Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Ўғирлик содир этилган хона ичида изларни қидириб топиш



Download 0,57 Mb.
bet39/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Ўғирлик содир этилган хона ичида изларни қидириб топиш. Жиноятчининг хонага кириш жойларида пойафзал излари қидирилади, эшик олдига тўшалган гиламчанинг таркибига эътибор берилади. Агар ушбу таркибда ўзгариш бўлса, ушбу моддалар олинади. Хона ичида жиноятчининг ҳаракатларини моделлаштиришда у ўтириши мумкин бўлган жойларда соч толалари, жиноятчига тегишли бўлиши мумкин бўлган, ҳодиса жойида янги пайдо бўлган буюм ва нарсалар қидирилади. Агар диван, юмшоқ стулларда жиноятчининг ўтирган ҳаракати аниқланса, ушбу жойлар одамнинг ҳид изларини ташувчиси сифатида яхши натижа беради. Шунингдек, ушбу жойларда жиноятчига тегишли бўлган нарсалар қидирилади, улар ҳам ҳид изларининг ташувчиси сифатида самарали иш беради. Бундан ташқари, ушбу жойларда соч толалари, кийим толалари, чекиш излари, одам ажратмалари ва қон излари қидирилади.
Хона ичида бузиш қуролини қидириб топиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун хона ичи бўйлаб барча ҳудудларда бузиш қуроли синчиклаб қидирилади.
Хона ичида олиб кетиш учун тайёрланган, лекин маълум бир сабабга кўра жиноятчилар олиб кета олмаган нарсалар ҳам ҳодиса жойида учраб туради. Бундай буюмларда қўл излари қидирилади, улар қадоқланган ва ўралган бўлиши ҳам мумкин. Ўраб боғланган бўлса, тугунлар сақланган ҳолда арқонлар тадқиқот учун олинади.
Хона ичи бўйлаб жиноятчига тегишли бўлган нарсалар синчковлик билан қидирилиши керак. Улар нафақат ҳид изларининг ташувчиси сифатида, балки кейинчалик айбдорнинг ушбу хонада бўлганлигини тасдиқловчи асосий далил сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Жиноятчининг чиқиб кетиш жойларида ва қимматбаҳо нарсалар турган жойларда қўл излари, пойафзал излари синчковлик билан қидирилиши керак. Кўпинча жиноятчилар тиббий қўлқоплар кийиб, ўғрилик жиноятларини содир этадилар ва қўлқопни тўғри келган ахлат идишларига ташлаб кетадилар. Бундай ҳолатларда қўлқопнинг топилиши муҳимдир. Шунинг учун хона ичидаги ахлат идишлари ҳам текширилиши керак.

Йўл-транспорт ҳодисаларини кўздан кечириш.

Йўлнинг тузилиши


Оддий икки тарафлама ҳаракатланиш йўли қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топган бўлади: тармоқ ҳудуди; йўл чети; йўл четидаги ариқ (кювет); йўл ёқаси; йўлнинг транспорт юрадиган қисми; йўл кўтармаси; йўл четидаги ариқнинг ташқи ён қия томони; йўл четидаги ариқнинг туби; йўл четидаги ариқнинг ички ён қия томони; йўлнинг ҳаракатланувчи қисми ён қирраси; йўлнинг ўқи; йўлнинг қопламаси.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish