Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Бинобарин, тафаккур инсоннинг шундай а



Download 1,71 Mb.
bet84/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Бинобарин, тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ, (тўғри), тўлиқ, чуқур ва умумийлаштириб акс эттиришга (билишга), инсоннинг тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради.
Бош мия пўстининг бирон бир участкаси эмас, балки бош миянинг бутун пўсти қилаётган фаолият тафаккурнинг нерв-физиологик негизидир. Анализаторларнинг мияга бориб туташган учлари ўртасида вужудга келадиган мураккаб муваққат боғланишлар тафаккур қилиш учун биринчи галда аҳамиятга эга.
Юқорида айтиб ўтилганидек, иккинчи сигнал системаси билан биринчи сигнал системасининг бир-бирига таъсир ўтказишида муваққат боғланишларнинг вужудга келиши та­факкурнинг специфик нерв-физиологик механизмларидир. И. П. Павлов айтганидек, «аввало умуминсоний эмпиризмни, (инсоннинг тажрибаси, орттирган билимлари) ниҳоят атроф оламни ва инсоннинг ўзини ҳам билиш учун олий қурол бўлган фанни ҳам яратувчи маҳсус инсоний, олий тафаккур» айни шу боғланишлар асосида воқе бўлади. (Пособие собрание, III том, 2-китоб, 232-бет)
Тафаккурни йўналтириб турадиган асосий нерв-физиоло­гик негиз шундай йўл кўрсатиб турувчи рефлексдирки, бу рефлекс тафаккур қилиш жараёнларида катта роль ўйнайди.
Одам теварак-атроф оламни шахсан билиб олаётган чоғида ёки ўзи ҳаракат қилаётган чоғидагина эмас, балки шу билан бирга, у ўзининг (оғзаки ёки ёзма) нутқи билан ўз фикрларини бошқа одамларга ўтказаётганида ҳамда бошқа одамларнинг фикр ва билимларини ўзи ўзлаштириб олаётган чоғда ҳам фикр қилаверади.
Одамнинг билиш ва амалий эҳтиёжлари, теварак-атроф ва ҳаёт тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга интилиши тафаккур қилиш фаолиятини вужудга келтиради ва бу фаолиятни кучайтира беради. Шу сабабли тафаккур қилиш жараёнларининг муайян мақсадга қаратилган бўлиши шу жараёнларнинг муҳим ҳусусиятидир.
II. ФИКР ЮРИТИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИ
Тафаккур қилиш жараёни бирор психик элементларнинг шунчаки бир-бири билан алмашиниши тарзида воқе бўлмасдан, балки алоҳида ақлий операциялар – биз идрок қилаётган ёки тасаввур қилаётган нарсалар (объектлар) устида, биз умумийлашган ва абстракт тушунчаларга эга бўлган объект­лар устида ақлий ҳаракатлар қилиш тарзида воқе бўлади.
Тафаккур қилиш – оператив процессдир.
Таққослаш, анализ ва синтез, абстракция ва умумийлаштириш, конкретлаштириш, классификация ва системага солиш ақлий операцияларнинг асосий турларидир.
Бизда янги ҳукмлар ана шу операциялар жараёнида ҳосил бўлади, реал оламдаги нарсалар ва ҳодисалар тўғрисидаги тушунчалар вужудга келади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish