III. Педагогик кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва унинг иш мазмуни
6.Мактабгача таълим муассасаси раҳбари Педагогика кенгашининг раиси ҳисобланади ва унинг фаолиятини бошқаради. Педагогика кенгаши котиби жамоа томонидан бир йил муддатга cайланади.
7. Педагогика кенгаши йиғилишлари ўқув йили аввалидан бошланиб, ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Зарурият бўлган ҳолларда навбатдан ташқари Педагогика кенгаши ўтказилиши мумкин.
8. Педагогика кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашиб, улардан кўпчилиги ёқлаб овоз берсалар, қарор қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Педагогика кенгаши раисининг қарори ҳал қилувчи ҳисобланади.
9. Навбатдан ташқари чақирилган йиғилишида эса кенгаш аъзоларининг камида учдан бир қисми иштирок этиши керак.
10. Овоз бериш тартиби кенгаш йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан белгиланади
11. Педагогик кенгаш таркибига муассаса шифокори ва ҳамшира, касаба уюшма раиси, ота-оналар (васийлик кенгаши) қўмитаси раиси, маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари кириши мумкин.
12. Педагогика кенгашининг ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби муассасада бир ой олдин эълон қилинади.
13. Педагогика кенгашида муҳокама этиладиган материаллар доимий ҳамда вақтинчалик ташкил топган гуруҳлар ёки муассаса маъмурияти тайинлаган педагоглар томонидан тайёрланади.
14. Педагогика кенгашида муассасанинг иш режаси, малака ошириш режасининг бажарилиши, назорат турлари бўйича ўрганиш хулосалари, ходимларнинг ҳисоботлари, тарбияланувчиларнинг ўзлаштириши, муассасанинг санитар-гигиеник аҳволи ва тарбияланувчиларнинг соғлиғи ва муассаса фаолиятининг бошқа масалалари кўрилиб чиқилади.
15. Кенгаш педагогларнинг илғор иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш, ёш педагогларга ёрдам уюштириш ишларини амалга ошириш йўлларини белгилайди.
16. Кенгашда машғулот ишланмалари, тарбия жараёнининг шакл ва методларини амалга ошириш йўллари муҳокама қилинади, тарбиялашнинг илғор усулларини жорий этиш бўйича тажриба-синов ишларини олиб бориш, олий таълим институтлари, жамоат ва нодавлат ташкилотлари, мактаб, маҳалла билан ҳамкорлик қилиш йўналишларини белгилайди.
17. Кенгаш таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилади ва таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга оид якуний хулоса чиқаради ва тегишли қарор қабул қилади. Малака ошириш курсидан қайтган педагогларнинг ҳисоботларини тинглайди.
18. Педагогика кенгашида кун тартибидаги масалаларни кўришдан олдин аввалги кенгашда қабул қилинган қарорларининг ижроси ҳақидаги масала эшитилади ва ижроси таъминланган ҳар бир масала юзасидан қабул қилинган қарорлар назоратдан олинади.
19. Педагогика кенгаши кун тартибида кўрилаётган ҳар бир масала аниқ ифодаланган бўлиши, масалалар ўқув йилининг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда киритилиши лозим. Кенгашда кўриладиган масалалар сони учтадан ошмаслиги зарур.
20. Педагогика кенгаши қарори ижросини назорат қилиш муассаса раҳбари зиммасига юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |