Ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечирганда қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
1) умумий жиҳатни ўрганиш ва ҳодисанинг муайян натижаларини ҳисобга олиш;
2) ҳодиса тўғрисидаги излар ва бошқа ахборот манбаларини қидириш, уларни қайд этиш, олиб қўйиш, дастлабки тадқиқ килиш, бахо бериш ва сақлаб қўйиш;
3) ҳодиса, унинг қатнашчилари тўғрисида барча фактик маълумотларни йиғиб, уларни таҳлил қилиш, ҳодиса ва унинг катнашчилари тўғрисида таърифга эга бўлиш ва шу асосида зарурий тусмолларни ишлаб чиқиш ҳамда тергов йуналишларини белгилаш;
4) жиноят изларининг «иссиғида» тезкор-кидирув чоралари ва тергов ҳаракатларини ўтказиш учун зарур маълумотлар олиш;
5) ҳодисанинг салбий оқибатларини ўрганиш (агар бундай оқибатлар мавжуд бўлса).
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш кечиктириб бўлмас тергов ҳаракати сифатида барча ҳолларда, агар изларнинг аниқланишига, тадқиқ этилишига ва сақланишига доир зудлик билан чора қабул қилиш лозим бўлса, жиноят аломатларини қайд қилиш мақсадида ўтказилади.
Гарчи ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ҳодиса жойини бевосита ўрганишда асосий восита ҳисобланса ҳам унинг ҳар кандай жиноят бўйича ўтказилиши тавсия этилади. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш юқорида келтириб ўтилган Ўзбекистан Республикаси ЖПКнинг 135-137,141-моддаларида кўрсатилган.
Криминалистикада ҳодиса содир булган жой билан жиноят содир бўлган жой ўртасида фарқ борлиги қайд этилган. Ҳодиса содир бўлган жой - бу маълум очиқ жой ёки хонадон булиб, айнан ҳодиса жойда жиноятнинг аломатлари ёки излари топилган деб ҳисобланади. Жиноят содир бўлган жой деб эса айнан жиноят юз берган жой аталади.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш мураккаб, катта ҳажмли ҳаракатдир. Унинг мураккаблиги объектларнинг кўплиги ва кўздан кечириш вазифаларининг зиёдлиги, ҳодиса жойида бўлган шароитларнинг метеорологик омилларга кўра ўзгариши, айрим объектларнинг хусусиятлари, одамларни атайлаб ёки эҳтиётсизлик билан қилган ҳаракатлари сабабли ўзгариши, иш фаолиятининг узунлиги ҳамда чигал вазиятларда катта рухий эзилиш ва шу кабилар билан белгиланади.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш тактикаси учта асосий элементдан, яъни жиноят жойини кўздан кечириш учун тайёргарлик кўриш, кўздан кечириш (ишчи боскич) ва якунловчи боскичдан таркиб топган.
Ходиса жойини кўздан кечиришнинг натижали бўлиши унга пухта тайёргарлик кўришдир. Шу боис, унга тайёргарлик кўриш икки босқични ўз ичига олади:
1) Ҳодиса жойига чиқмасдан тайёргарлик кўриш;
2) Ҳодиса жойига чиққанда тайёргарлик кўриш.
Терговчи ҳодиса тўғрисида хабар олгач. ҳодиса жойига чиқишдан аввал тергов-тезкор гуруҳи йиғилади, у илмий-техник воситалар, алоқа воситалари ва транспорт билан таъминланади.
Амалиётда ички ишлар органлари ва прокуратура терговчилари, мутахассис-криминалистлар, жиноят-қидирув бўлимининг ходимлари, суд-тиббиётчилар ва кинологлар биргаликда навбатчилик қилишади. Ички ишлар органларининг навбатчилик кисмларида тергов-тезкор гуруҳининг ҳодиса содир бўлган жойда қандай ҳаракат килиши тўғрисидаги йўрикнома мавжуд. Навбатчилик қисми ходими ҳодиса тўғрисида хабар олганидан cўнг қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади.
1) Хабар берган шахснинг ўзи ким, ҳодиса қаерда содир бўлган ва қандай ҳаракатлар содир этилган, бу харакатларни ким содир этган ёки содир этиши мумкин, ўша щахснинг ташқи қиёфа белгилари, қаерга қочиб кетганлиги қайд қилинади;
2) Ҳодиса содир булган жойга зудлик билан тергов-тезкор гуруҳини жўнатади, ҳудуд профилактика инспекторини жиноят содир бўлган жойга юборади ёки унга бу ҳакда хабар қилади. Айрим ҳолларда ўзининг ёрдамчисини жиноят содир бўлган жойга юбориб, бошкд жиноятлар содир этилишига қарши чоралар кўради, ҳодиса содир бўлган жойни қўриқлаш тадбирларини белгалайди;
3) Бошка ички ишлар органларини ҳодиса тўғрисида хабардор килиб, уларга жиноятчиларнинг ташқи қиёфалари, улар олиб келган буюмлар ва транспорт воситаларининг белгилари тўғрисида ва жиноятга алокадор бошқа маълумотни беради, уларни ушлаб олиш максадида ходиса жойига ва жиноятчиларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли бўлган жойларга қидирув гуруҳларини юборади;
4) Тергов-тезкор гуруҳи билан мунтазам алоқа қилади, унга зарурий ёрдам кўрсатади, бу гуруҳдан келадиган ахборотнинг текширилишини ташкил килади, криминалистик ва тезкор ҳисоблар бўйича ахборотни текширади;
5) Ҳодиса тўғрисида ички ишлар органи раҳбариятига хабар қилади.
Ҳодиса содир бўлган жойга чиққанда терговчи ва кинолог мумкин қадар хизмат кийимида бўлишлари лозим. Тергов-тезкор ходимлари ҳодиса содир булган жойга биринчи бўлиб етиб келишганида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишлари, яьни жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишлари, жиноят ҳаракатларини бартараф этишлари ва бу ҳаракатлардан келиб чиқадиган зарарни йўқ қилишлари, уни бартараф этиш борасида чора кўришлари, ҳодиса содир бўлган жойни қуршашлари, зарур бўлса бунга жамоат вакилларини жалб қилишлари ёки қўшимча кучларни чақиришлари, ҳодисани ўз кўзи билан кўрган шахсларни аниқлашлари, жиноятда гумон қилинган шахсларни ушлаш чораларини кўришлари, барча олиб борилган ишлар тўғрисида навбатчига баён қилишлари лозим бўлади.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришга тайёргарлик кўриш жараёнида бир қанча ишлар амалга оширилиши керак. Жумладан, ҳодиса содир бўлган жой терговчи ва тезкор-тергов гуруҳ келмасдан қўриқланиши лозим ва улар бу жойга етиб келгандан сўнг ҳам қўриқлаш ишлари олиб борилади. Бунинг учун ҳодиса содир булган жойга нотаниш одамларни аралаштирмаслик зарур. Шу билан бирга, ҳодиса жойида бўлган мулкни, полагай ва изларни сақлаб қолиш керак, чунки бундай ҳаракатлар жиноят изларининг саклаб қолинишига шароит яратади, қурол, гильзалар ва бошқа предметлар ҳамда (ёмғирдан ёки қордан) бузилиб қолиши мумкин бўлган изларни бирор-бир нарса билан ёпиб қўйиш тавсия қилинади. Ёпиб қўйиладиган изларни кимёвий моддалар сақланган идишлар ёки ўткир ҳидга эга идишлар (совун, тамаки сақланадиган идишлар ва ҳоказо) билан беркитиш тавсия килинмайди, чунки уларнинг ҳиди объектда бўлган ҳидга таъсир этиши ва уни йўқ қилиши мумкин ва тегишли одорологик тадқиқотда бу объектдан ҳақиқий жиноят вақтида қолдирилган ҳидни олиш қийин кечади. Хизмат ити тегишли ҳидга эга бўлган изни ололмайди. Қўриқлашга мўлжалланган жой беркитилиши ва унга олиб борувчи йўллар ва чиқишлар назорат остида бўлиши лозим. Ёнгин натижаларини бартараф этиш чоралари кўрилиши, авариялар, автомашинанинг одамни уриб юбориши ҳоллари, уларнинг ўзаро тўқнашиши каби ҳолатларни аниқлаш лозим.
Ҳодиса жойидан ахборотга эга барча щахслар, яъни жабрланувчилар, ҳодисани ўзи кўзи билан кўрган щахслар, жиноятни биринчи бўлиб сезган ёки моддий жавобгар шахслар, объектнинг раҳбарлари аниқланиб, уларнинг барчасидан тушунтириш хати олинади.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш пайтида холисларни жалб қилиш лозим. Уларни таклиф этиш масаласини жойга чиқишдан аввал хал килиш лозим. Одатда холислар (улар икки нафардан кам бўлмаслиги керак) махаллий халқ ичидан танланади, Aгap ҳодиса жойи турар жойлардан, қишлоқлардан узоқда ёки кўздан кечириш тунда ўтказиладиган бўлса, у ҳолда якин атрофда истихомат қилувчи шахслардан холис танлаш мақсадга мувофих бўлади, холислар ишнинг қандай натижа беришидан манфаатдор бўлмасликлари керак. Холисларни танлашда хатоликларга йўл қўймаслик лозим. Ҳодисани биринчи бўлиб аниқлаган, ўз кўзи билан кўрган шахслар, жабрланувчиларнинг танишлари ва қариндошларини, вояга етмаган шахсларни холис сифатида жалб этиш мумкин эмас. Баъзи ҳолатларда агар холислар маълум билимларга эга булсалар, бу ишга ижобий таъсир қилади. Масалан, авария жойини кўздан кечиришда, агар холислар технологик жараён билан таниш бўлсалар, улар терговчининг эътиборини муҳим ҳолатларга қаратишлари мумкин. Холисларнинг қонуний хукук ва бурчлари тушунтирилади. Зарур ҳолларда, улар тергов ҳаракатида олинган маълумотларни овоза хилмаслик тўғрисида огоҳдантириладилар. Кўздан кечириш вақтида тергов-тезкор гуруҳининг барча аъзолари иштирок этадилар. Уларнинг ҳар бири ўзининг билимлари ва кўрикнинг вазифаларига асосланиб, ишга бахо берадилар. Ҳодисани биринчи аниқлаган шахслардан сўров олганда, ҳодиса содир бўлган жойда (кандайдир бир ҳодиса жойига) ўзгаришлар киритилганми ёки йукми, бирор объектга тегилганми ёки йўқми, буларнинг барчасини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Шундан сўнг ҳодисанинг жиноятдан сўнгги ҳолати тикланади ва кўздан кечирилади.
Тайёргарлик пайтида ва ҳодиса жойини кўздан кечиришда тер-говчи ва тергов-тезкор гуруҳи қатнашчилари ишлаш жараёнида хо-маки ёзувлар, чизмалар, матнлар тузадилар. Керакли крими-налистик техник воситаларни тайёрлаб қўядилар, ҳодиса содир бўлган жойга боришда у ерда катнашувчиларнинг таркиби тўғрисидаги саволни ҳал этиш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш масалалари, бошқа ташкилий ва техник чораларни ўтказиш тергов ҳаракатининг сифатли ўтказилишини таъминлаб беради. Кўздан кечиришнинг бошқа боскичларида тезкор ходимлар терговчи билан келишув асосида тезкор-қидирув чораларини амалга оширадилар (масалан, хизмат қидирув итидан фойдаланиш, қочиб кетган жиноятчини «иссиқ изларидан» қувиш ва ҳоказо).
Кўздан кечириш ҳаракати (ишчи боскич) умумий ва деталли кўздан кечирищдан иборат. Умумий кўздан кечириш босқичида бир нечта вазифалар ҳал этилади. Жумладан, ҳодиса содир бўлган жойнинг умумий ҳолати билан танишиб чиқилади. Бунда ҳаракатнинг барча қатнашчилари иштирок этадилар, ҳодиса жойи ва унинг шароитлари билан танишиб, маьлум тушунчага зга буладнлар. Ҳодиса жойининг географик (территорнал) ўрни аникданади. Унинг аҳоли яшайдиган ҳудудларга, шоссе ва темир йулларга яқинлиги, одамлар тупланадиган манзилларга нисбатан жойлашуви муайянлаштирилади. Хонада эса унинг кўчага, хонадонга, маълум қаватга нисбатан жойлашуви, кириш ва чиқиш жойларининг хонага, ойналарнинг сони ва уларнинг жойлашуви, кўмакдош хоналарнинг борлиги аникданади. Шунингдек, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш дастури белгаланади. Бу дастур ҳодисанинг таърифига, муайян тергов ҳолатига, кўздан кечириш шароитларига қараб, кун ва тун соатларига, об-ҳаво шароитларига, ёруғлик қоронғулик ҳолатларига, кўриш ҳажмига, тергов гуруҳи таркибини ҳисобга олган ҳолда белгаланади. Кўздан кечириш пайтида Узбекистан Республикаси ЖПКнинг маълум моддаларига биноан исботланиши лозим бўлган ҳолатлар бўйича ахборот олиниши лозим, Кўздан кечиришда бу жараёянинг бошқа вазифалари ҳам ҳал этилиши керак, чунки улар ҳодиса ёки унинг алоҳида таркибий қисмларига оид элементлар бўйича тусмоллар тузиш имконини беради, яъни жиноятнинг субьекти, обьекти, субъектив ва обьектив томони, предмет тўғрисида тусмоллар тузиш. Агар жиноятнинг яққол аломатлари аниқлансаю, бироқ гумон қилинувчи қочиб кетган бўлса, у ҳолда қочиб кетган шахсни тавсифловчи маълумотларни, унинг ташқи қиёфа белгилари,: кандай кийимда бўлганлиги, кандай нарсаларни олиб кетганлиги, қандай транспорт воситасидан фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумотларни йиғиш керак.12
Мураккаб вазиятлар бўйича кўздан кечириш дастури режа шаклида тузилади. Режада куйидагиларни кўрсатиш максадга мувофиқдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |