Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/49
Sana25.04.2023
Hajmi0,74 Mb.
#931710
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49
Bog'liq
psixalogiya

Этник гуруҳлар 
Ижтимоий психологияда катта гуруҳлар ичида этник гуруҳлар психологияси, яъни 
этнопсихология бўйича кўпроқ тадқиқотлар ўтказилди. Айниқса, ҳозирги даврда ҳар бир 
жумҳуриятлар алоҳида, мустақил давлат мавқеини олган, лекин бошқа томондан 
қараганда, ҳамдустлик мамлакатлари иттифоқи шароитида миллатлар ўртасида муттасил 
алоқалар мавжудлигидан келиб чиқиб, миллий психология масалалари кун тартибида 
аввалгидан ҳам муҳим масала сифатида қўйилмоқда. Катта гуруҳлар ичида миллий 
гуруҳларга кўпроқ эътибор беришни лозим, бундай этиборнинг яна бир боиси - 
Ўзбекистонда бу соҳада айрим тадқиқотларнинг ўтказилганлиги, лекин улар кўп ҳолларда 
миллий психология даражасига олиб чиқилмаганлигидадир. 
Кичик гуруҳ
- нисбатан барқарор, таркиби жиҳатидан аъзоси унчалик кўп бўлмаган, 
умумий мақсад билан боғланган кишиларнинг бирлашмаси. 
Бунда кичик гуруҳ аъзолари ўртасида 
бевосита алоқалар ўрнатилади ва 
амалга оширилади. Бу гуруҳда, 
умумий 
мақсад 
мавжуд 
бўлиб, унинг аъзолари бу мақсадга 
эришиш 
йўлида 
ўзларининг 
барча 
кучларини 
сафарбар 
этадилар. 
Кичик гуруҳга кирувчи кишилар бир-
бирларини шахсан 
биладилар ва гуруҳ олдида турган 
вазифаларни ҳал 
қилиш учун бир-бирлари билан 
мулоқотда бўладилар.


Фассилитация- индивид фаолият маҳсулига бошя индивид бевосита таъсири бўлиб: сенсор 
кучайишлар, иш-ҳаракат ва фикрлашнинг тезлигида намаён бўлади. 
Ингибиция- бошя таъсир индивидлар реакциялардаги тормозланиши, фаолиятнинг 
сусайиши. 
Кичик гуруҳ 2 кишидан 40 кишигача 
 Дисбаланс- номутаносиблик 
Оила, ишлаб чиқариш бригадаси, самолёт ёки космик кема экипажи, ўқувчилар синфи 
кичик гуруҳ сифатида қараши мумкин. Баъзи кичик гуруҳ ичида бирламчи гуруҳлар мавжуд 
бўлиши мумкин. Бундай гуруҳ унчалик катта бўлмай, унинг аъзолари 2-7 кишини ташкил 
этади. Унинг аъзолари кичик гуруҳнинг аъзолари бўлиш билан бирга, мустақил уюшма 
бўлиши мумкин. 
Шартли гуруҳ - фақатгина ном жиҳатдан мавжуд бўлган кишиларнинг уюшмасидир. 
Шартли гуруҳга кирувчи кишилар бир-бирлари билан ҳеч вақт учрашмасликлари ҳам 
мумкин, лекин шу билан бирга гуруҳга ажратиш бўйича умумий, ижтимоий ва психологик 
хусусиятларга эга бўлади. Масалан, ўсмирлар мамлакатимизнинг қайси шаҳар ва қишлоғида 
яшашидан, ҳеч қачон бир ерга тўпланмасликларидан қатъий назар шартли гуруҳга 
бирлаштирилиши мумкин. 
Реал гуруҳ - ҳақиқатдан мавжуд бўлган кишиларнинг уюшмасидир. Бу гуруҳдаги 
кишилар реал алоқа ва муносабатлар мақсад ва вазифалар билан ўзаро боғланган бўладилар. 
Реал гуруҳ қисқа вақт давомида ёки узоқ муддат давомида мавжуд бўлиши, сон жиҳатдан 
кўп ёки кам бўлиши ҳам мумкин. 
Расмий гуруҳ - расмий ҳужжатлар асосида тўпланган гуруҳ (устав, штат), ишлаб 
чикаришдаги таъминот бўлими, олий ўқув юртидаги талабалар иш юзасидан расмий 
гуруҳлардир. Бундай гуруҳ аъзолари ўртасида иш юзасидан бўладиган алоқалар 


ўрнатилади. бу алоқалар ҳам ҳужжатда кўзда тутилган бўлади. Улар бўйсуниш ёки тенг 
ҳуқуқликни, топшириқ бажаришдаги жавобгарликнинг кўп ёки кам бўлишини кўзда тутади. 
Норасмий гуруҳ - психологик мотивациянинг ягона йўналиши асосида симпатия, 
қарашларнинг яқинлиги, эътиқод асосида вужудга келади. Бунда расмий ҳужжатлар ҳеч
қандай кучга эга эмас. Агар симпатия ва ўзаро боғлиқлик йўқолса, гуруҳ ҳам тарқаб 
кетади. 
Референт гуруҳ (эталон гуруҳ) — бу реал ёки хаёлан мавжуд бўлган гуруҳ бўлиб, унинг 
қарашлари, қонун-қоидалари намуна бўлиб ҳисобланади. Гуруҳ нормаларини тан олувчи 
уларни энг яхши деб ҳисобловчи ва уларга қўшилувчи шахс шу гуруҳга кириши мумкин. 
.Бунда шахс бу нормаларга қўшилибгина қолмай, уларни ҳимоя қилади ва зарур бўлса, 
ташвиқот қилиши мумкин. 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish