Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Оила, маҳалла, мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлиги – замон



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Оила, маҳалла, мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлиги – замон 
талаби 
Л.Р.Миржалолова
Л.Абидовалар 
Тошкент шаҳар 
 ХТХҚТМОИ
 
Ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни умуминсоний 
ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ва 
қалбини мафкуравий ва маънавий таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш, 
уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш 
масалалари давлатимизнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. 
Оила – башарият яратган бебаҳо, маънавий қадриятдир. Оилада 
тарбияга эътибор берилмаса, қанча буюк бўлса ҳам, бундай миллат дунѐда 
узоқ яшай олмайди. Шунинг учун ҳам ҳамма асрларда, ҳамма халқ ва 
миллатларда дунѐнинг буюк олим ва фузалолари, таниқли адиблари 
умрларининг охиригача қимматли соатларини оилани яратиш, уни 
барқарорлаштириш, инсонни энг ноѐб фароғатдан баҳраманд қилиш бахтига 
муяссар этиш устида бош қотириб ўтказадилар. 
Ҳозирги кунда давлатимиз сиѐсатининг устувор йўналишларидан бири 
бўлган баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш таълим муассасалари 
билан бир қаторда, ота-оналар, оила аъзолари, маҳалла, жамоатчилик, 
қолаверса, ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи, инсонийлик масъулиятидир. 
Шунингдек, миллий қадриятларни асраш, миллат шаъни, ғурури учун 
жон куйдириш туйғусини болалар шуурига сингдиришда оила, маҳалла, 
мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигида тарғибот ишларининг олиб 
борилиши яхши самаралар беради. Болаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, ахлоқ-
одобига жавобгарликнинг барча маъсулияти нафақат ота-она ва мактабгача 
таълим муассасаси жамоасига, балки давлат ва нодавлат, жамоат 
ташкилотлари зиммасига ҳам тушади. Кўп ҳолатларда айнан оиланинг 
катталари ва уларнинг ҳаѐт тажрибаси болани қинғир йўлларга кириб 
кетмасликдан сақлайди, онанинг бола тарбияси учун масъуллигини 
оширишда етакчи омил ҳисобланади. Мактабгача таълим муассасалари 
ҳамда оилаларда соғлом муҳит яратиш, маҳаллаларда соғлом турмуш 
тарзини тарғиб этиш борасидаги ишлар тўғри йўлга қўйилса, улар ўртасида 
ўзаро ҳамкорлик, ҳамжихатлик мавжуд бўлгандагина ҳар томонлама 
баркамол инсон шаклланади.
Албатта оилада боқувчисини йўқотиш ѐки ота-онанинг ажралиб 
кетиши, аввало, фарзанд тақдирига салбий таъсир кўрсатади. Вояга етмаган 
боланинг ушбу ҳолатда қаттиқ изтироб чекиши, унинг биринчи навбатда, 
саломатлигига, қолаверса, тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши аниқ.


37 
Мактабгача ѐшдаги болалар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини 
олиб боришда болаларнинг мустақил фикрлашлари учун шароит яратиш 
муҳим аҳамият касб этади. Болаларнинг онги тайѐр шаблонларга шу қадар 
ўрганадики, улар охир-оқибат ҳар қандай ѐт ғояларга эргашиб кетаверадиган 
бўлиб қолади. Бу каби ҳолатларда жамият аъзолари билан учрашганда 
деярли интерфаол мулоқотни юзага келтириш болаларда ақлан етукликка 
интилиш ҳамда мустақил фикрлаши учун замин яратади. 
Демак, ота - она жамиятнинг асоси бўлган оиланинг етакчи аъзолари, 
вояга етмаган фарзандлари учун давлат ва жамият олдида илк масъул бўлган 
шахсдирлар. Маълумки, миллий қадриятларимизга кўра бува, буви, ота-она, 
ўғил-қиз фарзандлар аҳил, тинч яшаѐтган оила мустаҳкам оила ҳисобланади. 
Бугунги кунда жаҳон психологик илмида бола хулқ-атвори ва 
руҳиятининг шаклланишида оиланинг маҳалла, таьлим муассасалари билан 
ҳамкорлиги етакчи муҳим ўрин эгаллайди. Асосий масалалардан бири ана шу 
ҳамкорликни янада такомиллаштириш, фан ва илмий тадқиқотларда қўлга 
киритилган натижаларни амалиѐтга жорий этишдир. Бола шахси 
ривожланишида ―Мен‖ тушунчасининг пайдо бўлиши, унинг ўзи ва ўз 
фазилатлари тўғрисидаги тасаввурлари дастлаб оила тарбиясидан 
бошланади, мактабгача таьлим муассасасида тарбиячилар ѐрдамида эса ушбу 
тасаввурлар янада кенгайиб, комил шахс фазилатлари ривожланиб боради. 
Мактабгача ѐшдаги бола шахси ижтимоийлашуви жараѐнида унинг ўзи 
тўғрисидаги тасаввурлари тизимининг шаклланишида оила омилининг роли 
шундаки, бунда асосий шакллантирувчи механизм оиладаги маьнавий-руҳий 
муҳит, ота-она ва яқинларининг ўзаро муносабатларидан ташқари ота-
онанинг фарзандга бўлган муносабатлари ва болани комил инсон этиб 
тарбиялаш тўғрисидаги билимлари муҳим ўрин тутади. Демак, боланинг 
ўзини, ўз шахсини, қайси бир жинс вакили эканлигини англаши ва ҳаѐтий 
тасаввурларининг 
шаклланишида 
ота-оналик 
муносабатларининг 
уйғунлашган бўлиши катта аҳамиятга эга. Нормал ривожланаѐтган болалар 
мактабгача таьлим муассасаларида катта ҳаѐтий тасаввурларга эга бўлиб 
борадилар, бу ердаги таьлим ва тарбиянинг самарадорлиги оила билан 
ҳамкорликка таяниши барчага маьлум. Кўплаб халқларда қайси ѐш даврида 
болаларга қандай муомала қилиш ҳақида маълум тасаввурлар шаклланган. 
Ана шу тасаввурларнинг ҳаммаси бир нарсани таъкидлайдики, бола шахси 
тараққиѐти ундаги турли сифатларнинг шаклланиши учун энг масъулиятли 
давр бу боланинг 5-6 ѐшгача бўлган даври, яъни илмий психологик тил билан 
айтганда мактабгача ѐш даври ҳисобланади. ―Қуш уясида кўрганини қилади‖ 
деганларидек бола оилада нимани ўзлаштирса, ҳаѐтда ҳам шу тажрибани 
қўллайди, яъни шафқатсизлик қилсак шафқатсизликни, қўполлик қилсак 
қўполликни, бефарқлик қилсак бефарқликни, лоқайдлик қилсак лоқайдликни. 
Шу билан бирга, мактабгача таьлим муассасаларида ота-оналар 
кенгашларини ташкил этишда муаммолар мавжуд бўлиб, улар асосан 
мактабгача таьлим муассасалари маьмурияти, тарбиячи-педагоглар ҳар доим 
ҳам барча тарбияланувчиларнинг оиласи, ундаги шароитлар, ота-онанинг 
бола 
баркамол 
бўлиб 
вояга 
етишига 
қанчалик 
қизиқиши 
ва 


38 
манфаатдорлигини яхши билмаслигидан иборат бўлиб, натижада баьзан 
мактабгача таьлим муассасаларида тарбияланаѐтган бола психологиясида 
айрим муаммолар, кемтиклар келтириб чиқаради. Мактабгача таьлим 
муассасалари маьмурияти, тарбиячи-педагоглар мана шу муаммо ва 
кемтикларни бартараф этишга бефарқ бўлмасалар, ота-оналар билан 
ишлашда ҳамкорликни таъминласалар болалар тарбиясида баркамолликка 
эришиш самарадорлиги янада ошади. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish