Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Тайѐрлов гуруҳи тарбиячилари ва 1- синф ўқитувчилари



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Тайѐрлов гуруҳи тарбиячилари ва 1- синф ўқитувчилари 
ўртасидаги ҳамкорлик 
М.С Дадаҳоджаева
Яккасарой туман
323- МТМ
Мактабгача таълим муассаса ва мактаб ишидаги изчилликни амалий 
рўѐбга чиқаришнинг муҳим шартларидан бири, тайерлов гуруҳлари 
тарбиячилари ҳамда биринчи синфлар ўқитувчилари ўртасида ишга оид 
хамкорликни ўрнатилишидир.
Бу алокаларнинг ахамияти айникса кейинги йилларда мактабда 
болаларни олти ѐшдан ўқитишга ўтилиши ва ижтимоий мактабгача тарбия 
системасининг фаол ривожланиши муносабати билан ортди.
Ҳозирги даврнинг ўзига хос хусусияти, МТМнинг мактаб билан 
оммавий якинлашуви - МТМ ва мактаб ўртасидаги изчилликни амалга 
ошириш ҳамда МТМ ва мактаблар педагогик жамоаларининг самарали 
ҳамкорлигидур. 
МТМ ва бошлангич синфларнинг амалдаги дастурларини киѐслаш 
улар ўртасида маълум алоқа борлигини кўрсатади.
Бу энг аввало, дастурларга асос қилиб олинган мазмуннинг тарбия 
мақсади ва вазифаларига мувофиқлиги, ҳаѐт билан алоқаси ва шу кабилар.
МТМда айрим фанлар буйича - она тили, математика билан бир 
вақтда бошланган луғат бойлигини янада ошириш, нутқнинг ифодалилиги ва 
мантикийлиги устидаги иш давом эттиришдир. 
МТМ ва бошланғич синфлардаги табиатшунослик билимлари хар 
иккала холатда хам организм ва муҳит бирлигига таянади. Жонли ва жонсиз 
табиат ходисалари, табиат ва кишилар меҳнатининг бир-бирини тақозо 
этиши шу асосда қаралади. 
Ўқитувчилар ва МТМ тарбиячилари ҳамкорлигининг асосий 
вазифаси: болаларни мактабга тайерлашда якдилликга эришиш, болаларни 
мактабга тайерликларининг юкори даражасини таъминлаш булиб, бу 
кейинчалик мактабда муваффақиятли ўқишга олиб келади. МТМ ва мактаб 
ҳамкорлигининг мазмуни ҳамда шакллари мана шу вазифалардан келиб 
чикиб аниқланади.
МТМ ва мактаб болалари билан алоқаларда ўзаро боғланган жихат: 
ўқитувчи ва тарбиячиларни мактабгача таълим ѐшидаги таълим-тарбиявий 
иш вазифалари билан ўзаро таништириш, МТМ тайѐрлов гурухлари ва
мактабнинг 1-синфи дастурлари мазмунини ўрганиш, болаларнинг 
хусусиятлари билан чуқуррок танишишдир, бу эса тарбиячиларга болалар- 
ни мактабга тайѐрлашнинг асосий масалаларини чуқуррок фарқлаш- 


77 
ларига, болани ақлий ва ижтимоий ривожланишига эришишларига ѐрдам 
беради.
Бу мақсадда МТМ ва мактаб ўртасидаги алоқаларнинг қуйидаги аниқ 
шакллари: 
ўқитувчи 
ва 
тарбиячиларнинг 
болаларни 
мактабга 
тайергарликлари муаммоларига оид ҳамкорликдаги педагоглар кенгашларида 
катнашишлари - болаларни МТМдан мактабга ўтишларининг психологик 
қийинчиликлари, болаларни мактаб шароитларига яхшироқ мослашувларига 
ѐрдам беради. 
МТМда болаларда энг оддий математик тасаввурларни таркиб 
топтириш, нутқни ўстириш ҳамда саводни эгаллашга тайѐрланиш юзасидан 
ўтказиладиган 
машғулотлар 
болаларни 
мактабда 
ўқишга 
маҳсус 
тайерлашнинг зарур даражасини таъминлайди. 
МТМ ва мактаб ўртасидаги алоқалар мазмунининг амалий жиҳати,
биринчидан, укитувчиларнинг бўлажак ўқувчилари билан МТМда олдиндан 
танишишларида, 
иккинчидан 
тарбиячиларни 
ўзларнинг 
собиқ 
тарбияланувчилари 1-синфдаги ўқиш жараѐнида назорат қилиб 
туришларида ифодаланади. Бу ишларнинг амалга оширишни аниқ шакли 
ўқитувчиларни ўзларининг бўлажак ўқувчилари билан танишишлари
мақсадида МТМ тайѐрлов гурурухларига мунтазам келиб туришлари, 
машғулот ва машғулотлардан ташкарида уларнинг фаолият ҳамда
кузатишлари, тарбиячилар билан бўлажак ўқувчилари ҳақида
суҳбатлашишлари, болаларни мактабга кузатишда тарбиячилар томонидан 
тузилган болалар тавсифномалари билан танишиш ҳисобланади.
Тарбиячи тавсифномада болалар ривожланишидаги айрим ўзига 
ҳос ҳусусиятларни таърифлайди, бу ўқитувчига боланинг мактабда 
бўладиган кунидан бошлаб унга тўғри педагогик ѐндашувни ишлаб
чиқишда ѐрдам беради.
Тарбиячи болаларни мактабга чиқарганидан сўнг ўқувчи билан
алокада бўлиб туриши, болаларнинг ўқишга улгуришлари билан қизиқиши, 
айрим дарсларда қатнашиши ва тарбиялатвчиларининг хулқ-атвор ва 
фаолиятларини кузатиши, ўқувчилари билан суҳбатлашиши, аирим
ўқувчиларнинг ўқишда орқада колиб кетиш сабабларини ўқитувчи билан му-
ҳокама килиши зарур. Болалар мактабга келган дастлабки ҳафта ва 
ойларидаги бундай назорат катта ахамиятга эгадир, чунки у тарбиячига
болаларни мактабга тайерлашишининг натижаларини яққол кўриш,
ютуқ ва камчиликларини аниқлаш, уни янада такомиллаштиришга 
эришиш имконини беради. Тарбиячи ва педагогларнинг қамкорликдаги 
кенгашларида болаларни мактабга тайѐрлашнинг аниқ натижалари 
таҳлил қилиниши, камчиликларини бартараф этишнинг аник йуллари 
белгилайди.
Болада мустакилликни муваффакиятли шаклланишининг далолати 
тарбиячининг эслатиш ва кумагисиз ҳулқ-атвор қоидаларини бажариш, янги 
шароитларда харакатнинг туғри одатий усулларидан фойдаланиш, ѐрдам 
беришга тайѐрлик кобилиятидир.


78 
Болалар МТМда қабул килинган қоидаларга мувофиқ онгли ташкил 
эта билишда, фаолият натижасига эриша билиш ва уни назорат қилиш, ўз 
хулқ-атворини бошқа болаларники билан мувофиклаштириш, уз хатти-
харакатлари учун шахсий масъулиятни хис килишда уз ифодасини топади.
МТМ ва мактаб алокаларининг хакикатан нафли бўлиши учун бир 
катор шартларга: МТМнинг мактаблар билан алокаларининг доимийлиги, 
ҳамкорликка оид ишдаги режалилик ва мунтазамлилик, масалаларнинг бир 
бутун ҳолда ҳал этилишига риоя килиш мухимдир. МТМ ва мактаб 
ҳамкорлиги режасининг амалий мазмуни ва аниклиги уни муваффақиятли 
амалга оширишнинг гаровидир.
Шундай қилиб, МТМ ва мактаб ўртасида таълим- тарбиявий
ишдаги изчилликни руѐбга чиқаришга доир хар томонлама мазмунли хамкор 
ликнинг ўрнатилиши, болаларни мактабга тайерлашда юқори даражага 
эришиш ва уларни мактабда муваффақиятли ўқишларининг гаровидир.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish