Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Кўздан кечириш давомида таҳлил қилиниши керак бўлган асосий обьектлар



Download 0,57 Mb.
bet31/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Кўздан кечириш давомида таҳлил қилиниши керак бўлган асосий обьектлар


Номусга тегиш билан боғлиқ жиноят жойларини кўздан кечиришда қуйидаги обьектларни таҳлил қилиш муҳимдир:
1) ҳодиса жойининг умумий кўриниши (иморатнинг жойлашуви, кўчаларнинг ва ушбу жой олдидагиларнинг жойлашуви, хоналардаги ойналарнинг қайси томонга қаралганлиги ва бошқалар);
2) ўзаро кураш ва зўрлашга қаратилган жиноят изларининг мавжудлиги (масалан, очиқ жойларда — синган шох-шабадалар, аёллар кийимлари йиртиқларининг мавжудлиги, ёпиқ жойларда – аёллар нарсаларининг ёйилган ҳолатлари, дераза ойналари, идиш-товоқларнинг синиб ётганлиги ва бошқалар);
3) акс-изларнинг мавжудлиги: транспорт воситаси, пойафзал, қўл, тизза,
тирсак ва кийим толаларининг излари;
4) одам организми чиқиндилари (қон, сперма, тупук, тер, бурун ажратмаси ва бошқалар);
5) жиноятчига тегишли ёки у томонидан ташлаб юборилган буюм ва нарсалар (тароқ, қўлқоп, тугма, чекиш излари, наркотик воситалар ва бошқалар).17
Жинсий эркинликка тажовуз сабабларига кўра одам ўлдириш деганда, шундай жиноят тури тушуниладики, бунда одам ўлдирилиши уларнинг жинсий эркинлигига қарши, одатда номусга тегиш билан боғлиқ бўлади.
Қуйидаги сабабларга кўра, номусга тегиш билан боғлиқ одам ўлдириш жинояти содир этилиши мумкин:
1) қурбоннинг қаршилигини енгиш мақсадида содир этиш;
2) жиноятни яширишга уриниш;
3) қурбоннинг қичқиришига йўл қўймаслик;
4) жинсий бузуқлик – садизм;
5) қасос олиш;
6) рашк ва бошқалар.
Жинсий эркинликка тажовуз сабабларига кўра одам ўлдиришда гумон қилинаётган жиноятларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1) ҳодиса ҳолати бўйича сексуал мотивга эга жиноятлар;
2) ҳодиса жойида мурданинг ва ундаги кийимларнинг ҳолати.
Жинсий эркинликка тажовуз сабабларига кўра одам ўлдириш кўпгина ҳолатларда (қўл билан томоқдан бўғиш, сиртмоқ ишлатиш, бурун ва оғиз бўшлиғини ёпиш) ва бош қисмга ўтмас жисм таъсирида жароҳатларни етказиш йўли орқали содир этилади. Кўпгина ҳолларда механик асфиксия ҳолатларида мурданинг бўйин қисмида странгулясион из, шилинмалар ва қонталашлар бўлиб, бу белгилар оғиз бўшлиғи, бурун ва лаб қисмларда ҳам учраши кузатилади. Жабрланувчининг бош қисмига ўтмас жисм билан етказилган жароҳатлар кўп учрайди. Ўткир жисмлардан етказилган кесувчи, кесувчи-санчувчи, санчувчи жароҳатларнинг етказилиши кам учрайди.
Жинсий эркинликка тажовуз сабабларига кўра одам ўлдириш жинояти содир этилишига жиноят мотивлари бўйича гумон қилиниши учун, одатда, улар бир қатор хусусиятларга эга бўлиши зарур. Биринчи навбатда, мурданинг ҳолатига эътибор қаратилади: оёқлари кенг йирилган, мурда ечинтирилган, устки ва ички кийимлари тартибсиз – йиртилган, кесилган бўлиши мумкин, айрим шундай ҳолатлар ҳам кўп учрайдики, кийимлари ёки унинг алоҳида қисмлари мурдадан ечиб олинган ва унинг атрофида жойлашган бўлади. Қаршилик кўрсатиш жараёнида мурда танасида турли жароҳатлар вужудга келади.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда мурданинг ҳолати ва уни таърифлашга алоҳида аҳамият бериш лозим. Агар мурданинг танасида тишлаш излари аниқланса, улар фотосуратга олингандан сўнг, кейинчалик гумонланувчининг тиш аппарати тузилиши билан таққослаш учун шаффоф тасмага чизиб олиш керак бўлади.
Агар жабрланувчининг танасида, кийимларида ёки бошқа предметларда соч толалари ҳамда сочга ўхшаш обьектлар аниқланса, уларнинг аниқ жойлашган жойлари, миқдори, ранги, узунлиги, кирлиги таърифланади ва лаборатория текширувига олинади. Шу вақтнинг ўзида мурданинг бошидаги сочидан, жинсий аъзоси атрофидан (агар бўлса) ва қўлтиқ остидан соч толалари намунага олинади.
Мурданинг тирноқ остидан лаборатория текширувлари учун намуналар олишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Агар намуналар моргда – судтиббий экспертиза жараёнида олинадиган бўлса, мурданинг қўлларига ҳодиса жойида тирноқ остидаги микрообьектлар йўқолишининг олдини олиш мақсадида қоғоз ёки елим қопчалар тайёрланиб боғланиши керак.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish