Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги



Download 0,57 Mb.
bet42/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Бунда қуйидагилар қайд этилади:
- рул ғилдирагининг ҳолати (тўғри, чапга бурилган, ўнгга бурилган);
- узатиш қутиси ричагининг ҳолати (нейтрал, орқага юриш ҳолати, 1, 2, 3, 4, 5-ҳолатлари);
- тормоз ричагининг ҳолати;
- чироқларнинг ёндиргичи ҳолати;
- бурилиш чироқлари ричагларининг ҳолати;
- назорат анжомларининг кўрсаткичлари (километраж, сув, ёқилғи ва бошқа анжомлар);
- калитнинг мавжудлиги ва унинг ҳолати.
Автомашина салони ичида мавжуд қон ва бошқа биологик табиатга эга барча излар, зарба натижасидаги бошқа обьектлар қидириб топилади, фотосуратга олинади ва баённомага киритилади.
Агар автомашинанинг ҳайдовчиси бошқарувда бошқа одам бўлганини билдирса, автомашина салони ичидаги бошқариш қисмлари ва деталларидан бармоқ излари олинади. Бундай ҳолатларда, ҳайдовчининг пойафзали хусусиятларини ўзида акс эттириши мумкин бўлган педал резиналари, гиламча ва бошқа шунга ўхшашлар тадқиқот учун олинади.
Ҳодиса жойидаги вазият, автомобилнинг ҳолати, мурда, далил сифатида топилган барча обьектлар фото ёки видеотасвирга туширилади, кўздан кечириш баённомасига ва чизмасига киритилади.

Одамнинг ўлими оқибатига олиб келган йўл-транспорт ҳодисасини кўздан кечириш.


Йўл-транспорт ҳодисаларини кўздан кечириш давомида ҳодиса содир бўлган жой (йўл ҳудуди), мурда, автомашина ва ҳодиса содир этилиши жараёнида тўқнашган бошқа барча обь ектлар кўздан кечирилади. Автомашина ва мурда барча ҳолатларда ҳам ҳодиса жойидан топилавермайди, чунки транспорт воситалари серқатнов жойларда узоқ муддатга ҳодиса жойини ўзгартирмаган ҳолатда сақлаб туриш маълум бир қийинчиликларни туғдиради. Бундан ташқари, ҳайдовчи автомашинаси билан бирга ҳодиса жойидан яшириниши ҳам мумкин.
Агар йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганда, маълум бир сабабларга кўра, ҳодиса жойини сақлаб туришнинг имконияти бўлмаса, автомашиналар турган жой, мурданинг ҳолати ва бошқа ашёвий далиллар (автомашинанинг синган деталлари, қисмлари ва бошқалар) бўр ёки бошқа бўёвчи модда билан уларнинг турган жойидаги контури чизиб олинади.
Мурдани кўздан кечиришда, биринчи навбатда, унинг ҳолатини, бошқа обьектлар билан, автомашина ва унинг изларига нисбатан ўзаро жойлашувини аниқ белгиловчи фототасвирга тушириш керак.
Мурданинг ҳолати тўлиқ таърифлангандан сўнг, унинг кийимлари ва пойафзали мукаммал кўздан кечирилади. Унинг кийимларини кўздан кечиришда автошина излари каби қатламли акс-изларнинг мавжудлиги ва уларнинг қайд этилишига алоҳида аҳамият берилади, бундай излар кейинчалик транспортда ташиш ва уни қўзғатиш пайтларида бузилиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, кийимларда механик таъсир оқибатидаги жароҳатлар, модда кўринишидаги излар ҳам бўлиши мумкин.
Кўп ҳолларда бўёқ зарралари, ойна синиқлари ва бошқа шунга ўхшаш зарралар кийим матосига кириб қолади. Кийимларининг чўнтакларидаги нарсаларга, буюмларининг жароҳатларига ҳам эътибор қаратилади.
Йўлдаги барча обьектлар ва излар батафсил таърифланиши, фотосуратга туширилиши, йўл-транспорт ҳодисасининг чизмасига киритилиши ҳамда ашёвий далил сифатида олиниши керак.
Автомобил жароҳатлари деганда, йўл-транспорт ҳодисаси жараёнида автомобил қисмлари билан етказилган ёки ҳаракатланиб кетаётган автомашинадан тушиб қолиш туфайли олинган жароҳатлар тушунилади.
Жароҳатлар ҳосил бўлишига кўра, қуйидагиларга бўлинади: 1) автомобилнинг одамга таъсири зарбаси натижасидаги жароҳатлар; 2) автомашина ғилдираги билан етказилган жароҳатлар; 4) автомашинанинг ичида олинган жароҳатлар; 5) икки автомашина орасида қолиб кетишдан олинган жароҳатлар; 6) автомашинанинг бошқа обьектлар билан таъсирида, улар орасида қолиб кетиш натижасидаги жароҳатлар; 7) бошқа ҳолатлар.
Одатда, автомашинанинг олдида жойлашган қисмлари – бампер, олд капот, радиатор олдидаги тўсиқ, олд чироқлар билан бирламчи зарбалар одам танасининг болдир, сон, думғаза соҳаларига етказилади. Натижада жабрланувчи автомашинанинг ҳаракатланиш йўлига, олд капотининг устига тушади, йўл қатламидан, олд капотдан, олд кўриш ойнасидан ва кузовнинг бошқа қисмларидан тананинг бош қисми, қорин, елка ва бошқа қисмларига иккиламчи зарбаларни олади.
Юк автомашиналари, автобуслар, троллейбуслар билан бирламчи зарбалар кўпинча тананинг кўкрак ва бош қисмларига етказилади, натижада жабрланувчи шу ондаёқ йўл қатлами юзасига тушиб, иккиламчи зарбаларни олади. Шундай қилиб, одам танаси енгил автомашиналар билан тўқнашганида, жабрланувчи уч гуруҳдаги жароҳатларни олиши мумкин: 1) бирламчи зарба; 2) иккиламчи зарба; 3) йўл қатламидан олинган зарбалар. Юк автомашиналаридан олинган жароҳатлар эса, икки гуруҳда бўлади: 1) автомашина қисмларидан олинган бирламчи зарба натижасида; 2) йўл қатламидан олинган иккиламчи зарба.
Кўпинча автомашиналарнинг одам танасига урилишида бампердан олинган жароҳатлар кузатилади, бундай жароҳатлар бампер-жароҳат деб аталади. Бампер-жароҳатлар автомашинанинг бамперига болдир суягининг таъсири натижасида ҳосил бўлади ва таъсир хусусиятларига кўра қуйидаги кўринишларда учрайди: тиззанинг шилиниши, қонталаш, лат ейиш, болдир суягининг шикастланиши ва синиши. Автомашиналарнинг чироқлари билан олинган жароҳатлар, кўпинча думғаза соҳасида шаклланади, юмалоқ ҳамда ёй шаклларидаги қонталаш кўринишидаги жароҳатларни ҳосил қилади. Худди шу соҳада олд капот ёки ён қанот зарбаларидан ҳосил бўлган кенг кўламдаги қонталаш кўринишидаги жароҳатларни ҳам кузатиш мумкин.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish