Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/49
Sana25.04.2023
Hajmi0,74 Mb.
#931710
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
psixalogiya

Таянч тушунчалар 
Контент таҳлил - соъзланган нутқ матнлари, суҳбатларнинг ёзиб олинган қисмлари. 
Ижтимоий психологик тестлар - ижтимоий психологик ҳодиса қисқа муддат ичида бир 
техник восита сифатида унинг ёрдамида текширилади.
 
«Тренинг"– инглизча "ўргатиш, машқ" маъносини англатади. Бу турли ижтимоий 
фаолият соҳаларида шахсни тайёрлашдан иборат боълиб, бунда шахслар ва гуруҳнинг 
мулоқот даражасини мақсадга мувофик тарзда ошириш жараёнини акс эттиришдир.
 
«Брейнсторминг"– мунозаралар юритишнинг бир шакли.
 
 
Адабиётлар: 
1. Андиреева Г.М. Актуалные проблемы социалной психологии. М. 1998. 
2. Андреева Г.М. Социалная психология М, 1980. 
3. Каримова В.М., Акрамова Ф. Психология Т 2000. 
4. Каримова В.М Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт.Т1999 
5. Маерс Д. Социалная психология, Санкт-Петербург, 1997. 
6. Методи социалной психологии. е.Э.Кузмин тарх, Л1997 
7.Соколова е.Т. Проективные методы исследования личности. М,1980 
8.Социалная психология. А.В.Петровский тарх. М,1987. 


 
Ижтимоий психологияда гуруҳлар ва жамоалар. 
 
Режа: 
 
1.
Гуруҳлар ва уларнинг турлари. 
2.
Жамоа ҳақида тушунча. 
3.
Гуруҳлар ва жамоада шахслараро муносабатлар. . 
4.
Лидер ва унинг турлари. Лидерлик қилиш услублари. 
5.
Гуруҳ жамоаларда маънавий психологик иқлим. Унга таъсир этувчи омиллар. 
6.
Гуруҳлардаги шахслараро муносабатларни ўрганиш методлари. 
Ҳар бир шахс ўз фаолиятини турли гуруҳлар шароитида йоки турли гуруҳлар таъсирида 
амалга оширади. Чунки жамиятдан четда қолган ёки инсонлар гуруҳига умуман 
қўшилмайдиган индивиднинг ўзи йўқ. Киши жамиятда яшар экан, у доимо турли инсонлар 
билан мулоқотда,ўзаро таъсирда бўлади, бу мулоқот жараёнлари эса доимо кишилар 
гуруҳида рўй беради. Шунинг учун ҳам гуруҳлар муаммоси, уни ўрганиш ва гуруҳларни 
шаклланишига оид илмий хулосалар чикариш инсоний психологиянинг асосий мавзуларидан 
ва муаммоларидан биридир. 
Шахс ижтимоий мавжудот. У ўзининг ҳаёти давомида бошқа кишилар билан бевосита 
мулоқотда бўлади ва бу орқали ўзининг ижтимоий моҳиятини амалга оширади. Бундай 
мулоқот турли хил гуруҳларда руй беради.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa


yuklab olish