Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet78/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Хаёлнинг реаллиги.
Хаёл жараёнларидаги воқелик ўзгарган тарзда акс эттирилади. Бунда хаёл яратаётган образлар воқеликка мос келиши, воқеликни тўғри акс эттириши мумкин ва бу воқеликка мос келмаслиги ҳам мумкин. воқеликни тўғри акс эттирган образлар реал образлар деб айтилади.
Хаёл яратган образлар турмушда гавдалантирилган ва гавдалантирилаётган тақдирда, турмуш шу образларга мувофиқ қайта кўрилаётганида, янги бойликлар яратилаётганида бундай хаёл ҳам реал хаёл бўлади.
Одамнинг космосга учиши яқин-яқингача ҳам руёбга чиқмайдиган орзу, деб ҳисобланиб келган эди, эндиликда эса космонавтлари космосда бир неча ўн миллион километр масофани босиб ўтдилар. Энди биз Ойга, Марсга, Венерага, Коинотнинг бошқа планеталарига учишни орзу қилмоқдамиз. Бу орзу ҳам реал орзудир. Бу орзу ҳам амалга оширилади.
Бинобарин, агар хаёлда яратилган образлар амалга оширилиши мумкин бўлса ва ҳақиқатан амалга оширилаётган бўлса, бундай образларни яратиб берган хаёлни реал хаёл деб айтамиз. Техниканинг, санъатнинг ҳамма турлари мана шундай реал хаёл маҳсулларидир. Мактаб ўқувчисининг «келгусида қаҳрамон бўламан» деган орзуси ва шу орзунинг хақиқатан амалга оширилганлиги мана шундай реал орзудир. Кучли реал хаёл илмий башоратнинг, фан истиқболини олдиндан кўришнинг энг муҳим таркибий бўлакларидан биридир. Масалан, К. Э. Циолковский мана шундай жуда кучли реал хаёл қилиш қувватига эга эди. Бу ҳақда Ю. А. Гагарин қуйидагиларни ёзади: «Шуни айтишни мумкинки, Циолков­ский ўзининг «Ердан ташқарида» деган китобида мен ўзим учган вақтда кўрган нарсаларнинг ҳаммасини жуда равшан тасаввур қилган. Космосга кўтарилган инсоннинг кўзи олдида гавдаланган оламни Циолковский ҳаммадан кўра равшанроқ тасаввур қилган эди».
Хаёлнинг реаллиги одамнинг тажрибасига, унинг билимларига, ундаги танқидий тафаккурнинг қай даражада ўсганлигига ва одамнинг турмуш тажрибаси билан қай даража­да алоқаси борлигига боғлиқдир.
Хаёлда яратилаётган образлар амалда руёбга чиқарилмайдиган бўлса ёки бу образларни амалга ошириш кераксиз, бемаъни бир нарса бўлса, бундай хаёл реал хаёл бўлмайди. Хаёли мана шундай реал бўлмаган кишиларни «қуруқ хаёлпараст» «фантазёр», деб айтадилар.
Пуч фантазиячилар хаёлпарастлар кўпинча шахсий тажрибаси оз, билими кам, танқидий тафаккури ўсмаган, иродаси кучсиз, турмуш тажрибаси билан тузук боғланмаган кишилардир. Булар ғайрати йўқ, лапашанг кишилардир. Уларнинг фантазияси ҳеч бир нарса билан чегараланмайди, ҳеч бир нарса билан назорат қилинмайди, шунинг учун ҳам улар жуда ғалати, ақлга сиғмайдиган ва амалга ошмайдиган об­разлар яратишлари мумкин.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish