Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet42/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Кўриш сезгиларининг хоссалари. Ёруғлик тўлқинларининг турлича қўшилиши ва турлича таъсир кўрсатиши умумий ранг тонига, сезиладиган рангларнинг очиқлик ва тўқлик даражасига таъсир этади. Барча хроматик ранглар шу хоссаларга қараб ажратилади. Ахроматик ранглар фақат очиқлик даражаси билан фарқ қилади.
Ранг тони деб бир рангни иккинчи рангдан фарқ қиладиган специфик сифатига айтамиз. Ранг тони кўзга таъсир этадиган ёруғлик тўлқинининг узунлигига боғлиқ. Одам кузи ранг тони жиҳатидан 150 га яқин ҳар хил тусларни ажрата олади.
Очиқлик деб муайян рангни қора рангдан фарқ қилиш даражасига айтамиз. Очиқлик – қайтариш коэффициентларига, яъни нарса юзасига тушадиган ёруғликнинг неча проценти ўша юзадан қайтишига боғлиқ. Оқ ранг энг очиқ ранг ҳисобланади, чунки оқ юза ўзига тушадиган ёруғликнинг деярли ҳаммасини қайтаради. Қора рангнинг очиқлиги энг кам бўлади. Чунки, қора юза ўзига тушадиган ёруғликни деярли бутунлай қайтармайди.
Қулай шароитларда одам кўзи рангларнинг очиқлигига қараб қора билан оқ ранг ўртасидаги 200 тача тусни ажрата олади.
Сезиладиган рангларнинг равшанлиги очиқликдан фарқ қилиши керак. Рангнинг равшанлиги кўзга кўриниб турган рангли нарсанинг яхши ёки ёмон ёритилиб туришига боғлиқ бўлган очиқликдир. Маълум даражада қуюқ бўлган ҳар бир рангнинг кўз илғайдиган равшанлик даражаси 600 га етади.
Рангнинг қуюқлиги деб маълум бир рангнинг очиқлик жиҳатидан ўзи билан бир хилдаги кулрангдан қай даража фарқ қилишини (ёки ўхшашлигини) айтамиз. Бошқача айтганда, рангнинг қуюқлиги деб муайян ранг тонининг яққоллик даражасига айтамиз. Рангнинг қуюқ бўлиши муайян юза ранги учун хос специфик нурлар миқдори билан ўша юзадан қайтадиган ёруғлик нурларининг умумий миқдори ўртасидаги нисбатга боғлиқ. Муайян юзанинг ранг тонини белгилаб берадиган нурлар юзадан қанча катта жой эгалласа, сезиладиган ранг шунча тўқроқ бўлиб туюлади. Ранг тонини белгилаб берадиган нурларнинг камайиши натижасида аввалги тўқ рангнинг тобора очлашиб боришига бирор хроматик рангдан (масалан, қизил рангдан) соф оқ рангга ўтиш орасида учрайдиган ранг туслари мисол бўла олади. Энг қуюқ, энг тўқ ранг энг чеккадаги (қизил) ранг бўлади; бошқа ранглар оқ рангга яқинлашган сайин тўқлиги кетиб, тобора оқариб бориб, охири соф оқ рангга ўтади.
Рангларнинг аралашиб кетиши, кўз тўр пардасининг бирон жойига турли узунликдаги ёруғлик нурлари бир йўла таъсир этганда ранглар аралашиб кетади. Шунинг натижасида биз фақат бир рангни сезамиз, лекин бу ранг аралашиб кетган рангларнинг ҳеч бирига ўхшамайдиган, алоҳида ранг бўлади. Иккита хроматик рангнинг аралашиб кетишидан ним ранг ҳосил бўлади. Масалан, қизил ранг билан сариқ, рангнинг аралашишидан зарғалдоқ ранг ҳосил бўлади, қизил ранг билан кўк рангнинг аралашишидан бинафша ранг ҳосил бўлади ва ҳоказо. Спектрдаги ҳамма рангларнинг аралашишидан нейтрал оқ ранг ҳосил бўлади, Спектрдаги баъзи рангларнинг иккитасини қўшиб, худди боягидек оқ ранг ёки оч кул ранг ҳосил қилиш ҳам мумкин. Ма­салан, спектрдаги ҳар бир ранг ўзига мос бошқа ранг билан қўшилиб, ахроматик оқ ранг ёки кулранг ҳосил қилади. Бундай ранглар қўшимча ранглар деб аталади, Қизил ранг билан оч ҳаво ранг, кўк ранг билан сариқ ранг бир-бирига қўшилиб, қўшимча ранглар ҳосил қилади.
Рангларнинг аралашиб кетишидаги ана шу қонуниятларнинг ҳаммасини рангдор доиралар деб аталувчи доираларни маҳсус асбобга кийгизиб текшириб кўриш мумкин. Бу асбоб «рангларни аралаштирадиган чарх» деб аталади.
Чарх тез айланганда ўша доиралардаги ҳар хил ранглар ара­лашиб, муайян ранглар ҳосил қилади.
Рангларнинг аралашиб кетиши – периферик процесс эмас, балки марказий процесс эканлиги ҳозирги вақтда аниқланди. Рангларнинг бинокуляр аралашиб кетиш фактлари шундан далолат беради.Агар бир кўзга сариқ ранг, иккинчи кўзга кўк ранг тўғри тутилса, рангларнинг оддий аралашиб кетиши­даги каби, кулрангни сезамиз.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish