Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet171/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Характернинг мустақиллиги
Кишида муайян даражада намоён бўладиган мустақиллик шахснинг ирода билан боғлиқ бўлган индивидуал хусусиятларига киради.
Бундай характер хислатлари: ташаббускорлик, танқидий қараш ва масъулият ҳис қилишдан иборатдир.
Ташаббускорлик – характернинг қимматли хислати бўлиб, бу хислат кўпчилик кишиларида оммавий тус олгандир.
Ташаббускор одам ўзининг шахсий ҳаётида ҳам, ижтимоий фаолиятларида ҳам шароитни, қўйилган талабларни усталик билан ҳисобга олиб, ўртага янги вазифалар қўяди, қўйилган вазифаларни ҳал этиш йўлларини, воситаларини топади ва бу вазифаларни бажаришда ўзи ҳам актив иштирок қилади, Ташаббускор одам жамоа меҳнатда давлат режа ва топшириқларини амалга оширишнинг энг самарали восита ва йўлларини қидириб топади, мусобақалар ташкил этади, орқада қолувчиларга ёрдам беради. Ташаббускор кишилар – фаол кишилардир, улар новаторлардир.
Кишидаги танқидий кўз билан қараш хислати бошқаларнинг айтган фикр ва мулоҳазаларини диққат-эътибор билан текшириб кўра билиш қобилиятида намоён бўлади. Шундай хислатга эга бўлган одам бошқа кишиларнинг фикрларига, қарашларига, берган маслаҳатларига эътибор билан қулоқ солиб
уларнинг ҳамамасини у, муайян тамойиллар нуқтаи назаридан, яхшилаб ўйлаб кўради, ижобийларини қабул қилади ва фойдаланади, номаъқул, салбий, фойдаси бўлмаганларини асосли равишда рад қилади. Шундай хислатга эга бўлган киши, бошқа одамлар айтадиган фикр ва мулоҳазаларнинг ҳаммасини дунёқараш ва аҳлоқ тамойилларига таяниб текшириб чиқади ва мақулларини танлаб олади.
Масъулият ҳис қилиш шу одамнинг мустақиллигини кўрсатувчи типик характер хислатидир. Мустақил одам топшириқ ёки ўз ташаббуси билан қилинаётган иш учун масъулиятни дадиллик билан устига олади ва бошлаган ишни охирига етказади. У ҳамма вақт адолатли танқидни қабул қилишга, ўз хатосини бўйнига олишга ва уни тузатишга тайёр туради.
Ўз-ўзига танқидий қарайдиган киши доимо ўзида масъу­лиятни ҳис қилади ва унга бепарволик ётдир. У эришган нарсаси тўғрисида эмас, балки эришмаган нарсаси ҳақида кўпроқ ўйлайди, у учун муваффақият келгусидаги ишга рағбат стимулигинадир.
Ташаббускорликнинг, танқидий қарашнинг бўлмаслиги, ўз ҳатти-ҳаракатларида масъулият сезмаслик кишидаги мустақилсизликнинг аломати, ундаги характернинг бўшлиғини кўрсатади.
Мустақил бўлмаган одам ҳамиша сусткаш бўлиб, ҳаммадан орқада қолиб юради, ўзининг тўмтоқлиги билан ажралиб туради. Бундай одамлар, одатда, ўз ишидаги муваффақиятсизликнинг сабабини ўзидан қидирмай, объектив шароитга тўнкайдилар. Улар бошқалар томонидан қилинадиган танқидни қабул қилмайдилар ва ўз хато ва муваффақиятсизликларининг гуноҳкори деб бошқаларни ҳисоблайдилар.
Кишининг интизомлилик тариқасида намоён бўладиган ха­рактер хислати жамият талабларига онгли ва ихтиёрий равишда бўйсунишда ифодаланади. Жумладан, интизомлилик белгиланган тартиб-интизомларга аниқ риоя қилишда, ўз бурчига садоқатли бўлиш билан бирга берган ваъдаларини виждонан бажаришда ифодаланади.
Интизомли одамга мустақиллик, ташаббускорлик, ишчанлик ва шу билан бир вақтда жамият манфаатига ва аҳлоқ тамойилларига бўйсуна билишлик хосдир. Белгиланган қоида ва аҳлоқий тамойилларга бўйсунмайдиган мустақиллик эса шахснинг ўзбошимчалик, ўзбилармонлик, адабсизлик ва баъзан аҳлоқий жиҳатдан четга чиқиб кетиш сингари салбий сифатларида намоён бўлади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish