Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Ўтмишда идрок қилинган нарсаларнинг туйғу-



Download 1,71 Mb.
bet67/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Ўтмишда идрок қилинган нарсаларнинг туйғу-ҳис, фикр ва иш-ҳаракатларнинг онгимизда қайтадан тикланишини эсга тушириш дейилади.
Эсга туширишнинг нерв физиологик асоси бош мия пўстида илгари ҳосил бўлган нерв боғланишларининг қўзғалишдир.
Эсга туширишнинг: таниш, эслаш, бевосита эслаш, орадан маълум бир вақт ўтказиб эслаш, ихтиёрсиз ва ихтиёрий эслаш хиллари бўлади.


Таниш ва эслаш.


Илгари идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни такрор ид­рок қилганда, у нарса ёки ҳодиса эсга тушади, ана шуни та­ниш деймиз.
Ошнамизни ёки уйни таниш деганимизда, бунинг маъноси биз шу ошнамизни ёки уйни илгари кўрганимизда ҳосил бўлган образ, ҳис ва фикрларнинг ошнамизни ёки уйни иккинчи кўрганимизда онгимизда тикланиши демакдир.
Таниш аниқ, (тўлиқ) ва ноаниқ, (ярим-ёрти) бўлмоғи мумкин.
Ярим метр таниганимизда шу нарсани идрок қилиш билан боғлиқ бўлган баъзи бир тасаввур, ҳис ва фикрларгина ғира-шира эсимизга тушади, биз бу нарса бизга нотаниш эмаслигини ҳис қиламиз, холос. Лекин бу тасаввур ва фикрлар худди шу нарсани илгари кўрганимизда туғилган тасаввур ва фикрларга боғланмаган ҳолда эсимизга тушади: масалан, бир одам кўзимизга иссиқ кўринади-ю, аммо уни қачон, қаерда кўрганимизни эслай олмаймиз.
Ярим-ёрти танишда шу нарса, умуман нима учундир та­ниш экани ҳис қилинади, лекин тўлиқ эсга тушмай туради.
Тўлиқ, аниқ танишда эса шу пайтда идрок қилинаётган бир нарсага доир илгари ҳосил бўлган тасаввур ва фикрлар онгимизда тикланади. Ана шу тасаввур ва фикрлар бир талай бошқа тасаввур ва фикрлар билан боғланиб эсга тушаверади. Бундай ҳолда биз шу нарсани қаерда ва қачон кўрганимизни ҳам бемалол эслай оламиз. Масалан, биз бир киши билан учрашганимизда унинг ўзини ҳам таниймиз ва илгари у билан қаерда, қандай шароитда учрашганимизни, нима тўғрисида гаплашганимизни ва ҳоказоларни равшан эслай оламиз. Кўпинча, ярим-ёрти таниш, умуман таниш эканини ҳис қилиш бир неча вақтдан кейин тўла, аниқ, танишга ўтади. Бунга шу нарса билан илгари учрашган ерни иккинчи кўриш ёки шу нарсани илгари қаерда кўрганимизнинг эсга туширилиши ёрдам беради.
Таниш жараёнида идрок қилинаётган нарсанинг номи катта роль ўйнайди. Нарсанинг номи билан шу нарсанинг ўзи ўртасида жуда маҳкам ассоциация ҳосил бўлади ва бирон нарсанинг номи эсга тушганда шу нарсага алоқаси бўлган жуда кўп бошқа тасаввурлар кўз олдимизга келади. Масалан, биз бир киши билан учрашиб қолганимизда уни таниб ета олмасак, фамилиясини эшитиш билан дарров ким экани эсимизга тушади.
Биз ўзимиз илгари идрок қилган нарсаларнигина таниб қолмай, балки китобдан ўқиб ёки бошқа кишилардан эшитиб, хаёлимизда яратилган образларга қараб, уларнинг мувофиғи бўлган нарсаларнинг ўзини ҳам таниб оламиз. Бу – тасвиротга суяниб танишдир. Масалан, сўз билаи тасвирлаб берилган бир уйни ёки бир одамни топиб олиш, китобдан ўқиб тасвирини билиб олган бир ҳайвонни ҳайвонот боғида кўриб таниш мумкин.
Таниш маълум даражада ҳар бир идрок жараёнининг таркибий элементидир.
Эслаш нарсани, унинг ўзини шу пайтда идрок қилмай туриб, эсга туширишдир. Эслаганда хотирада қолган образ, ҳис ва фикрлар шу пайтда сезги органларининг иштирокидан ташқари эсга тушади. Масалан, биз бўлиб ўтган воқеаларни, ўрганиб олган шеърни ана шундай эсимизга туширамиз. Та­ниш сингари, эслаш ҳам, тўлалик ва аниқлик жиҳатдан ҳар хил бўлмоғи мумкин. Эсда қолган нарса қисман эсга тушса, буни ярим-ёрти эслаш деймиз. Аммо эсга тушган материалнинг мазмуни эсда қолган материалга маълум даражада мувофиқ бўлмаса, буни ноаниқ эслаш деймиз.
Баъзан эсда қолган биронта материалнинг мазмуни мукаммал эсга тушади-ю, аммо шу материал қачон, қаерда, қандай шароитда эсга олиб қолинганлигини ёки биринчи марта, бошимиздан кечирилган пайтини эслай олмаймиз. Масалан, биз шеърни ёдакасига айтиб бера олсак ҳам, уни қачон ва қаерда ўрганиб олганимизни эслай олмаслигимиз мумкин.
Баъзан шундай ҳоллар ҳам бўладики, биз бошқа бир кишиларнинг фикрини ўқиб оламиз ва кейинчалик бу фикр ўзимиз ўйлаб топган фикрдек ҳис қилина бошлайди. Ана шу тариқа «бошқаларнинг фикрини ўзиники қилиб олиш» болаларда кўп учраб туради.Материалнинг муайян мазмуни билан бирга, бу материал қачон, қаерда ва қандай шароитда, эсга олиб қолинганлиги ҳам аниқ эсга тушса – хотирлаш мукаммал ва тўла-тўкис бўлади, Масалан, шеърни ёддан айтиб берар эканмиз, бу шеърни ёддан билиб олишни ким буюрганини, уни қаерда ва қандай қилиб ўрганиб олганимизни, бу вақтда қандай қийналганимизни, бунгача ва бундан сўнг нималар қилганимизни ва ҳоказоларни ҳам эслашимиз мумкин. Баъзан эса шеърнинг мазмунини ёдимиздан чиқазган бўлсак ҳам, уни қачон ва қаерда ўрганиб олганимизни аниқ, эслай оламиз. Эсда қолдирилган материалнинг муайян мазмуни, бу материалнинг қачон ва қандай шароитда эсга олиб қолинганлигини аниқ, эсга тушириш билан бирга, шу материал эсга олиб қолингандан олдин ва кейин нималар бўлганлиги ва ҳоказолар ҳам эсга туширилса, хотирлаш тўла-тўкис ва мукаммал бўлади.
Эслаш жараёни таниш билан маҳкам боғланган. Кундалик фаолиятимизда, айниқса ўқув ишида, эсга тушириш жараёни кўпинча танишдан бошланади ва шундан кейин эсга келади.
Кўп ҳолларда биронта нарсани мумкин қадар аниқ ва тўла эслаш учун таниш моментлардан фойдаланиш керак бўлиб қолади ўқилганни ёддан айтиб берганда китобга аҳён-аҳён кўз ташлаш, ўқитувчининг ёрдамчи саволи шу жумладандир. ўрганиб-билиб олиш жараёнида таниш – эсга олинадиган материални такрор идрок қилиш воситаси билан мустаҳкамланишидир,

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish