Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet76/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

IV. ХАЁЛ ҚИЛИШДАГИ ИНДИВИДУАЛ ФАРҚЛАР.
Хаёл фаолияти кенглиги, мазмундорлиги, кучи ва реаллиги жиҳатларидан фарқ қилади. Хаёлнинг бу ҳусусиятлари айрим кишиларда турлича намоён бўлади ва ҳар бир шахснинг ўзига хос характерини белгилайди .
Иккинчи томондан, одамнинг вужудга келган индивидуал ҳусусиятлари ҳам унинг хаёл қилиш фаолиятида намоён бўлаверади. Шу сабабли, хаёл қилиш жараёнларига ва хаёл образларнинг ҳосил бўлишига одамнинг дунёқараши, ижти-моий-сиёсий қарашлари ва аҳлоқий тамойиллари ҳам таъсир қилаверади.
Хаёл кенглиги ва мазмундорлиги.
Хаёл кенглиги воқеликнинг кишилар хаёл фаолияти учун объект бўладиган соҳалари доираси билан белгиланади. Табиатнинг ҳозирги ва келажак ҳолати, одамларнинг ўтмишдаги ва келажакдаги тарихий ҳаёти, ер остидаги нарсалар, осмон ва ундаги юлдузлар, техника ва санъат хаёл фаолияти учун объект бўладиган ана шундай соҳалар жумласидандир. Одам­нинг хаёли шундай соҳаларнинг нақадар кўпини ўз ичига олса, унинг хаёли шунчалик кенг бўлади. Кишининг хаёли кўпинча реал воқеликдан, мавжуд бўлган ва руёбга чиқарилиши мумкин бўлган нарсалар доирасидан четга чиқиб кетади. Буни «соф фантастика соҳаси» деб атайдилар, одам кўпинча ўз орзулари ва ширин хаёлларида мана шу «соф фантастика соҳаси»га чиқиб кетади.
Хаёлнинг мазмундорлиги бирор объектга нисбатан хаёлда туғилаётган тасаввурларнинг бойлиги хилма-хиллиги ва маънодорлиги билан белгиланади. Шунинг учун ҳам фалон киши­нинг хаёли мазмундор (хаёли бой) ва фалон кишининг хаёли кам мазмун (хаёли камбағал) деб гапирамиз. Хаёл кенглиги ва мазмундорлиги, одатда, бир-бири билан чамбарчас боғланган бўлади. Космик кема вужудга келтирилганлиги ҳам, ичига одам тушган шу кеманинг учиши ҳам инсон фантазияси ғоят юксак даражага кўтарилганлигининг маҳсулидир. Лекин шу кеманинг реал образини яратмоқ ва кеманинг ўзини ясамоқ (қурмоқ) учун катта билимлардан ҳамда физика, химия, матема­тика, астрономия ва шу каби хилма-хил фанларнинг муваффақиятларидан фойдаланиш зарур бўлди.
Тажриба ва билим хаёл жараёнида қайта ишланадиган материалгина бўлиб қолмасдан, балки, шу билан бирга, хаёл фаолиятининг маълум бир йўлдан боришини ҳам белгилаб беради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish