Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


БОЛАЛАРНИ МАКТАБ ТАЪЛИМИГА ТАЙЁРЛАШНИНГ



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

БОЛАЛАРНИ МАКТАБ ТАЪЛИМИГА ТАЙЁРЛАШНИНГ 
ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ 
Р.Носирова 
Тошкент ВХТХҚТМОИ 
Мактабгача таълим муассасасининг асосий вазифаси болани мактаб 
таълимига ҳар томонлама тайѐрлашдан иборат. Мактабгача таълим 
муассасасида ташкил этиладиган таълим-тарбия жараѐни болаларда 
мустақилликни, муваффақиятли ўқув фаолиятини ташкил эта оладиган 
иродавий шахсий фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган бўлиши 
зарур.
Мактаб таълимига қадам қўйишдаги асосий муаммолардан бири 
мактабда рўй берадиган турли хил вазиятлардан бола ва ота-оналарнинг 
ҳавотирланишидир. Бўлғуси мактаб ўқувчиси мактабни турлича тасаввур 
қилади. Шунинг учун мактабгача таълим муассасаси психологи тарбиячи 
билан ҳамкорликда болаларни мактабга руҳан тайѐрлашлари ҳамда
мактабда юзага келадиган қўрқиш ва хавотирларни олдини олиш учун
профилактика ишларини олиб боришлари керак. Шунда ота-оналар мактаб 
таълимидан кутилаѐтган турли хил вазият ва ҳолатлар ҳақидаги ҳавотирдан 
чалғийдилар. Ота-оналар билан уларни ҳавотирга соладиган масалалар 
бўйича сўровнома ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Психолог болалар ва ота-
оналар билан профилактик ишларни якка ва гуруҳий шаклда олиб бориши 
лозим.
Тажрибалар 6-7 ѐшли болаларнинг ақлий ва психик ривожланишидаги
муаммолар қуйидагилар эканлигини кўрсатди: 
1. 
Нутқ ривожланишидаги етишмовчиликлар, товушларни нотўғри 
талаффуз қилиш; 
2. 
Мактаб ҳақидаги тасаввурнинг тўлиқ эмаслиги; 
3. 
Майда қўл моторикасини яхши ривожланмаганлиги; 
4. 
Диққат ривожланишидаги етишмовчилик; 
5. 
Ихтиѐрий диққатни барқарор эмаслиги;
6. 
Ўқув мотивациясини шаклланмаганлиги; 
7. 
Ҳиссий ривожланишдаги муаммолар ( қўрқиш, агрессивлик, 
ўзига ишончни пастлиги); 
8. 
Хулқ-атвордаги муаммолар. 
Юқоридаги келтирилган айрим муаммоларни логопед ва дефектолог
ҳамкорликда ҳал этишлари керак. Баъзилари эса психологик методлар 
билан бартараф этилади ѐки логопед, дефектолог ва психоневролог билан 
биргаликда олиб борилади.
Психолог 
коррекцион-ривожлантирувчи 
ишларни 
бола
ривожланишидаги муаммоларга қараб режалаштириши лозим. Олиб 
борилган тадқиқотлар бир меъѐрда ривожланган болалар мактаб таълимида 
билимларни тўла ўзлаштиришда муваффақиятга эришишини асослаб 


48 
беради. Болаларни мактабда эгаллаган кўникма ва малакаларини қўллаб-
қувватлаш уларни келгуси ҳаѐтидаги мақсадларини аниқлаш ва амалга 
оширишда асосий туртки бўлиб хизмат қилади.
Ўқув жараѐнидаги фаоллик, қизиқувчанлик, қобилият, фантазия яъни 
ҳаѐл қилиш, ўзини ва ўзгаларни ҳис қилиш, ҳамфикрлилик боланинг 
келажак ҳаѐтда муаваффақиятга эришишида асқотади. Тушкунлик, 
буйсунувчанлик, бошқаларга тобелик эса бола шахсининг шаклланишига 
салбий таъсир кўрсатади. Аксарият 6-7 ѐш болаларда диққат
ривожланишида муаммолар учрайди. Диққатни тўғри тақсимлаш ва диққат
барқарорлиги ўқув фаолиятини тўла ўзлаштиришга сабаб бўлади. Баъзи 
болалар тез толиқиб чарчаб қолади, бунинг сабаби она ҳомиладор вақтида 
турли салбий ҳолатларга учраган ѐки соғлиги яхши бўлмаганидан дарак 
беради. Психолог олимлар болаларда рўй берадиган толиқишни икки 
турини аниқладилар.
Биринчи турида-бола чарчаган, уйқучи, топшириқни юзаки бажарадиган 
бўлади. Бундай болаларни дам олишга ѐки улар учун қизиқарли бўлган
фаолиятга жалб этиш керак.
Иккинчи турида-эса толиқиш ҳисси аксинча болани ҳаракат қилишга 
ундайди. Бунда болалар тасодифий ҳодисаларни енга олади, топшириқни 
бажаришга ҳаракат қилади. Бундай болаларни жим ўтиришга мажбурлаш
керак эмас, фаол бола ўқишга аста-секин киришиб кетади.
Толиққан ѐки чарчаган бола машғулот жараѐнида тарбиячи
билдираѐтган фикр ва мулоҳазаларни тушуна олмайди. Боланинг диққати 
тарқоқ бўлиб, тарбиячи берган топшириқни хатолик билан бажариши 
мумкин. Диққатни тақсимланишида, турли хил фаолиятни бажарганда 
қийинчиликни бошидан кечиради. Агар бола топшириқ олса, уни бажариш 
учун ўз олдига аниқ мақсад қўяди яъни ихтиѐрий диққат рўй беради. Айнан 
ихтиѐрий диққат ўқув фаолиятининг асоси ҳисобланади. Болаларда 
ихтиѐрий диққат натижасида қўйилган мақсад сари интилиш пайдо бўлади. 
Биринчи навбатда бу ўйин жараѐнида юзага келади. Психологлар
тарбиячи ва ота-оналарга болаларни тенгдошлари билан ўйнашларига 
шароит яратишларини тавсия этадилар. Ўйин бола учун иш бўлиб, кейин 
эса унинг иши ўқишга айланади. Маълумки, мактаб таълимига бораѐтган 
бола жисмонан, ақлан, ҳиссий ва ижтимоий томондан ривожланган 
бўлиши зарур.
Мактаб таълимининг зарурий шартларидан бири боланинг ижтимоий 
етуклиги, яъни катталар ва тенгдошлари билан тўлақонли мулоқот ўрната 
олишидир. Болаларда аниқ белгиланган тартибга риоя қилиш, мактабдаги 
турли хил вазиятларга мослашиш ва енга олиш кўникмаси шаклланган 
бўлиши керак. Педагог болаларга ўйин ва машғулотларда мулоқот қилиш 
учун шароит яратиши лозим.
Мактаб таълимининг асосий шартларидан яна бири боланинг ақлий 
етуклиги ҳисобланади. Мақсадга йўналтирилган психик фаолият, ютуқларга 
эришиш учун боладан иродали бўлиш, диққатни тўғри йўналтириш ва ҳиссий 
барқарор бўлиш талаб этилади. Бола мактабда оддий умумлаштиришни 


49 
билиши, буюмларни белгисига қараб бирлаштириш ѐки гуруҳлай олиши 
лозим ( масалан: мевалар, сабзавот, идиш-товоқ, уй жиҳозлари). Шунингдек,
атроф-оламдаги воқеа ва ҳодиса, нарсаларни англаши, фарқлай олиши
керак.
Тарбиячи болаларда сенсорикани ҳам ривожлантиришга алоҳида 
эътибор қаратиши зарур. Мактабга тайѐрлов ѐшидаги болалар асосан 6 та 
рангни билишлари, геометрик шаклларни фарқлай олиш, солиштириш ва
таққослашни билиши муҳим. Бола мактабда она тилида суҳбатлашиши ва
тушуниши зарур. Бунга эса болаларда китобга бўлган қизиқишни ошириш 
орқали эришилади.
Болаларда нутқ ва майда қўл моторикани ривожлантиришда педагог ва 
дефектолог, ота-оналар мунтазам равишда ҳамкорликда ишлашлари 
лозим.
Болаларда майда қўл моторикани ривожлантиришда қуйидаги 
психологик-педагогик талабларни амалга ошириш керак:
- Топшириқларни бир меъѐрда бериш ва аста-секинлик билан
кўпайтириш; 
- Машғулот вақтида дам олиш дақиқасини ўтказиш; 
- Машқлар 10-15 дақиқадан ошмаслиги ва болани қониқтириши;
- Боланинг бажарган иши умумий талабларга мос келмаса ҳам уларни 
рағбатлантириш, хатто у кўринмас ютуқларга эришса ҳам;
- Болани ҳеч ҳам ѐзишга мажбурламаслик.
Айрим болаларда қалам ушлаш кўникмаси шаклланмаган бўлади, 
шунда уларга штрих чизиш машқини ўргатиш мумкин. Аввало педагог 
болаларга намуна кўрсатиши керак. Чизиқ бўйлаб қоғозни қирқиш, 
қоғозларни майда қилиб қўл билан йиртиш, расмларни бўяш орқали ҳам
болада майда моторикани ривожлантиришга эришилади. Топшириқларни 
бажариб бўлгандан сўнг бармоқчалар учун дам олиш машқларини ўтказиш 
зарур. Ҳар бир машқни такрорлашни болаларнинг истак-ҳохишларига қараб
камайтириш ѐки кўпайтириш мумкин. Топшириқни бажариш вақтида 
болаларда ихтиѐрий диққат ва иродавий сифатлар шаклланади. Шунингдек, 
хотира, тафаккур ва ҳаѐл жараѐнлари бевосита иштирок этади.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish