектларга ўхшашлиги реконструкциянинг мақсадларига, объектларнинг хусусиятларига боғлиқ. Уларнинг белгилари ўхшаш бўлиши лозим);
- реконструкция ҳодиса жойида ўтказилиши лозим;
- зарур бўлганда мутахассислар ва экспертлар шу ҳаракатларда иштирок этишлари мумкин;
- лозим бўлса айбланувчи ёки гумон қилинувчининг иштироки таьминланиши керак;
- терговчининг ҳодиса тўғрисидаги механизми қандай бўлганлигини назарда тутиш ҳамда гувоҳлар ва бошқа шахсларнинг берган кўрсатувлари ва тушунтиришларининг ҳақиқатга тўғри бўлишига асосан реконструкциянинг бир неча вариантлари ишлатилади;
- реконструкциянинг жараёни ва натижалари ҳодисани кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган ҳужжатларда қайд этилади;
- баённомада реконструкциянинг барча манбалари кўрсатилиши лозим.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомасининг мазмуни ушбу тергов ҳаракатининг ҳар томонлама олинган натижаларидан қисқароқ бўлиб, тергов ҳаракатида қилинган тахминлар баённомада акс этмайди. Жиноятни очиш ва тергов қилиш учун катта аҳамиятга эга бўлган ахборотнинг йўқолишини бартараф этиш мақсадида терговчи томонидан кўздан кечириш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома тузилиши мақсадга мувофикдир. Маълумотномада олинган ахборотга бахо берилади, жиноятни очиш бўйича энг самарали йўналишлар қайд этилади, тегишли тусмоллар тузилади ва уларни текшириш йўллари кўрсатилади. Бундай маълумотнома тергов режасини тузишда ёрдам беради.14
2.2 Турли хил жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечиришнинг хусусиятлари.
Ўқотар қурол билан ўзининг жонига суиқасд қилишда кўпинча қурол мурданинг қўлида сиқилиб қолиб кетиши кузатилади. Бундай ҳолларда, мурданинг қўлидан қуролни олишдан аввал, криминалист мутахассис қурол қисмлари (тепки, затвор, сигнал қурилмалари, ўқдон ва имконият даражасида қўйиб юборувчи илмоқ)нинг ҳолатларини фототасвирга туширади. Қуролни мурда қўлидан олаётганда, унинг тепкиси босилган ҳолда (агар очиқ тепкили бўлса) ёки (агар тепки ёпиқ бўлса) затвор очилиб, затворни ушлаган ҳолда қўлдан ажратилади. Кўздан кечириш қатнашчиларининг мил йўналиши бўйича жойлашуви ман этилади.
Ўқсизлантиришдан сўнг, криминалист мутахассис қўл изларини, биологик табиатли изларни (қон излари, соч толалари ва бошқалар) ҳамда бошқа кўринишдаги изларни аниқлайди, қайд этади ва олади. Сўнг эса, қурол маркасининг белгилари, милда порох ёнишининг ҳидлари мавжудлиги (йўқлиги)ни аниқлайди.
Шуни таъкидлаш зарурки, ўқотар қуролдан ўзининг жонига суиқасд ҳолати сохталаштирилган ҳам бўлиши мумкин. Бундай сохталаштириш (инссенировка) ҳолатининг асосий аломатларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) яқиндан отиш аломатларининг мавжуд эмаслиги;
2) жабрланувчининг қўлида қоннинг сачраш излари йўқлиги;
3) жабрланувчининг қўлида отиш натижасида вужудга келадиган
изларнинг мавжуд эмаслиги;
4) мурданинг позасига мурда доғлари жойлашувининг мос келмаслиги;
5) мурданинг позасига қон излари жойлашувининг мос келмаслиги;
6) ҳодиса жойида топилган ўқотар қурол ва мурдадаги жароҳатлар хусусиятларининг мос келмаслиги;
7) ўзини ҳимоя қилиш учун курашиш изларининг мавжудлиги.
Ушбу ҳолатларда спиртли тампонларга мурданинг қўлларидан намуналар олинади ва ҳар қайси олинган намуна тегишли тартибдаги ёзувлари билан ўраб жойлаштирилади. Ушбу намуналардан мурданинг қўллари таркибидаги моддаларга аниқлик киритиш мақсадида, мурданинг қўлларидан олинган микрозарраларнинг экспертизаси тайинланади. 15

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish