Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


-7 ЁШЛИ БОЛАЛАРДА ЎҚУВ МОТИВЛАРИНИ



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

6-7 ЁШЛИ БОЛАЛАРДА ЎҚУВ МОТИВЛАРИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ 
 
Т.Хурвалиева-п.ф.н. доцент. 
Тошкент ВХТХҚТМОИ 
Болаларни мактабга тайѐрлаш уларда мактабга нисбатан ижобий 
муносабат ва ўқув мотивларини шакллантириш ота-оналар ва мактабгача 
таълим муассасаси педагоглари олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади.
Мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг фаолияти болада 
мактабга қизиқишни ошириш учун қуйидаги асосий вазифани бажаришга 
йўналтирилади. 
Болаларда ўқиш ва мактаб ҳақидаги тасаввурни тўғри 
шакллантириш. 
Мактабда ўқишга нисбатан ижобий эмоционал муносабатни 
шакллантириш.
Ўқув фаолияти тажрибасини шакллантириш. 
Юқоридаги вазифаларни бажаришда турли усул ва шакллардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, болалар билан мактабга 
саѐҳат уюштириш, мактаб ҳақида суҳбатлашиш, мактаб ҳаѐтига доир ҳикоя 
ва шеърларни айтиб бериш ва ѐд олдириш самарали усуллардан ҳисобланади.
Мактаб ҳаѐти ва фаолияти акс эттирилган расмни томоша қилиш ва улар 
ҳақида суҳбат уюштириш, мактаб расмини чизиш ҳам болаларни ўқув 
фаолиятига киришишларига туртки бўлади. Болаларга айтиб бериладиган 
мактаб ҳақидаги ҳикоя ва шеърлар шундай танланиши лозимки, унда мактаб 
ҳаѐтининг ҳамма жабҳалари ѐритилиши ҳамда кўрсатилиши керак.
(Масалан: мактабга бораѐтган боланинг хурсандлиги; мактабда олинадиган 


45 
билимнинг муҳимлиги ва аҳамияти; мактаб таълимининг мазмуни; мактабда
ўртоқлик ва дўстлик ҳурматини юқорилиги; синфдош ва мактабдошларга 
ѐрдам бериш зарурлиги; дарс ва мактабда хулқ-одобга риоя қилиш 
қоидалари). Бунда болаларга ―яхши ўқувчи‖ ва ―ѐмон ўқувчи‖ образини 
кўрсатиш мумкин. Болалар билан ижобий ва салбий одоб-ахлоқ 
меъѐрларини солиштиришга доир мавзуларда суҳбатлар ўтказиш керак. 
Катта ва мактабга тайѐрлов гуруҳ болалари мазмунан қизиқарли, кулгили 
ҳикояларни иштиѐқ билан тинглайдилар. Мактабга уюштирилган 
экскурсиядан сўнг ҳосил бўлган тасаввурни мустаҳкамлаш, мактабга ҳиссий 
муносабатни шакллантириш учун турли хил ўйинлар ташкил этиш, ўйин 
мазмунини ―Билмасвой‖ роли орқали ифодалаш мумкин. Бунда
―Билмасвой‖ ўқишни хоҳламайдиган, ҳаммага ҳалал берадиган, белгиланган 
қоидаларга риоя қилмайдиган ҳолатларни тасвирлаб беради. Ўйин якунида 
тарбиячи болалар билан ўйин жараѐнини таҳлил қилади ва хулосалар 
чиқаради.
Мактабга тайѐрлов гуруҳидаги болаларда ўқув мотивларини
шакллантириш оилада яратилган шароитга бевосита боғлиқдир.
Янги билим олишга интилиш; китоблар ва турли хил мазмундаги 
журналларга қизиқиш кўникмаси; мактабда ўқишнинг аҳамиятини англаш; 
ўзининг ―истайман‖, ―керак‖ сўзларига бўйсуна олиши; бошлаган ишнинг 
охирига етказиш ва меҳнат қилиш истагини ҳосил бўлиши; ўзининг ишидан 
қониқиш, иш натижасини таққослай олиш кўникмаси; хатоларини кўра 
олиш; муваффақиятга эришишга ҳаракат қилиш ва ўзини адекват баҳолаш-
буларнинг барчаси мактабда ўқишнинг асосий мотивлари ҳисобланади.
Келтирилган омилларнинг барчаси оила деган муҳим ячейкада ташкил 
этилган тарбия ва эътибор орқали амалга оширилади. Агар оиладаги тарбия 
нотўғри ташкил қилинса, мактабгача таълим муассасасида эришилган барча 
ижобий натижаларнинг ўзи кифоя қилмайди.
Болаларга бериладиган ўқув топшириқлари бола учун ―шахсий фикр‖ни 
юзага келтириши лозим. Бунинг учун бола фаолиятга киришиш, ютуқларга 
эришишни ўзи аниқлаши керак. Тарбиячи болани топшириқни тўғри ва 
хатосиз бажаришга ҳаракат қилишига ундаши лозим. Болаларда ўқув 
вазифаларини бажаришда икки хил вазият юзага келади: 
1. 
Тарбиячи кўрсатмасига кўра берилган топшириқни бажариш 
истаги. ўзи учун яъни шахсий сифатларни таҳлил қилиш, топшириқни 
яхши тушуниш ва нима қилиш кераклиги, вазифани бажаргандан сўнг 
қандай натижага эришиш мумкинлигини англаш. 
Бундай вазиятларнинг асосий сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин.
- Бола вазифани қабул қилади ва тушунади (топшириқни бажаришни 
хохлайди ва тушунади, нима қилиш кераклигини билади). 
- Бола вазифани қабул қилади, лекин тушунмайди (топшириқни 
бажаришни истайди, бироқ нима қилиш кераклигини тушунмайди). 
- Бола вазифани қабул қилмайди, лекин тушунади ( вазифани қандай 
бажариш лозимлигини билади, бироқ бажаришни хохламайди). 


46 
- Бола вазифани бажаришни хохламайди, нима қилиш кераклигини
тушунмайди.
Болаларда ўқув вазифаларини бажариш истагини юзага келмаслик 
сабабларини аниқлаш учун ўқув мотивларини пайдо бўлганлигига эътибор 
қаратиш керак. Болага топшириқ беришда аниқ вазифаларни белгилаб 
бериш керак.
1. 
Нима қилиш керак? (мақсадни тўғри қўйиш). 
2. 
Қандай қилиш керак? ( бажариш учун кўрсатма берилади ). 
3. 
Нимага эришиш зарур? (натижага эришиш мезонлари берилади). 
Топшириқни бажариб бўлгандан сўнг бола билан биргаликда олинган
натижа берилган вазифа эталонига мос тушганлиги, катталар берган
кўрсатмадан фойдаланилганлиги ва бажарилган ишга умумий баҳо 
берилади.
Катталар берган вазифа боланинг фаолиятини бошқаришга ѐрдам 
бериши, ҳаракатларини назорат қилиш ва ўзини олинган натижага кўра тўғри 
баҳолашга йўналтириши лозим.
Болаларни муваффақиятли таълим олишлари уларда ўқув 
элементларини англашлари ва ўқув фаолиятини тўғри бажаришларига 
боғлиқ. 6-7 ѐшдаги болаларда қуйида ўқув элементларини юзага келтириш
керак. 
1. 
Болаларда оғзаки сўзлашиш, ҳарфларни билиш ва ўқий олиш, 
сўзларни бўғинга бўлиш, гап туза олиш, сўз бойлиги ва тўғри талаффуз 
қилиш кўникма ва малакасини шакллантириш.
2. 
Математик билим ва тасаввурлар:
- 10 гача тўғри ва тескари санаш; 
- Сонлар хосил қилиш, математик масалаларни ечиш; 
- Геометрик 
шаклларни фарқлаш (квадрат, айлана, учбурчак, 
тўғритўртбурчак, овал); 
- Фазони идрок қила олиш ( юқори, паст, ўнг ва чап). 
3. 
Ўқув фаолияти кўникмаси:
- Партада тўғри ўтириш; 
- Ёзув малакаси; 
- Ўқитувчи топшириғини тинглай олиш ва бажариш кўникмаси; 
- Дарсда ўқувчи қоидасига риоя этиш одоби. 
Юқоридаги ўқув мотивлари болаларда шаклланмаса ўқишнинг биринчи 
куниданоқ қийинчилик юзага келади. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим 
муассасасида машғулот жараѐнида болаларни мунтазам равишда кузатиб 
бориш талаб этилади.
Тарбиячилар ота-оналар билан ҳамкорликда болаларда хулқ-атвор 
сифатларини ривожлантиришга ҳаракат қилишлари лозим. Яъни болаларни
катталарни диққат билан тинглашга, берилган топшириқни охиригача 
эшитиб кейин бажаришга ўргатиш. Катталар кўрсатмасига кўра аниқ
ҳаракат қилиш, вазифани бажариш вақтида тушунмаган ѐки ѐдидан чиққан 
нарсаларни сўраш, катталар билан ижобий кайфиятда мулоқот қилиш 
кўникмаларини шакллантириш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.


47 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish