Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/49
Sana25.04.2023
Hajmi0,74 Mb.
#931710
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49
Bog'liq
psixalogiya

 
Катта гуруҳлар.
Бу умумий фазо ва маконда мавжуд бўлган кўп сонли кишилар 
уюшмасидир. Бундай катта гуруҳларга корхонанинг меҳнат жамоасини, мактаб педагогик 
жамоасини мисол қилиш мумкин. Бироқ бу жамоадаги кишилар, масалан, кўпчилик 
ўқитувчилар бир-бирлари билан бевосита ўзаро алоқаларда бўлмаслиги ҳам мумкин, лекин 
шу билан бир вақтда уларнинг аъзоси ҳисобланади ҳамда мактаб ички ҳаётининг барча 
қоидаларига амал қилади. 
К а т т а г у р у ҳ л а р кишиларнинг шундай бирлашмаларики, ундаги одамлар сони 
аввало кўпчиликни ташкил этиб, маълум синфий, илмий, ирқий, професионал белгилар 
уларнинг шу гуруҳга мансублигини таъминлайди. Катта гуруҳларни ташкил этувчилар кўп 
сонли бўлганлиги ва улар хулқ-атворини белгиловчи механизмларнинг ўзига хослиги 
туфайли бўлса керак, ижтимоий психологияда олимлар кўпинча кичик гуруҳларда иш олиб 
боришини афзал кўрадилар. Лекин катта кишилар уюшмасининг психологиясини билиш 
жуда катта тарбиявий ва сиёсий-мафкуравий аҳамиятига эга. Бу соҳадаги тадқиқотларнинг 
камлиги бир томондан, айтиб ўтилганидек, кўпчиликни қамраб олишда қийинчиликлар 
бўлса, иккинчи томондан, катта гуруҳлар психологиясини ўрганишга қаратилган методик 
ишлар заҳирасининг камлигидир. Масалан, ишчилар ёки зиёлилар синфи психологияси 
ўрганилиши керак, дейлик. Аввало ўша ишчиларнинг сони кўп, қолаверса, ишчиларнинг ўзи 
турли ишлаб чиқариш шароитларида ишлаётган, турли иқлим шароитларида яшаётган турли 
миллатга мансуб кишилардир. Уларнинг барчасини қамраб оладиган ягона ишончли 
методикани топиш масаласи тадқиқотчи олдига жуда жиддий муаммоларни қўяди. Шунинг 
учун ҳам ҳар бир катта гуруҳга тааллуқли бўлган асосий етакчи сифатни топиш ва шу асосда 
унинг психологиясини ўрганиш ҳозирча ижтимоий психологиядаги асосий методологик 
йўлланма бўлиб келмоқда. Қолаверса катта гуруҳлар жамиятнинг тарихий тараққиёти 
мобайнида шаклланган гуруҳлар бўлгани учун ҳам ҳар қандай гуруҳни ўрганишдан олдин, 
ҳоҳ бу синфлар бўлсин, ҳоҳ миллатлар ёки халқлар психологияси бўлсин, унинг ҳаёт тарзи, 
унга хос бўлган одатлар, удумлар, анъаналар ўрганилади. Ижтимоий психологик маънода, 
ҳаёт тарзини ўрганиш деганда, у ёки бу гуруҳга тааллуқли бўлган кишилар ўртасида амалга 
ошириладиган мулоқот типлари, ўзаро муносабатларда устун бўлган психологик омиллар, 
қизиқишлар, қадриятлар, эхтиёжлар ва бошқалар назарда тутилади. Ана шуларнинг 
умумийлиги туфайли ҳар бир шахсда, яъни у ёки бу катта гуруҳга мансуб бўлган шахсда т и 
п и к хислатлар шаклланади. Масалан, 90 йилларнинг ёшларига хос бўлган типик сифатлар 


GURUH
Shartli
Real
Laborato
riya tipidagi guruh
Tabiiy guruh
Katta
Tashkil etuvchi 
maksadlari
Ko’p sonli
Ma’lum sifatli
Irqiy
Professional 
belgilar
Fazoviy joylashuv
Psixik xususiyatiga 
qarab
Tipik xususiyatiga 
qarab
Simpaiya
Antipatiya
Kichik
Diffuz
Jamoa
ана шу ёшлар ўртасида кенг таркалган урф- одатлар, модда, сўзлашиш хусусиятлари, 
қадриятлар, қизиқишлар ва хоказолар туфайли шаклланади. Шунинг учун ҳам 20 ёшли 
кишининг психологиясини тулик равишда ўрганиш учун ундаги билиш жараёнларининг 
ўзига хослиги, шахси, характери ва индивидуал психологик хусуси ятларидан ташқари, яна 
унга ўхшаш ёшларда устун бўлган психологик хислатларининг қанчалик намоён бўлишини, 
у мансуб бўлган ва асосан вақтини ўтказадиган гуруҳлар психологиясини, миллий 
сифатларини ҳам назарда тутиш ва уларни ўрганиш зарур. Бу дегани, ҳар бир шахс онгида 
унинг якка, алоҳида орттирган шахсий тажрибасига алоқадор психологик тизимлардан 
ташқари, унинг қайси миллат, элат синфига мансублиги сингдирилган психологик тизимлар 
ҳам мавжуддир ва уни илмий тадқиқотчи инкор этмаслиги керак. 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish