Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet188/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

3. Қизиқиш-ҳаваснинг аҳамияти
Кишида муайян қизиқиш-ҳавасларнинг бўлиши шуни кўрсатадики, киши шахс сифатида фақат кун кечириш билан, шу бугунги ҳаёти билангина овора бўлиб қолмасдан, балки истиқбол билан ҳам қизиқишади. Кишидаги қизиқишлар унинг дунёқараши, эътиқоди ва идеаллари билан боғлиқ бўлади. Қизиқиш-ҳаваслар одамнинг ҳаётини мазмундор ва маънодор қилади. Кишилардаги индивидуал қизиқиш-ҳаваслари унинг Ватанини манфаатлари билан мос келади, Бундай қизиқиш-ҳаваслар кишида қанчалик хилма-хил ва юксак бўлса, унинг ҳаёти шунчалик маъноли ва мазмунли бўлади. Бундай кишиларнинг ижтимоий қиммати шунчалик юксак бўлади.
Қизиқиш-ҳаваслари пасткаш ёки тутуриқсиз бўлган одамларнинг маънавий ҳаёти мазмунсиз ва бетайин бўлади. Бун­дай одамлар ўзларининг нима учун яшаётганликларини, кўпинча, ўзлари ҳам билмайдилар. Кишидаги қизиқишларнинг сусайиб ёки йўқолиб кетиши унинг ақлини ҳам пасайтириб қўяди, фаолиятини сусайтириб юборади ва бошқа маънавий фазилатларига путур етказади, кишини бекорчиликка мойил, ялқов қилиб қўяди. Булар бўш қолган вақтларида нима билан машғул бўлишларини билмай, зерикадилар ёки вақтни ўтказадиган бирон бекорчи эрмак топишга уринадилар.
Муайян олийжаноб қизиқиш-ҳавасларга эга бўлган кишилар ҳар доим тетик, фаол бўладилар. Бундай кишиларнинг ҳаёти маъноли ва сермазмун бўлади.
Шахснинг индивидуал хусусияти бўлган қизиқиш-ҳаваслар унинг ҳамма психик жараёнларига таъсир кўрсатади. Юқорида кўриб ўтганимиздек, кишининг бир талай характер хислатлари ҳам, шунингдек қобилиятларининг ўсиши ҳам маълум даражада ундаги қизиқиш-ҳаваслар билан белгиланади. Кишидаги қизиқиш-ҳаваслар унинг барча психик жараёнларида намоён бўлади. Биздаги идрок этиш эсда қолдириш, эсга тушириш, хаёл, тафаккур ва ирода жараёнлари қизиқиш- ҳавас орқали активлашади. Қизиқиш-ҳаваслар эсда қолдиришнинг тез ва мустаҳкам бўлишига таъсир кўрсатади, хаёл ва тафаккур фаолиятини муайян изга солиб юборади. Қизиқиш-ҳаваслар киши диққатининг кучли ва барқарор бўлишига ёрдам қилади, бизнинг туйғу-ҳиссиётларимизнинг, шунингдек бевосита қизиқишларимизнинг ҳам кучли ва барқарор бўлишига ёрдам беради.
Қизиқиш-ҳаваслар кишининг меҳнат фаолияти учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Қизиқиш-ҳаваслар кишини фаолиятга рағбатлантиради, унинг ғайратига-ғайрат қўшиб, ташаббус кўрсатишга, актив ҳаракат қилишга, ижод этишга, янгиликлар яратишга йўллайди. Қизиқиш-ҳаваслар киши­нинг куч-қувватини оширади. Шунинг учун ҳам кишининг қизиқиш-ҳавасларига мос келадиган ишлар тезроқ, осонроқ ва унумлироқ бажарилади.
Қизиқиш ўқитув ишларида катта аҳамиятга эгадир. Ўқувчиларда ўқув фанларига, умуман билимга ва ўзининг келгусидаги касбига қизиқиш-ҳаваснинг бўлиши билимларни онгли ва мустаҳкам ўзлаштиришнинг муҳим шартидир. Шунинг учун ҳар бир педагог ўз ўқувчиларидаги мавжуд қизиқиш-ҳавасларни билиши, бу қизиқиш-ҳавасларнинг қандай ўсиб бораётганлигини билиши, ўқув ишларига ва меҳнатга барқарор, мустаҳкам қизиқиш пайдо қилишга ҳаракат қилиши, ёрдам бериши зарур.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish