Ўзбекистон Республикаси Хал= таълими вазирлиги


-мавзу: «Дастурхон одоби»



Download 395 Kb.
bet27/38
Sana24.02.2022
Hajmi395 Kb.
#220481
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
11-мавзу: «Дастурхон одоби»
Араз
Ёқимли ҳид чиқиб турган ошхонага кирган Чарос:
-Ойи, бугун нима овқат?-деб сўради.
-Қовурма, қизим.
-Э, қовурма емайман,-деди у чақалоқдек лабларини чўччайтириб.
-Нима ейсан бўлмаса?-сўради онаси жиғибийрон бўлиб,-ҳар куни шу аҳвол: палов қилсам, «сутли ош ичаман», дейсан, сутли ош қилсам, «карам шўрва» дейсан, қанақа қизсан ўзинг? Бор, емасанг ема! Чарос онасидан анчадан бери бунақа аччиқ гап эшитмагани учун анграйиб қолди, сўнг оёқларини тапиллатиб йиғлай бошлади.
-Йиғлама, бўлди,-онаси жеркиб берди. Чарос кўзлари қизариб югурганича хонасига кирдида, ўзини ёстиққа ташлаб тумтайиб олди.
Орадан бир оз вақт ўтгач, онаси билан дадаси уни овқатга чақиришди, лекин Чарос овқатга келмади, аразлаб ётаверди. Бир пайт Чарос кўзларини очди, чироқ ўчган, ошхона, меҳмонхона ҳам қоронғи. Унинг қорни очқади, аввалига нима қилишини билмади, ўрнидан туриб ўтирди-да, ўйланиб қолди. У ошхонага кирди, стул устига чиқиб чироқни ёқди, саватни қараса, нон йўқ. У нима қилишини билмай чойнакни кўтариб кўрди, чойнак ҳам бўм-бўш эди, охири бориб қозонни қопқоғини кўтарди, «ҳеч нарса қолдиришмабди-ку, энди нима қиламан, қорним бирам таталаяптики, қанийди, озгина бўлсаям қовурмадан бўлса, мазза қилиб еб олардим, қовурма ҳам ширин-ку, ҳа, ширин». Чарос ошхона ўртасида ҳайкалдек туриб қолди, уф тортди, кўзларини юлиб очди қорни хуштак чалгандек бўлди, ўртоқларига ҳаваси келиб кўзларидан ёш қуюлиб, полга томди. «Оч ётавераманми, ойижон, кечиринг, энди сираям аразламайман»-у эндигина бақириб юбормоқчи бўлганда, ошхонанинг эшиги очилиб онаси кўринди:
-Ҳа, қизим, бу ерда нима қилиб турибсан?
Чарос онасини маҳкам қучоқлади.
-Ойижон, энди...энди сираям, - у гапини давом эттиролмай йиғлаб юборди.


Кулча нон Т.Ортиқхўжаев
Нон ёпганда менинг ойим,
Кичик кулча ёпар доим.
Кулча жуда маззали,
Седанали, жиззали.
Еган сайин егим келар,
«Раҳмат ойи», дегим келар.
Одоб Ю.Толипов
Қўйилди дастурхонга
Чинни лаганда палов,
Қўл узатди Шодивой
Биринчи бўлиб дарров
Шодивойнинг иши тўғрими?



Download 395 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish