Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet168/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Флегматик темперамент – ҳиссиётнинг жуда секин, кучсиз қўзғалиши ва узоқ давом этмаслиги билан фарқ қилади. Флегматик темпераментли кишилар ҳиссиётларининг ташқи ифодаси кучсиз бўлади. Бу хил темпераментли одам­ларни хурсанд қилиш, хафа қилиш ёки ғазаблантириш анча қийин.
Флегматикларнинг психик жараёнлари суст бўлади. Бу хил темпераментли одамлар ниҳоят оғир, ювош, босиқ, ҳаракатлари салмоқли бўлади. Агар бир фаолиятга киришсалар, уни қатъият билан давом эттирадилар.
Флегматик темпераментли болалар ювош, мўмин қобил бўлади. Улар кўпчиликка ҳам аралашадиган, тортинчоқ ва ҳеч кимга тегмайдиган, бировни ранжитмайдиган бўладилар. Агар биров улар билан уриш чиқармоқчи бўлса, ўзларини четга олишга ҳаракат қиладилар. Улар шовқин-суронли, ҳаракатли ўйинларга мойил бўлмайдилар. Бу хил темпераментли болалар жиззаки бўлмайдилар ва одатда улар ўйин-кулгиларга мойил эмаслар.
Флегматик темпераментли кишилар (болалар) ташаббус кўрсатишга мойил бўлмайдилар, лекин улар фаолиятини йўлга қўйилса, анча қунт билан иш кўрадилар, яхши ўқиб кетишлари мумкин.
Ҳар қайси одам темпераментини батамом бир тип доирасигагина «сиғдириб» бўлмайди албатта. Тип тушунчасининг ўзи фақат бир-бирларига ўхшаш бир гуруҳ одамларнигина ўз ичига олишлигини назарда тутади. Ҳар қайси одам темпераментида ўзига хос индивидуал хусусиятлари бўлади, бу хусусиятларни батамом муайян бир темперамент типига киритиб бўлмайди. Бу хусусиятлар айни индивидуал хусусиятлардир, яъни шу шахснинг ўзигагина хос хусусиятдир. Кўпчилик одамларда бир тип темперамент аломатлари иккинчи бир тип темперамент аломатлари билан қўшилган бўлишини кўрамиз; чунончи, холерик темпераментли кишида меланхолик ёки флегматик темперамент аломатлари бўлиши, сангвиник тем­пераментли кишида холерик ва флегматик темперамент ало­матлари бўлиши мумкин ва ҳоказо.
Одамларни фақат уларда қайси темперамент белгилари устун бўлса, шунга қараб, маълум бир темперамент типига киритиш мумкин.
2. Темпераментнинг физиологик асослари
Темперамент ҳақидаги таълимот дастлаб қадимги (бизнинг эрамиздан олдинги 460–356 йилларда яшаган) грек олими Гиппократ томонидан яратилган. Унинг таълимотига мувофиқ суръатда, кейинчалик «темперамент» термини ҳам ишлатиладиган бўлди, шунингдек, ҳамма тўрт тип темперамент номлари ўрнашиб қолди.
Гиппократ таълимотига мувофиқ, одамларнинг темпера­мент жиҳатдан турлича бўлиши, уларнинг организмидаги суюқликларнинг (хилтларнинг) турлича нисбатда бўлиши билан боғлиқдир. Гиппократ фикрича, одам танасида тўрт хил суюқлик (хилт) бордир. Чунончи, ўт ёки сафро (грекча сholе), қон (латинча sandus), (қора ўт- грекча melanhole) ва балғам (грекча рhlegma) бордир. Бу суюқликларнинг ҳар бири ўз хусусиятига эга бўлиб, уларнинг ўз вазифаси, иши бордир. Чунончи, ўтнинг хусусияти – қуруқликдир. Унинг иши – организмдаги қуруқликни сақлаб туриш, яъни баданни қуруқ тутишдир. Қоннинг хусусияти – иссиқликдир. Унинг иши – организмни иситиб туришдир. Қора ўтнинг хусусияти – намликдир. Унинг иши бадан намлигини сақлаб туриш, унинг намлигини тутиб туришдир. Балғам (шилимшиқ модда)нинг хусусияти совуқликдир. Унинг иши – баданни совитиб туришдир. Гиппократ фикрига мувофиқ, ҳар қайси одамда шу тўрт хилдаги суюқликдан бири кўпроқ бўлиб, устун туради. Бу аралашма (латинча tеmperamentum) лардан қайси бири устун бўлишига қараб, одамлар темперамент жиҳатдан ҳар хил бўладилар. Холерикларда сариқ ўт устун; сангвиникларда – қон; меланхоликларда – қора ўт; флегматикларда эса балғам (шилимшиқ модда) устун бўлади деб кўрсатади.
Гиппократнинг мана шу тўрт хил моддалар аралашмасп тўғрисидаги таълимотидан келиб чиққан темперамент сўзи қадимги замонлардан бери ҳозиргача сақланиб келмоқда.
Темперамент хусусиятларининг илмий сабаблари И.П.Павловнинг юксак нерв фаолият типлари ҳақидаги таълимотида очиб берилди. И.П.Павлов юксак нерв фаолият турлари деганда ҳайвон билан одам нерв системасининг фаолиятидаги энг муҳим хусусиятларнинг чатишувини тушунар эди.
И.П.Павлов итлар устида кўп тажрибалар ўтказиб, рефлексларни текшириши натижасида, ҳайвонлар нерв сис­темасининг а) қўзғалиш ва тормозланишнинг кучига, б) бу жараёнларнинг мувозанатига ва в) уларнинг илдамлик даражасига қараб бир-биридан фарқ қилишини аниқлади.
И.П.Павлов ажратишича, нерв системасининг кучи ҳужайралардаги физиологик моддаларнинг запас миқдори билан белгиланади.
Кучли типдаги нерв системасида бундай запас кўп миқдорда бўлиб, кучсиз типда оздир.
Нерв системасининг кучи қўзғалиш жараёнига ҳам, шу­нингдек, тормозланиш жараёнига ҳам тегишлидир. Нерв системасининг кучи, аввало, кучли қўзғовчиларга «бардош» бера олиш қобилиятида кўринади.
Нерв жараёнлари кучининг аҳамияти шундан равшан кўриниб турадики,– дейди И.П.Павлов,– атрофдаги муҳитда одатдан ташқари, фавқулодда ҳодисалар, зўр кучга эга бўлган қўзғовчилар маълум даражада тез-тез воқе бўлиб туради, шу билан бирга, табиий равишда, кўпинча, бу қўзғовчиларнинг таъсирини бошқаларнинг талабига ва шунингдек, ундан ҳам қудратли бўлган ташқи шароитнинг талабига мувофиқ босмоқ, тўхтатиб турмоқ зарурияти туғилади. Нерв ҳужайралари эса ўз фаолиятининг бундай ҳаддан ташқари зўриқишига бардош бериши керак»1. (И.П.Павлов, Польное собрание сочинений, III том, 2-китоб, 268-бет).
Нерв системасидаги мувозанат, И. П. Павлов таълимотига мувофиқ, нерв системасининг қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг куч даражасини тенг баравар ҳолда тутиб тура билиш қобилиятида кўринади. Қўзғалиш ва тормозланиш баравар даражада кучли ёки кучсиз бўлганда, нерв системасида мувозанат бўлади. Шу жараёнлардан бири кучлироқ ёка кучсизроқ бўлса, нерв системасида мувозанат бўлмайди.
Нерв системасининг илдамлиги (лабиллиги) мия пўстининг бирон қисмидаги қўзғалишнинг тормозланиши билан ёки, аксинча, тормозланишнинг қўзғалиш билан нақадар енгил алмашинишидан иборат. И. П. Павлов нерв системасининг бу хусусиятига айниқса катта аҳамият берган эди. «Равшанки, энг муҳими илдамликдир,– дейди у,– ҳаёт ўзи деганича қила беради, ҳамма шароитни ўзгартириб юборади, у жуда ҳам ўзгарувчан, кимки сергаклик билан бу ўзгаришларни дарров пайқаб ола билса, яъни илдам эсга ола биладиган нерв системаси бўлса, ўша ютади». («Павловские среды», II том, 244-бет).
Юқорида кўрсатилган белгиларига қараб, нерв системаси­нинг қуйидаги тўрт асосий типларини ажратиладики, булар, И. П. Павлов фикрича, Гиппократнинг тўртта темперамент типига тўғри келади:
а) кучли мувозанатли ва эпчил тип. Серҳаракат тип. Бу тип сангвиник темперамент асосини ташкил этади.
б) кучли, мувозанатли инерт (сусткаш) тип оғир вазмин тип. Флегматик темепераментнинг асосини ташкил этади.
в) кучли, лекин мувозанатсиз, яъни қўзғалиш тормозланишдан устун чиқадиган, қизғин, жўшқин, тип. Бу–холерик темпераментнинг асосини ташкил этади.
г) кучсиз тип. Меланхолик темпераментнинг асосини ташкил этади.
И. П. Павлов нерв фаолиятинннг бундай типлари одамларга ҳам хос деб ҳисоблайди. «Ҳайвонлар нерв система тип­ларини классификациялашнинг элементар физиологик асосларига суяниб туриб, дейди И. П. Павлов ана шу типларни кўпчилик одамларга нисбатан ҳам қабул қилиш лозим».
Шундай қилиб, темперамент, И. П. Павлов таълимотига мувофиқ, юксак нерв фаолият типларининг киши ҳулкида намоён бўлишидан иборатдир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish