Ўзбекистон Республикаси Хал= таълими вазирлиги



Download 395 Kb.
bet23/38
Sana24.02.2022
Hajmi395 Kb.
#220481
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38
БУВИЖОНИМ, БУВИЖОН
Пўлат Мўмин

Оқ пахтадай сочингиз,
Омон бўлсин бошингиз.
Айта қолинг бувижон
Ҳозир қанча ёшингиз?

Сўзларингиз хўп қизиқ,
Юзингиз нега чизиқ?
Ачомласам, бувижон,
Бағрингиз мунча иссиқ?

Дадамларни боққансиз,


Ойимларга ёққансиз.
Топишмоғу эртакка
Бувижоним чаққонсиз.


Бувим Й.Сулаймон


Бувижоним қарилар,
Ҳатто юздан нарилар,
Йўқлаган онларида,
Доим мен ёнларида.
Сув деса, сув тутаман,
Сўзларини кутаман.


Мақоллар
Каттага ҳурмат-кичикка иззат.
Ёшга - хизмат, кексага ҳурмат.
Дуо олган омондир, қарғиш олган ёмондир.
Ёш келса ишга, қари келса ошга.


5-мавзу: «Ака-ука, опа-сингилларга ҳурмат»

Инсоннинг қадр-қимматига ота-боболаримиз тўғри ва ҳаққоний баҳо беради.


Ҳурмат, иззат-икром юксак одоб намунаси бўлиб, унинг замирида меҳр ётади. Барча инсонларни баробар яхши кўриш, кўнглига яқин ола билиш ҳурмат деган олий фазилатга етаклайди.
Халқимизда: “Ҳурмат қилсанг, ҳурмат кўрасан”, деган нақл бор. Шундай экан, доимо қўлимиздан келганича бир-биримизни ҳурмат қилиб, ўтган хато ва камчиликларимизни кечириб юборишликка ҳаракат қилмоғимиз зарур.
“Каттага ҳурмат, кичикка иззат” деганда, ота-она, ака-ука, опа- сингил, қариндошлар, қариялар, устозларга бўлган ҳурмат тушунилади.
Ҳар бир инсон учун отадан улуғ ва қадрдон, онадан меҳрибон ва яқин киши йўқ. Ота-она буюк зотлардир. Уларга меҳрибон бўлинг. Уй-рўзғор ишлари, ҳовли-жойларни тартибга келтириш, супуриш-сидириш, нонушта, тушлик, кечки овқат тайёрлаш, нон, сомса ёпиш, ҳар хил пишириқлар пишириш, томорқадаги экин-текин, мол-ҳолларга қараш, укаларни боқишда уларга кўмаклашинг, панд-насиҳатларига қулоқ солинг, уларни ранжитадиган ишлардан ўзингизни тийинг, ахлоқли, одобли бўлинг, ота-онангизга раҳмат ёғдирадиган ишлар қилинг.
Оилада ака-ука, опа-сингиллар бир-бирларини сийлашлари, қарияларнинг сўзларига қулоқ солиб, берган панд-насиҳатларига амал қилишлари, уларнинг хизматларида бўлиб, улар ҳурматини жойига қўйиб дуоларини олишлари лозим бўлади.

Download 395 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish