Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Кишиларнинг қизиқишларига қараб бир-биридан фарқи



Download 1,71 Mb.
bet187/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

2. Кишиларнинг қизиқишларига қараб бир-биридан фарқи
Одамлардаги қизиқишларни биз аввало бу қизиқишларнинг мазмунига қараб турларга ажратамиз. Қизиқишнинг мазмуни кенг маънода олинган воқеликдаги қандай нарсалар ёки соҳа билан қизиқилганлигига боғлиқ бўлади, шулар билан белгиланади. Кишиларнинг мазмунан, ҳар хил бўлган қизиқиш-ҳавасларини бу қизиқишларнинг ижтимоий қимматига қараб ижобий қизиқиш, юксак, олийжаноб қизиқиш-ҳавас деб баҳоласак, бошқа бир қизиқишларга салбий қизиқиш, паст, бачкана ва ҳатто зарарли қизиқиш деб баҳо берамиз.
Ижтимоий-сиёсий қизиқишлари ҳам мавжуддир. Бу қизиқишлар жамиятга фойда келтирадиган ёки реакцион жамият учун зарарли, емирувчи қизиқиш бўлмоғи мумкин.
Прогрессив ижтимоий-сиёсий қизиқишлар кишидаги энг юксак, қимматли қизиқишдир. Кишиларнинг индивидуаллиги фақат унда ижтимоий қизиқишларнинг мавжудлиги билан эмас, балки яна мана шу ижтимоий қизиқишларнинг ундаги шахсий қизиқишлар би­лан бўлган нисбатида ҳамдир. Кишидаги ижтимоий қизиқишлар унинг шахсий қизиқишларидан устун бўлганда, ундан ҳам муҳимроғи, кишининг шахсий қизиқишлари ижтимоий қизиқишлар билан мос бўлгандагина шахснинг маънавий ҳаёти кўркамроқ бўлади.
Интеллектуал (ақлий) қизиқишлар юксак, ижобий қизиқишлардир. Ана шундай қизиқиш эгалари учун ўз ҳаётларида энг муҳим нарса – фан билан машғул бўлиш, керакли назарий ва амалий масалаларни ҳал этишдир. Чунончи, Ньютон, Ломоносов, Дарвин, Циолковский, Мичурин, Павлов, ана шундай қизиқиш билан яшадилар.
Эстетик қизиқишларнинг ўзига берилиб ишлайдиган киши­лар ҳам бўлади. Бундай одамлар учун ўз ҳаётларида энг асосий нарса санъат ва унга хизмат қилиш қимматбаҳо санъат асарлари яратишдир. Чунончи, рус композиторларидан Глинка, Мусоргский, Чайковский ва Москва бадиий теат-рига асос солган Станиславскийлар мана шундай кишилардандир.
Айрим кишиларда паст ва саёз қизиқишлар ҳам бўлади. Бундай паст қизиқишга фақат ўзининг ҳиссий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган қизиқишлар киради. Ана шундай қизиқишлар қули бўлган одамлар учун ҳаётларида энг муҳим бўлган нарса улар ҳатто моддий жиҳатдан таъминланган бўлсалар ҳам овқат ейиш, ичиш, ухлаш ва умуман олганда нафсини қондиришдан иборатдир. Чунончи, Гогольнинг «Қадимги замон помешчиклари» повестидаги Афанасий Ива­нович ва Пулхьерия Ивановналар худди шу типдаги одамлардир.
Шунингдек, фақатгина шахсий бойликка – пул йиғиш, дунё тўплашга қизиқадиган пасткаш одамлар ҳам бор. Бун­дай одамлар ўзининг энг зарур эҳтиёжларини қондиришдан ҳам воз кечиб, емай, ичмай, кийинмай, фақат дунё тўплашга, мол йиғишга ҳаракат қилади.
Фақат ўз нафсини кўзлаш, дунё тўплаш, молпарастликка қаратилган тубан қизиқишлар нуқул худбинлик характеридаги қизиқишлардир. Бундай қизиқишлар нуқул жамият манфаатларига зид билиб, бошқа кишилар фаровонлигига зарар етказади. Шу билан бирга, бундай қизиқишлар киши онгини ниҳоятда чегаралаб, уни пуч, пасткаш бир шахсга айлантириб қўяди.
Кишидаги қизиқишлар доираси ҳар хил бўлади. Одамлар ўзидаги қизиқиш доирасининг кенг ёки тор бўлишига қараб ҳам бир-бирдан фарқ қиладилар. Фақат биргина нарсага қизиқиш билан чекланиб, бошқа нарсаларга эътибор бермайдиган одамларни қизиқиш доираси тор кишилар деб аталади.
Воқеликдаги кўп соҳаларга қизиқадиган кишиларнинг қизиқиш доираси хилма-хил ва кенг бўлади. Лекин шу билан бирга бундай кишиларда бир қизиқиш асосий, марказий ўринни олади,
Қизиқиш-ҳаваслар доирасининг кенг, хилма-хил бўлиши кўпинча бу қизиқиш-ҳавасларнинг юксак ва чуқур мазмунли бўлиши билан ҳам боғлиқдир. Юксак қизиқиш-ҳавасларга берилиб яшайдиган кишиларнинг қизиқиш-ҳавас доираси ҳам кенг ва хилма-хил бўлади.
Айни бир хилдаги қизиқиш-ҳавасларнинг кучи турли ки­шиларда турли даражада бўлади. Кучли қизиқишда кўпинча кучли ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлиб кишида эҳтирос тарзида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам, одатда «эҳтиросли қизиқиш», «зўр ҳавас» деган иборалар ишлатилади. Киши­даги зўр ҳавас чидам, сабр-тоқат ва саботлилик сингари ирода сифатлари билан боғланган бўлади.
Муайян бир даражадаги куч билан намоён бўладиган қизиқиш-ҳаваслар, яна кишиларда барқарорлик ёки доимийлик даражаси билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Баъзи ки­шилар бўладики, уларда ҳосил бўлган муайян қизиқиш-ҳаваслар доимий бўлиб, умрбод сақланиб қолади. Чунончи, Ломоносов, Мичурин, Пржевальский, Горький сингари киши­ларда бўлган қизиқишлар шундай доимий, барқарор қизиқишлардандир.
Баъзи одамлар бир нарсага жуда қаттиқ қизиқадилар, кучли, зўр ҳавас қўядилар, лекин улардаги қизиқиш-ҳаваслар узоққа бормайди; бундай одамлардаги бирон нарсага, бирон-бир фаолиятга бўлган зўр қизиқиш-ҳавас ўрнини дарров бошқа бир хил ва шундай зўр қизиқиш-ҳавас олади.
Бундай кишиларнинг қизиқиш-ҳаваслари тез ўзгаради. Бундай одамларни одатда «жуда қизиқиб кетадиган» ишқибоз кишилар деб юритилади.
Баъзи одамлар бўладики, уларда пайдо бўлган қизиқиш ҳаваслар ниҳоят кучсиз бўлиб, тез ўтиб кетади ёки бирон-бир қизиқиш ўрнини бошқа бир янги қизиқиш олади. Бундай ки­шилар фақат «шу кунги» қизиқиш-ҳаваслар билан кифояланади. Бундай кишиларни кўпинча муайян орзу-ҳаваси бўлмаган одамлар дейилади.
Одамлардаги қизиқиш-ҳаваслар тарихан ўзгариб туради. Шу билан бирга, фақат ижтимоий қизиқишларгина эмас, балки индивидуал қизишқишлар ҳам ўзгаради. Қизиқишларни кишининг бошқа хусусиятларига қараганда кўпроқ даражада ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий турмуш шароитлари билан белгиланадиган индивидуал хусусиятлари дейиш мумкин.
Биз шахсий манфаатпарастликка асосланган қизиқиш-ҳавасларга берилган одамларни ёқтирмаймиз. Биз одамлардаги бундай қизиқишларга барҳам бериш учун курашамиз. Биздаги бошқарув ва тарбия ишларимиз, жумладан, ёш авлодларимизда юксак ва хилма-хил ижобий қизиқиш-ҳаваслар ўстиришга қаратилгандир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish