Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet80/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

VI. ХАЁЛНИНГ ЎСИШИ.
Одамда хаёл илк болалик чоғиданоқ ўсиб боради. Болалардаги хаёл уларнинг фаолияти жараёнида тараққий қилиб боради: дастлаб ўйинларда, сўнгра эса ўқишда ва меҳнатда ўсиб боради. Болаларда тажриба тўплана бориши ҳамда хотира тасаввурларининг бойлиги ҳосил бўла бориши билан уларда хаёл ҳам ўсиб боради ва улардаги эҳтиёжнинг ўсиши учун йўл очади.
Психиканинг бошқа жиҳатлари каби, болалардаги хаёл ҳам, асосан, тарбия ва ўқитишнинг таъсири остида ўсади.
Ясли ёшидаги болаларда хаёлнинг ўсиб бориши.
Икки ёшга кирган болада хаёлнинг дастлабки куртаклари ўйинчоқлар билан ҳар-хил ўйинлар қилишда, қўлига тушган майда-чуйда нарсалар – таёқчалар, тошлар, қоғозлар ва бошқа шу кабилар билан ўйнашда, эгри-бугри чизиқлардан иборат расм чизишда намоён бўлади. Болалар хаёлининг мана шу ҳамма дастлабки кўринишлари беихтиёр воқе бўлади. Бола кўзи кўрган, қўлига олган ва ишлатаётган нарсаларнинг ўзи уни шу нарсалар билан ўйнашга қизиқтиради. Бундай ҳолда бола ўзининг ҳаракатидан завқланиб ва ўз фаолиятида қандайдир бирор янгилик пайдо бўлганини кўриб овуниб юради, холос.
Болада нутқ пайдо бўла бошлаши билан, катталарнинг таъсири остида у ўз «ижодини» тушунтира бошлайди. «Бу қилган нарсанг нима?», «Нималарнинг суратини чиздинг?» деб берилган саволларга бола териб қўйган кубикларни кўрсатиб: «Мен уй қилдим», ўзи чизган суратларини кўрсатиб: «Бу – лайча» деб жавоб беради ва ҳоказо.
Ясли ёшидаги боланинг хаёли ҳали тор ва мазмуни камбағал бўлади. Унинг хаёли теварак-атрофида кўрган нарса­лар доирасидан четга чиқмайди ва асосан, ўз теварагида, ўзи яшаб турган уй шароитидаги нарса ва ҳодисаларга тақлид қилиш тариқасида намоён бўлади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болада хаёлнинг ўсиши.
Мактабгача тарбия ёшидаги болада ўйин, машғулот жараёнида, тарбия таъсири билан тасаввур бойлиги анча кенгаяди, тафаккур ўсади, янги эҳтиёжлар пайдо бўлади, фаоллик ортади, шулар сабабли, бу ёшдаги болаларда хаёл фаолияти ҳам кенгроқ ва мазмунлироқ бўлиб қолади.
Ясли ёшидаги болаларда бўлгани сингари, мактабгача тарбия ёшидаги болаларда ҳамда хаёл, асосан, ўйин жараёнида пайдо бўлади ва ўсиб боради.
Болалар уч-тўрт ёшга етганларида уларда ўзларини катта ёшдаги одамлардек қилиб кўрсатиш ва шундай катта бўлишга интилиш, ўзлари ҳали уддалай олмайдиган нарсаларни қилиш эҳтиёжи жуда яққол пайдо бўла бошлайди. Бола ўзи ўйнаётган ўйинларида гоҳ ўзини от миниб чопиб бораётган чавандоз-деб гоҳ ўзини учувчи деб, гоҳ шофёр деб, гоҳ врач деб, гоҳ ўқитувчи деб хаёл қила бошлайди. Бу ўйинларда, албатта, болаларнинг турли ҳаракатларга тақлид қилишлари катта ўрин олади. Лекин, ҳар ҳолда, мана шу ўйинларда ҳам хаёлнинг ижодий фаолияти намоён бўлаверади. Бу ўйин­ларда бола ўйнаб турган жойни ҳам, қўлига тушган нарсаларни ҳам бошқача тарзда тасаввур қилаверади: у атрофига денгиз, ўрмон деб, ёғочни от деб, стулни автомобиль ёки са­молёт деб, чўпларни, қалдирғочларни учувчилар ва шофёрлар деб тасаввур қилади.
Мактабгача тарбия ёшининг биринчи йилларида хаёл жараёнлари ихтиёрий равишда ҳам, яъни олдиндан қўйилган мақсад асосида содир бўла бошлайди. Дастлаб бу мақсадни боланинг ўзи қўймайди, балки болага бу мақсадни катталар кўрсатиб беради. Болага: «Кубиклардан уй ясагин», «Мушукнинг суратини чизгин» деган мазмунда топшириқлар берилади. Бола ҳам бу топшириқларни ўз кучига ва ўзининг ўқувига яраша бажаради. Кейин бола ўз фаолиятида ўзи ҳам ўз олдига муайян мақсадлар қўя бошлайди, кейин бу мақсадларни ўз ўйинларида, кўриш ўйинларида, лой ва пластилиндан ясаган буюмларида, чизган расмларида гавдалан-тиради. Эндиликда буюмлар – кубиклар, таёқчалар, қаламлар, қоғозлар ва бошқа шу кабилар боланинг қўлида ижодий фаолиятни уйғотадиган буюмларгина бўлиб қолмасдан, балки, шу билан бирга, мана шу фаолият учун материал ва ҳосил қилинган натижаларни ифодалаш воситаси ҳам бўлиб қолади.
Лекин мактабгача тарбия ёшининг биринчи йилларида боладаги хаёлнинг ихтиёрий ижодий жараёнлари жуда беқарор бўлади. Бола мақсадни амалга ошираётган вақтида кўпинча шу қўйилган мақсадни ўзгартириб юборади. Ўйин жараёнида ўйиннинг сюжети ўзгартирилади, бола чизаётган суратлардаги образлар ўзгаради: тасодифий (беихтиёр) равишда бирор чизиқ, ортиб кетиш билан суратдаги от капалакка, уй итга айланиб кетади ва ҳоказо. Кейинрок болаларнинг ёши оша борган сари, болаларнинг ўйинлари мураккаблаша боради, шу ўйинларда намоён бўладиган ихтиёрий хаёл ҳам анча барқарор бўлиб қолади.
Мактабгача тарбия ёшида болаларнинг хаёли катталар билан гаплашишнинг таъсири остида ҳам пайдо бўлади ва ўсади. Болалар узоқ мамлакатлар тўғрисидаги, ўрмонлар ва денгизлар тўғрисидаги ҳамда шу ўрмонлар ва денгизларда қандай жониворлар ва нималар борлиги тўғрисидаги, қутбда ишлаётган кишиларимизнинг ҳаёти тўғрисидаги, қаҳрамонларимизнинг уруш вақтида ва ишлаб чиқаришда кўрcатган баҳодирликлари тўғрисидаги, табиатни ўзгартириш тўғрисидаги ҳикояларни завқ билан тинглайдилар. Болалар эртакларни айниқса қизиқиб тинглайдилар: болаларнинг ўзлари ҳам эртак айтишни яхши кўрадилар, катталар айтиб берган эртак ва ҳикоялар таъсири билан болаларда ўзлари идрок қила олмайдиган нарсалар тўғрисида, шу жумладан, ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайдиган нарсалар тўғрисида оламжаҳон образлар падо бўлади.
Шундай қилиб, хаёл жараёнларидаг мактабгача тарбия ёшидаги боланинг ақлий тафаккури кенгаяди, унинг шахсий тажрибаси доирасидан четга чиқади. Савия кенгая борган сари, мактабгача тарбия ёшидаги боланинг психик ҳаёти ҳам мазмунлироқ бўлиб қолади, бунинг эса болани мактабда ўқишга тайёрлашда катта аҳамяти бор.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг хаёли анча кучли бўлади. Болаларнинг ўйин вақтида яратаётган образлари, уларнинг ҳикояларидаги ва эртакларидаги образлар ёрқин, жўшқин образлар бўлади. Бу образлар идрокка яқинлашиб қолади дейиш мумкин. Чунончи, ёғочни «от» қилиб чопиб бораётган бола ўзини худди чинакам отда чопиб бораётгандек ҳис қилишади, болалар ўйин қоидасинииг бузилишига бирор катта ишнинг бузилиши деб карайдилар. Болаларнинг хаёли ҳиссиёт жиҳатидан жуда кучли бўлади, лекин танқидий тафаккур жиҳатидан кучсиз, турмуш тажрибаси жиҳатидан камбағал, билим жиҳатидан чекланган бўлади.
Аммо шундай бўлса ҳам, болаларнинг ўйин фаолиятида ва уларнинг эртакларидаги образларда реалликни ҳис қилиш бутунлай бўлмайди, дейиш нотўғридир. Агар бола «от» қилиб чопаётган ёки «самолёт» қилиб учаётган стул хақиқатан ҳам чопиб учиб кетганида эди, буни ўйнаётган бола, ҳеч шубҳасиз, ҳайрон бўлиб қолур ёки қўрқиб кетган бўлур эди. Болалар одатда ўйин билан эртакни, «ёлғон» билан рост»ни бир-биридан фарқ қиладилар.
Болалик ёшида, асосан, 5–7 ёшларда, болалар хаёлда гавдалантириладиган образларни (хаёлда илгари вужудга келган ва хотирада сақланиб қолган образларни) кўпинча хотира тасаввурларига айнан ўхшатадилар. Бола ўз ҳикояларида кўпинча ўзининг фантазиясида сақланиб қолган образни хақиқатда бўлган, ўзи илгари идрок қилган факт деб гапиради. Болалар ёлғонни мана шу тариқа беихтиёр чин деб гапирадилар, хаёл маҳсули бўлган бу ёлғонни болаларнинг тафаккури ҳам етарли равишда назорат қила олмайди.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда хаёлнинг ривожланишида шу ёшдаги болаларга хос индивидуал ҳусусиятлар сезиларли равишда пайдо бўла бошлайди. Бу ҳусусиятлар аввало, болалар яшаб турган вазиятдан, уларга берилаётган тарбиядан, болалардаги фаолликнинг намоён қилиниши учун бўлган мавжуд имкониятлардан, боланинг умумий ўсишидан келиб чиқади. Болалик чоғидаги хаёлларнинг жуда ривожланиб кетишига бирор индивидуал истеъдод ва қобилятнинг эрта уйғониши ва ўсиши кўпинча сабаб бўлади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish