6-мавзу. Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат саноатининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари. Озиқ-овқат саноати соҳасида интегратсиялашув ва инноватсион муҳитнинг шаклланиши



Download 19,91 Kb.
bet1/2
Sana28.04.2022
Hajmi19,91 Kb.
#586566
  1   2

6-мавзу. Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат саноатининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари. Озиқ-овқат саноати соҳасида интегратсиялашув ва инноватсион муҳитнинг шаклланиши.
Режа:

  1. Озиқ-овқат саноатининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари

  2. Соҳасида интегратсиялашув ва инноватсион муҳит

Озиқ-овқат саноати: шаклланиш ва тараққиёт босқичлари. Инноватсион асосда Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатининг ривожланиши. 2025 йилга қадар озиқ-овқат саноатининг ривожланиши Контсептсияси. Озиқ-овқат саноати соҳасида интегратсиялашув ва инноватсион муҳитнинг шаклланиши.
Маълумки, озиқ-овқат саноати миллий иқтисодиётнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган кенг тармоқли соҳаси ҳисобланиб, унинг таркибида гўшт-сут, сут-ёғ, ёғ-мой, балиқ маҳсулотлари, ун-ёрма, макарон, мева-сабзавот консервалари, шарбатлар, турли-туман ичимликлар, шакар, қандолатчилик маҳсулотлари, нон ва бошқа ноз-неъматлар ишлаб чиқарадиган корхоналар мужассамлашган. Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунёда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва унинг таъминлаш масаласи глобал муаммолардан ҳисобланади. Мазкур муаммо ривожланган давлатлар билан энди ривожланаётган мамлакатлар учун бир хил аҳамиятга эга. Шу маънода, республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини сифатли маҳсулотлар билан қондириш долзарб масала ҳисобланади.
Содда қилиб айтганда, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши аҳоли сони ва эҳтиёжларининг ўсишидан ортда қолмоқда. Бу тафовут, аввало, озиқ-овқат маҳсулотларини жадал ишлаб чиқариш учун тегишли шароитлар мавжуд бўлмаган мамлакат ва ҳудудларда чуқурлашиб бормоқда. Бу ўринда гап, биринчи гал, атроф-муҳитнинг экологик жиҳатдан бузилиши ҳамон давом этаётгани, иқлим ўзгаришларининг олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари, тез-тез такрорланаётган қурғоқчилик ва сув ресурслари тақчиллиги, жумладан, суғориш учун ерости сувларининг тугаб бораётгани, ирригатсия, мелиоратсия ва ерларнинг унумдорлигини қайта тиклашга йўналтириладиган инвеститсияларнинг етарли эмаслиги ҳақида бормоқда. Ерларнинг экологик жиҳатдан бузилиши кимёвий моддалар, минерал ўғит ва пеститсидларни тинимсиз ишлатиш оқибатида янада кучаймоқда. Буларнинг қаторига урбанизатсия, яъни шаҳарлашув жараёнлари, аҳолининг қишлоқлардан шаҳарларга кўчиши билан боғлиқ муаммолар ҳам қўшилмоқда.
Натижада, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун экин майдонлари сезиларли даражада қисқариб кетмоқда, аҳолининг эҳтиёжи тўлақонли қондирилмаяпти. Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон каби Осиёнинг бир қатор мамлакатларида аҳоли даромадларининг жадал суръатлар билан ўсиб, шунга мос равишда озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳажми ортиб бораётганини ҳам эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларини «даладан дастурхонга» схемаси бўйича истеъмолчига етказиб беришда улкан йўқотишларга йўл қўйилаётгани ҳам салбий омиллардан биридир.
Республикамиз мустақилликка эришганининг илк даврлариданоқ, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга асосий эътибор қаратилди, яъни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига узлуксиз ва етарли ҳажмда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳаётмамот вазифалардан бири этиб белгиланди. Жумладан, бу Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми икки баробардан зиёдга ошди. Бу мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 10 миллион кишига ёки 30 фоиздан ортиқ кўпайишига қарамасдан, жон бошига тўғри келадиган гўшт истеъмолини 1,3 баробар, сут ва сут маҳсулотларини 1,6 карра, картошкани 1,7 баробар, сабзавотларни 2 мартадан зиёд, меваларни қарийб 4 баробар ошириш имконини берди, юртимизда ҳар йили 16 миллион тоннага яқин мева ва сабзавот етиштирилмоқда. Аҳоли жон бошига қарийб 300 килограмм сабзавот, 75 килограмм картошка ва 44 килограмм узум тўғри келмоқда. Бу оптимал, яъни мақбул деб ҳисобланадиган истеъмол меъёридан уч баробар кўпдир.
Айни пайтда озиқ-овқат уюшмаси мева-сабзавотни қайта ишлаш, гўшт-сут, ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқларига тегишли 200 га яқин корхоналарни бирлаштирган ва улар билан ҳам горизантал ҳам вертикал сифатда ўзаро муносабатлар тизими йўлга қўйилган. Агар уч йил олдин озиқ-овқат саноатида ёғ-мой ва тамаки тармоқлари салмоқли улушни ташкил этган бўлса, ҳозирда таркибий ўзгаришлар ҳисобига маҳсулотларнинг 60 фоиздан кўпроғини мева-сабзавотни қайта ишлаш, гўшт-сут, қандолатчилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилади.
Кичик безнес корхоналарида ишловчиларнинг ўртача йиллик сонини 2 баробарга оширилганлиги ҳам корхоналар фаолиятини янада ривожлантиришга имкон берди. Озиқ-овқат уюшмаси ташкил этилгандан буён ўтган 3 йил давомида уюшма корхоналари томонидан 121 та лойиҳа амалга оширилиб, 198,4 млн. доллар инвеститсия ўзлаштирилди.
Шундан келиб чиқиб, 2014 йилда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан таъминланиш даражасини таҳлил этадиган бўлсак, гўшт ва гўшт маҳсулотлари 98,6 фоиз, сут ва сут маҳсулотлари 99,8 фоиз, фоизи, макарон маҳсулотлари 95,4 фоиз, маргарин 77,7 фоиз, шакар 92,9 фоиз, қандолат маҳсулотлари 68,5 фоизни ташкил этди. Бугунги кунда республикада озиқ-овқат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг 90 фоизидан ортиғи маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобига таъминланмоқда.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда импортнинг улушини камайтириш ёки импорт қилмасдан мамлакатда сифатли ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналар сонини кўпайтириш ёки мавжуд корхоналарда инноватсия лойиҳаларини амалга оширишни талаб қилинади. Бунда, назаримизда Ўзбекистон Фанлар академияси, илмий-тадқиқот муасассалари билан ҳамкорликдаги ишларни такомиллаштириш зарур.
Инноватсия лойиҳаларини амалга ошириш натижасида сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этган корхоналарга солиқ имтиёзлари қўлланиб, ундан иқтисод қилинган маблағлар корхонани ривожлантиришга йўналтириш ҳам яхши самара беради.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар қувватларидан тўлақонли фойдаланиш даражасини янада ошириш зарур. Бунинг учун хомашё базасини шакллантириш, яъни корхоналарни хомашё маҳсулотлари билан таъминлаш лозим бўлади.
Қисқаси, озиқ овқат саноати аҳолининг асосий эҳтиёжини қондирувчи тармоқ ҳисобланади. Бугунки кунда мамлакат иқтисодий барқарор ўсишини, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, зарурий бирламчи маҳсулотлар билан таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этишда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат саноати корхоналарини такомиллаштириш, модернизатсия ва диверсификатсия қилиш мақсадида чет эл инвеститсияларини жалб этишни янада кучайтириш зарур. Бунинг натижасида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштириш, янги ишлаб чиқариш линияларини жорий этиш, маҳсулотлар турини ва сифатини ошириш, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имконияти юзага келади.
Қисқаси, озиқ овқат саноати аҳолининг асосий эҳтиёжини қондирувчи тармоқ ҳисобланади. Бугунки кунда мамлакат иқтисодий барқарор ўсишини, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, зарурий бирламчи маҳсулотлар билан таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этишда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат саноати корхоналарини такомиллаштириш, модернизатсия ва диверсификатсия қилиш мақсадида чет эл инвеститсияларини жалб этишни янада кучайтириш зарур. Бунинг натижасида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштириш, янги ишлаб чиқариш линияларини жорий этиш, маҳсулотлар турини ва сифатини ошириш, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имконияти юзага келади.
Озиқ-овқат саноати- энг катта компонент Миллий иқтисодиёт, озиқ-овқат, ҳам тайёр, ҳам ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган қирқдан ортиқ алоҳида саноатни ўз ичига олади.
Озиқ -овқат маҳсулотларини қайта ишлаш саноатининг йирик гуруҳлари:
гўшт, балиқ,
сут маҳсулотлари (сариёг ъва пишлоқ ишлаб чиқаришни ўз ичига олади),
ун ва дон,
озиқ -овқат маҳсулотлари.
Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи озиқ -овқат саноати корхоналари гуруҳи, ўз навбатида, турли соҳаларга бўлинади: макарон, нон, мева -сабзавот, алкогол, шакар, шароб, ликёр, туз, чой ва бошқалар.

Download 19,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish