Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


БОЛАНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШДА ОИЛА БИЛАН



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

БОЛАНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШДА ОИЛА БИЛАН 
ИШЛАШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ 
Н.Рустамбекова 
Тошкент ВХТХҚТМОИ 
Бугунги кунда мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия жараѐнини
модернизация қилиниши, моддий техника базасини яратилиши уни таркибий 
жиҳатдан қайта қуриш, замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш
болаларни мактаб таълимига тайѐрлашнинг асосий пойдевори ҳисобланади.
Болаларнинг мактабгача таълим муассасалари ва оилада таълим 
олишлари ―Таълим тўғрисида‖ги Қонунда белгилаб қўйилган. Шундай экан,
болалар мактабга боргунларига қадар оила унга элементар ҳаракатлардан 


50 
тортиб оламни ва ундаги воқеа-ҳодисаларни идрок этиш, англаш борасидаги 
дастлабки кўникмаларини шакллантиради. ―Соғлом бола йили‖ Давлат 
дастури бўйича мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларнинг ота-
оналари учун тайѐрланган 5 номдаги расмли китоб амалиѐтда самарали
натижа берди. Китоб ѐрдамида болаларнинг мактабда яхши ўқишига, уларда 
ўқув мотивларини шаклланишига эришилмоқда. Зеро, болалар оилада 
тарбияланади, унда содир бўладиган воқеалар уларга катта таъсир кўрсатади.
Ота-оналар биринчи галда ўз фарзандининг индивидуал хусусиятлари ва
ўқишга бўлган муносабати ҳақида бошланғич синф ўқитувчисига тўғри, 
асосли маълумот беришлари зарур. Агарда ота-оналар фарзандининг соғлиги, 
интилишлари, 
ҳаракатлари, 
феъл-атвори, 
ўқишга 
бўлган 
умумий 
тайѐргарлиги тўғрисида аниқ маълумот берса, уни мактабга тайѐрлаш осон 
кечади. Барча ота-оналар ўз фарзандининг ютуқларидан хабардор бўлишни 
хоҳлайдилар.
Педагоглар ота-оналар билан бола ҳақидаги тасаввурларини 
чуқурлаштириш ва имкон қадар самарали ишлаш учун боланинг уйдаги ва 
мактабгача таълим муассасасидаги ҳолати, унинг кучли ва заиф 
томонларини, ташвиш туғдирадиган барча жиҳатларни таҳлил қилишлари 
керак. 
Ота-оналар болани мактабга тайѐрлашда аввало унинг жисмоний 
ўйиндаги ҳаракатларини, расм чизишга бўлган интилишларини, кўрган, 
билган воқеа-ҳодисаларини айтишга, мусиқа тинглаш, ўйинчоқларни 
эҳтиѐтлаб сақлаш, кийимларни кийиш, ечиш, ота-онага ѐрдам бериш каби 
фаолиятларни кузатиб, у ҳақида маълумотга эга бўлишлари лозим. Унда ота-
она боланинг юқоридаги фаолиятларида ақлий ривожланиш даражаси ва 
мустақиллиги қандай таркиб топаѐтганлигига асосий эътиборни қаратиши 
керак. Чунки, буларнинг барчаси боланинг ўйини, меҳнати жараѐнидаги 
ақлий даражаси, мустақиллиги, тенгдошлари билан бўладиган муомала ва 
муносабатларида ўз ифодасини топади. 
Оилада ота-оналар болани мактабга тайѐрлашда қуйидаги шароитларни 
яратиши талаб этилади.
- Мактабгача таълим даврида турли рангли расмли эртак, ҳикоя 
китоблар билан таъминлаш ва улар билан машғулотларни олиб бориш; 
- Соғлиги, шахсий гигиена кўникмаларни таркиб топтириш юзасидан 
ғамхўрлик ва назорат қилиш; 
- Болада соғлом турмуш тарзини шакллантириш; 
- Расм чизиш ва ҳарф элементларини бажаришга аста-секин ўргата 
бориш; 
- Ўйин, ўқиш, меҳнат ва дам олишларини уйғунлаштириш; 
- Болани мактаб таълимига руҳан, ақлан ва маънавий жиҳатдан 
тайѐрлаш; 
- Болани топшириқларни бажаришда бурчни ҳис қилишга, онгли 
равишда бажаришга одатлантириш; 
- Боланинг луғат бойлигини оширишга, талаффузи ва нутқининг 
ривожланишига, ўз фикрини айтиб беришга ўргатиб бориш; 


51 
- Боланинг ѐш ва индивидуал хусусиятларини яхши билиши, ўрганиши; 
- Ота-оналар бошланғич синф ўқитувчиси билан ҳамкорликда ишлаши; 
- Боланинг билим олишга бўлган майлини, хоҳиши ва интилишларини 
таъминлаш ва таркиб топтириш.
Мактабгача ѐшдаги болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда ота-
оналар қўмитаси фаол иштирок этиши, ота-оналар учун семинар-
тренинглар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Оила тарбиясида болалар 
ҳаѐтини тўғри уюштириш- уларни вақтдан тўғри ва унумли фойдаланишнинг 
асосий гаровидир. Боланинг оиладаги вақтини ўйин, меҳнат ва ўқиш 
фаолиятларига тўғри тақсимлаш ниҳоятда муҳимдир. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки болани мактабга тайѐрлашда ота-она ва 
мактаб педагоглари ҳамкорликда фаолият олиб борсалар, таълим-тарбия 
самарадорлиги янада ошади. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish