Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Номусга тегиш жиноятлари билан боғлиқ ҳодиса жойини кўздан кечириш



Download 0,57 Mb.
bet30/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Номусга тегиш жиноятлари билан боғлиқ ҳодиса жойини кўздан кечириш


Номусга тегиш билан боғлиқ ҳодиса жойини кўздан кечиришда қуйидаги масалалар ҳал этилиши керак:
1) содир этилган жиноятнинг характери;
2) номусга тегиш ҳолати тўғрисида жабрланувчи бераётган кўр-
сатмаларнинг тўғрилигини текшириш;
3) ашёвий далилларни топиш ва олиш;
4) айбдорнинг шахсини аниқлаш учун имкон берадиган аломатларни
топиш, қайд этиш ва олиш.
Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
1) имконият даражасида кўздан кечиришни жабрланувчининг иштирокида ўтказиш (айрим ҳолатларда жабрланувчисиз ҳодиса содир бўлган жойни ва ҳодиса жойидаги ашёвий далилларни қидириб топиш, ҳодиса жойини кўздан кечириш чегараларини тўғри белгилаш, жиноятчининг кирган ва чиқиб кетган жойларини аниқлаш, ҳодиса жойида топилган буюм ва нарсаларнинг кимга тегишлилигини аниқлаш каби масалаларни ҳал этиш маълум бир қийинчиликларни туғдиради);
2) кўздан кечиришдан аввал жабрланувчи мукаммал сўроқ қилинади ва сўроқ баённомасида жиноятнинг барча ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади. Сўнг, кўздан кечириш давомида, жабрланувчининг кўрсатмалари ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилиш учун, ҳодиса жойидаги вазиятнинг кўрсатмаларга мос келиши текширилади. Айрим ҳолатларда ҳодиса жойидаги вазиятга қараб жабрланувчи кўрсатмалари ёлғонлигининг гувоҳи бўлиш мумкин;
3) ҳодиса жойида жиноятчининг шахсини аниқлаш мақсадида қўл изларини топишга, оёқ ва пойафзал изларининг топилишига алоҳида эътибор қаратилади. Жиноятчи томонидан қолдирилган буюм ва нарсаларнинг (гугурт, сигарет, рўмолча ва бошқалар) топилиши муҳим аҳамият касб этади. Юқоридагилардан ташқари ҳодиса жойида транспорт воситалари изларининг топилиши ҳам муҳимдир;
4) кўздан кечириш жараёнида очиқ ҳудудларда, бино ичида, жабрланувчининг танасида, кийимларида ва унинг нарсаларида, жиноятчининг танасида, кийимларида ва унинг нарсаларида жинсий алоқани тасдиқловчи изларни қидириш керак (масалан, сперма, қон, тизза, тирсак ва кийим излари);
5) зўрлаган шахснинг ва жабрланувчининг ўзаро курашини тасдиқловчи излар аниқланади ва баённомада ҳамда унинг иловаларида акс эттирилади (масалан, синдирилган мебел, идиш, йиртилган кийимлар ва бошқалар);
6) фақат жабрланувчи ёки гувоҳнинг кўрсатган жойлари билан чегараланиб қолмасдан, жиноятчининг кириб келган ва чиқиб кетиш жойларини аниқлаш ва ушбу жойларни мукаммал ўрганиш керак. Ушбу жойларда пойафзал излари ва транспорт воситалари изларининг топилишига алоҳида аҳамият бериш керак;
7) ҳодиса жойидан айбдорнинг танасида, кийимлари ва пойафзалларида қолиши мумкин бўлган моддалардан (масалан, тупроқ, кукун кўринишидаги турли моддалар, ўсимлик қолдиқлари ва бошқалар) кейинчалик ўтказиладиган солиштириш тадқиқотлари учун намуналар олиш керак;
8) агар жиноятчининг шахси ноаниқ бўлса, жабрланувчи ёки гувоҳларнинг сўзларидан фоторобот тузилади. Ҳодиса жойини кўздан кечириш тергов ҳаракати билан параллел равишда жиноятчини аниқлаш ва уни қидириш тадбирлари олиб борилади. Бунинг учун терговчи ҳодиса жойини кўздан кечириш натижалари бўйича аниқланган жиноятчининг белгилари ва хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиб, ички ишлар идоралари ходимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмаларни беради.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish