Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


П. ИРОДАВИЙ ҲАРАКАТЛАРНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ



Download 1,71 Mb.
bet141/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

П. ИРОДАВИЙ ҲАРАКАТЛАРНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
(ЁКИ ФАЗАЛАРИ)
Иродавий ҳаракатлар, ихтиёрсиз иш-ҳаракатлардан фарқлироқ онгли равишда қилинади. Бу ҳолда онгнинг фаолияти ҳаракат мақсадини белгилашда, бу мақсадга эришиш воситалари ва йўл-йўриқларини олдиндан белгилашда, маълум бир қарорга келишда ҳамда бу қарорни ижро этишда намоён бўлади.
Ҳаракат мақсадини белгилаш.
Иродавий процесс ва иродавий ҳаракатнинг дастлабки моменти мақсад қўйишдан иборатдир. Мақсад деганда биз-одам нима қилиши кераклигини, нимага эришиши кераклиги ва қандай қийинчиликларни енгиши лозимлигини англашни тушунамиз.
Нима қилиш кераклигини англаш ва мақсад қилиб қўйиш бажариладиган иш-ҳаракатларидан келиб чиқадиган натижаларни ўйлаш ва тасаввур қилиш билан муайян даражада боғлиқ бўлади. Қилинадиган ҳаракатнинг аниқ мақсади ҳамма вақт шу мақсадга эриштирувчи воситалар ва йўл-йўриқларни тасаввур этиш билан ҳам боғлиқ бўлади. Бирор нарсани мақсад қилиб қўйиш маълум сабаблар, муайян факторлар ва инсон айни шу чоғда идрок қилаётган шароитнинг ўзи билан белгиланади. Масалан, одам баъзан қийин аҳволга тушиб қолади ва у бу аҳволдан қандайдир йўл билан чиқиб кетишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. У ҳалақит қилаётган нарсаларни йўқотиб, шароитни ўзгартиради ва янги шароит яратади.
Мақсад қилиб қўйиш шахсий ёки ижтимоий манфаатлар нуқтаи назаридан муайян бир ҳаракатларни бажариш зарурияти билан белгиланади. Масалан, давлат чегараларини қўриқлашда қўйиладиган мақсадлар.
Мақсад қилиб қўйиш ва шу мақсад асосида ҳаракат қилиш одамнинг меҳнати, касби билан боғлиқ бўлган вазифалари билан белгиланади. Одамнинг жамиятда ва жамоада тутган ўрни унинг ўз олдига муайян бир нарсани мақсад қилиб қўйишини белгилайдиган муҳим факторлардандир.
Айрим одам томонидан қилинадиган ҳаракатнинг мақсади, кўпинча бошқа одамларнинг бирор маслаҳати, илтимоси, буйруғи ва шунинг кабилар таъсири билан белгиланади. Худ­ди шунинг сингари, мақсадга эриштирувчи восита ва йўриқлар ҳам, кўпинча, ташқаридан (маслаҳат, илтимос буйруқ тариқасида) кўрсатилади.
Нима қилиш кераклигини англаш ва мақсад қилиб қўйиш кўпчилик ҳолларда, одамнинг биологик ва руҳий эҳтиёжлари билан белгиланади.
Эҳтиёжларнииг актив томони интилишларда кўринади. Интилиш эҳтиёжни қондира оладиган нарсага, шу эҳтиёжни қондириш учун қидириб топиш ёки янгидан яратиш, ўзгартириш ва ҳоказо лозим бўлган нарсага қаратилган бўлади. Юқорида айтиб ўтилганидек, интилишлар ҳиссиётларнинг муҳим элементларидандир.
Интилишлар турли даражада англаниши мумкин. Интилишларни англаш даражаси киши эҳтиёжининг кучига, ҳаётий тажрибаси ва билимларига ҳамда унинг тафаккури ва хаёлининг тараққиётига боғлиқдир. Англаш даражасига кўра, одатда, интилишларнинг қуйидаги турлари ёки фазалари бўлади истак, тилак ва ҳоҳиш.
Истак – интилишнинг шундай бир туридирки, бунда киши фақатгина ўзининг ҳозирги ҳолатидан норози эканини ҳис қилиб турса ҳам, лекин қандай мақсадга интилаётганини бинобарин, бу мақсадга эришишнинг йўл-йўриқларини аниқ билмайди. Истак шундай бир ҳолатдирки, бунда киши ўзига алланима кераклигини, алланима етишмаётганини ҳис қилиб туради-ю, аммо бу нарсанинг нима эканлигини аниқлаб ололмайди, яъни тасаввур қила олмайди, фаҳмига етмайди. Бундай ҳолларда «У нима истаётганини ўзи ҳам билмайди» дейишади.
Истак пайтида киши қандай мақсадга интилаётганини, бу мақсадни амалга ошириш йўл-йўриқларини англаб етмас экан, демак, истакни бевосита амалга ошириб юбориш мумкин эмас.
Киши, нима истаётганини ўзи англаб етолмаган пайтда, одатда, бир хил кўнгли ғашроқ ҳолатида бўлади, яъни зериккандек, нимагадир кўнгли ғашдек ва қандайдир ноаниқ бир ҳолатда бўлади. Истак болаларда жуда ёрқин намоён бўлади. Бунинг сабаби шундаки, болалар ўзларида туғилган эҳтиёж ва интилишларини турмуш тажрибалари ва билимларининг етарли даражада эмаслиги туфайли аниқ англай олмайдилар. Болалар бундай ҳолатда кўпинча инжиқлик қиладилар.
Истак тарзида интилишлар, кўпроқ бирон иш билан шуғулланмайдиган, маълум ҳаётий қизиқишлари бўлмаган ва кам ҳаракатроқ кишиларда учрайди. Кишида ҳосил бўлган истак маълум даражада англашилса, тилак-ҳавасга айланиб кетиши мумкин. Тилак ҳавасни даставвал шундай тушуниш керак.
Тилак-ҳавас интилишнинг шундай бир туридирки, бунда киши фақатгина қандай мақсадга интилаётганлигини билади, лекин бу мақсадга эришиш йўлларини аниқ билмайди. Бундай тилак баъзан зўр хаёл суриш билан, баъзан эса «чексиз» орзу билан боғлиқ бўлади.
Бундай тилак бўлган пайтда, кўпинча янги интилиш пайдо бўлади, яъни тилакка эришиш учун восита ва йўллар қидириш, баъзи пайтда эса ўзида туғилган тилакни босишга инти­лиш ҳосил бўлади. Агар амалга ошириш учун восита ва йўл­лар топилиб қолса, у пайтда тилак –тўла англанган интилишга айланадики, бу ҳолда киши фақат қандай мақсадга интилаётганлигинигини аниқ билиб қолмай, балки бу мақсадни амалга ошириш воситаси ва йўлларини ҳам билади.
Мана шундай қилиб, тилак тобора англашилиб бориши натижасида ҳоҳишга айланиб кетиши мумкин.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish