Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet139/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

XII. ҲИСЛАРНИНГ ЎСИБ БОРИШИ.
Чақалоқ туғилган пайтидаёқ унда ҳислар намоён бўла бошлайди. Чақалоқнинг биринчи йиғисиёқ унда эмоционал ҳаёт боғланганлигини кўрсатувчи далилдир. Кейин боланинг ҳислари ўзининг мазмундорлиги, кучи ва барқарорлиги жиҳатидан ўсиб боради. Болаларда дастлаб органик ҳислар ўсади, сўнгра эса, тарбиянинг таъсири остида, маънавий, интеллектуал, эстетик ҳислар ўсади. Бу ўсиш бирданига ўтадиган ва беқарор ҳислардан чуқурроқ, ва барқарорроқ ҳисларга ўтиш йўли билан боради.
Болаларда дастлаб фақат органик ҳис – очлик ҳисси, температуранинг ўзгариши ва шу кабилар сабабли ноҳуш ҳислар пайдо бўлади. Лекин чақалоқ ҳаётининг дастлабки кунларидаёқ унинг бирор нимадан ҳузурланганлиги ёки беҳузур бўлганлиги, масалан, ширин ёки аччиқни ҳис қилганлиги чеҳрасидан кўриниб туради. Чақалоқ ўзининг биринчи ҳаракатларидан ҳузурланади. Бошқача ҳислар ҳам барвақт пайдо бўлади. Дарвин ўзининг ўғли ҳали 8 кунлик чақалоқлик вақтида шу мурғак чақалоқда биринчи эмоционал ғазаб аломатлари на­моён бўлганлигини айтади. Чақалоқларда биринчи ойлардаёқ ўз яқинларини кўрганларида хурсандлик ҳисси пайдо бўлади. Ёшига тўлмаган гўдакда ҳис, одатда, бирданига пайдо бўлади. Бу ҳислар барқарор бўлмайди: ҳис манбанинг таъсири йўқолиши билан, кўпинча, ҳиснинг ўзи ҳам тўхтаб қолади. Ёшига тўлмаган гўдакда фақат бевосита ҳислар, яъни шу топдаги сезгилар ва идроклар билан боғлиқ ҳисларни кўриш мумкин.
Бола бир ярим ёшга тўлганда у онасини, отасини ва бошқа яқин кишиларини кўрганида унда қандайдир ёқимли бир ҳис туғилишини, ҳатто уларнинг номини эшитганида ҳам унда шундай ёқимли ҳис турларини кўриш мумкин. Бола ўзига ваъда қилинган ўйинчоқнинг қўлига тегишини кутиб қувонади. Унда жамоатчилик ҳислари, дўстлик ҳислари пайдо бўла бошлайди. Эстетик ҳислар ҳам пайдо бўлади: бола янги кийимни кийганида, чиройли ўйинчоқни олганида жуда севиниб кетади.
Мактабгача тарбия ёшида болаларда интеллектуал ҳислар ҳам пайдо бўлади. Уларда қизиқиш, ҳар нарсани билишга интилиш туғилади. Тарбия таъсири остида бо­лаларда аҳлоқий ҳислар ўсади. Болалар теварак-атрофдаги кишиларга бўлган муносабатларидан, катта кишиларнинг ўз ҳаётларидаги турли воқеалар ҳақида айтиб берган ҳикояларидан таъсирланадиган бўлиб қоладилар.
Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг ҳислари ғоят ёрқин, кучли бўлади, лекин ҳали унчалик барқарор бўлмайди.
Мактаб ёшидаги кичик болаларнинг эмоционал ҳаёти ўқитиш ва тарбиянинг таъсири остида анча кенгаяди. Мактаб болаларида интеллектуал ва аҳлоқий ҳислари ўртоқлик ва дўстлик ҳислари катта ўрин ола бошлайди. Виждоний бурч ҳисси ва шу каби ҳислар пайдо бўлади ва ўсади.
Мактаб ўқувчиларининг ҳислари ўзининг анча барқарорлиги билан фарқ қилади, бу ҳислар анчагина осойишталик би­лан ўтади, анча чуқур ва кучли бўлиб қолади.
Ўсмирлик ёшида, таҳминан 13–14 ёшларда, болаларнинг эмоционал кечинмаларида катта ўзгаришлар бошланади. Шу ёшдаги болаларда таълим таъсири остида абстракт-мантиқий ва танқидий тафаккур анча ўсади. Ўсмирлар дунёқараш масалалари билан қизиқа бошлайдилар, уларнинг камолот ташкилотларида иштирок қилишлари бундай қизикишнинг ўсишига кўп жиҳатдан ёрдам беради. Мана шуларнинг ҳаммаси хилма-хил интеллектуал ва аҳлоқий ҳисларнинг ўсиши учун манба бўлиб қолади. Ўсмирларда хаёл кучли равишда ўсади, ҳисларнинг ўзи хаёлнинг ўсишига ёрдам беради ва хаёлнинг ўзи ҳам хилма-хил чуқур эмоционал кечинмалар-нинг манбаи бўлиб қолади. Келажак тўғрисидаги орзулар, қаҳрамонлик, романтика – мана шуларнинг ҳаммаси эмоционал кечинмаларнинг манбаидир; ўз-ўзига баҳо бериш ҳисси кучли равишда ўсади. Ўсмир болаларнинг алоқа доираси кенгайиши ва уларда ижтимоий-сиёсий масалаларга қизиқиш ўсиши туфайли аҳлоқий ҳислар ўсмирлар ҳаётида катта ўрин оладиган бўлиб қолади, уларда ватанпарварлик ҳисси ёрқин намоён бўлади.
Шу ёшда организмда физиологик ўзгаришлар содир бўлиши (балоғат ёши бошланиши) сабабли эмоционал қўзғалишнинг характерида ҳам ўзгариш рўй беради, ҳислар кучли равишда намоён бўлаверади, лекин кўпинча бу ҳислар барқарор бўлмайди. Бошқа ёшдаги болаларга қараганда, ўсмирларда инжиқлик, аразлаш кўпроқ бўлади.
Албатта, ҳамма болаларда ва ўсмирларда ҳам ҳислар ўзининг мазмуни, кучи ва барқарорлиги жиҳатидан бир хилда бўлавермайди, катта кишиларда бўлгани сингари, болалар ёш ўсмирларнинг эмоционал кечинмалари ҳам индивидуал хусусиятларга эга бўлади. Гўдакликдаги ва мактабгача тарбия ёшидаги ҳислар, асосан, болаларнинг темпераментига (мижозига) боғлиқ бўлади, лекин мактабгача тарбия ёшидаёқ болалардаги ҳислар таркиб топаётган характернинг, қизиқишларнинг ифодаси бўлиб қолади.
Болалик чоғида кечирилган айрим кучли ҳислар одамнинг бутун шахсида – унинг қизиқишлари ва характерида кўпинча ўз изини қолдиради. В. Г. Короленко ўзининг таржимаи ҳолида, янги ўқитувчининг биринчи дарсда қолдирган таассуроти ўзининг камол топишида гўё катта бурилиш нуқтаси бўлганлигини эслайди. А. М. Горький ўзининг «Болалик» деган повестида бундай деб ёзади: «Бетоблик кунларим (бобосидан калтак егандан кейин бетоб бўлиб қолган кунларн. – П. И.) менинг учун умримнинг жиддий кунлари бўлди. Шу кунларда мен жуда ўсган бўлсам ва алланималарни фаҳмлаб олган бўлсам керак. Шундан бери менда одамларга нечукдир тўлқинланиб разм солиш одати пайдо бўлди, худди қалбимнинг устидаги териси шилиниб ташлангандек, менинг қалбим ўзининг ва ўзгаларнинг ҳар қандай алами ва оғриғига тоқат қилиб бўлмаслик даражада сезгир бўлиб қолди».
Кишининг ҳислари унинг ақл-фаросатининг ўсиб бориши билан бирликда, унинг эҳтиёжларининг ўсиб бориши билан бирликда, фаолиятида ўсиб боради. Ўсиб бораётган ҳислар эса одамнинг ақлий ва амалий фаолиятини ўстиради, ўсиб бораётган шахснинг эҳтиёжларини кучайтирадн ва мустаҳкамлайди.
Тарбия олиш ва ўз-ўзини тарбиялаш ҳисларнинг ўсишида катта аҳамиятга эгадир.
Ҳисларни тарбиялаш кераксиз ва салбий ҳисларни тийишдан, ижтимоий жиҳатдан қимматли ва барқарор ижобий ҳисларни ўстириш ҳамда мустаҳкамлашдан иборат бўлади. Ҳислар хилма-хил йўллар билан тарбияланади.
Чунончи, айрим ҳисларнинг манбалари бир шаклда кўп марталаб такрорлана берса, ундай ҳислар «сўниб қолиши» мумкин. Масалан, агар бола қоронғи уйга киришга қўрқса, унинг шу уйга тез-тез кира бериши билан ундаги қўрқиш йўқола бошлайди. Агар ўқувчи доскага чақирилганида, у ўқиб беришга ёки ёзишга уялиб ҳижолат тортса, бундай ўқувчини доскага тез-тез чиқара бериш керак, ана шунда у тортинмайдиган бўлиб _қолиши мумкин. Кўп кишилар кўпчилик олдида биринчи марта сўзлаган вақтларида уларда қўрқиш ҳисси пайдо бўлади, лекин улар қайта-қайта сўзга чиқаверганларидан кейин, улардаги бу қўрқиш ҳисси сусая беради ва бутунлай «сўниб қолиши», йўқ бўлиб кетиши мумкин. Албатта, бунда шу ҳисларни тўлдирувчи манбанинг такрорлана бериши эмас, балки одамнинг салбий кечинмалардан қутулиш истаги муҳим роль ўйнайди.
Лекин бу қонуният фақат оддий ва тез ўтиб кетадиган ҳисларгагина, бизга бир хилда таъсир қилувчи ва мазмуни чуқур бўлмагаи объектлар сабабли туғиладиган ҳисларгагина тааллуқлидир. Мураккаб чуқур ҳислар бизда шу ҳисларни тўлдирган объектлар бизга қайта-қайта таъсир ўтказа берганида йўқ бўлиб кетмайди, балки, аксинча, тағин ҳам кучли ва барқарор бўлиб қолади. Масалан, музика асарларини қайта-қайта эшитиш натижасида бизнинг эстетик ҳисларимиз чуқур, кучли бўлиб қолади. ўзимиз яхши кўрган, ўзимиз учун кадрли бўлган жойларга ҳар сафар борганимизда бизнинг шу жойларга бўлган ҳиссимиз, меҳримиз, одатда, кучая боради. Айрим эмоционал кечинмаларнинг «сўниб қолиши» да бошқа қонуниятлар ҳам бор. Масалан, қарама-қарши ҳислар баъзи нисбатларда бир-бирини йўқотиб юбориши мумкин. Салбий ҳис пайдо бўлиб турганида кучлироқ, ижобий ҳис туғдирадиган сабаб пайдо бўлиб қолса, у ҳолда, салбий ҳис сўниб қолиши, йўқолиши мумкин. Масалан, бир бола йиқилиб тушиб, йиғлаб турибди. Онаси шу пайтда келиб қолиб, уни эркалатди–бу эркалатиш кучли сабабчи бўлади, шунинг учун ҳам болада кўз ёши ўрнига кулиш, хурсандлик пайдо бўлади.
Ўқувчи чўчиб туришини уни қайта-қайта доскага чақира бериш йўли билангина йўқ қилиб қолмасдан, балки болада қарама-қарши ҳислар туғдириш йўли билан ҳам бу чўчишликни йўқотиш мумкин. Масалан, биринчи синф боласидаги чўчишликнинг сабаби унинг ўз кучига ишонмаслигидан иборат бўлса, унга бемалол бажара оладиган вазифа бериш керак. Бола шу вазифани бажарганида уни мақташ керак. Мақташ, рағбатлантириш болада ижобий эмоция туғдиради, чўчиш, қўрқиш ҳисси эса унда йўқола бошлайди, шунинг учун ҳам бундай болани доскага чақирган вақтда, у унчалик чўчимай, доска олдига дадилроқ бўлиб келади.
Ҳисларни ирода кучи билан ўзгартириш мумкин.
Аввало маълум бир ҳисларнинг ташқи ифодасини ихтиёрий равишда ўзгартириш ёки вужудга келтириш мумкин. Чунончи, одам ўзини ташқаридан қараганда қувонган қилиб кўрсатиш билан баъзан ҳақиқатан ҳам ўзида хурсандлик ҳиссини кечира бошлайди. Шу туфайли у бардам бўлиб қолади, ҳақиқатан ҳам ўзини тетик ҳис қила бошлайди. Шу сабабли, уларнинг ташқи ифодасини бошқариб туриш, ҳисларнинг ташқи ифодаларини тия билиш ёки шундай ҳисларни ўзида туғдира билиш ва вужудга келтира олиш одамнинг эмоционал ҳолати учун катта аҳамиятга эгадир. Одатда, мактабда ташқи факторнинг роли ҳисобга олинади, шунинг учун ҳам мактабда муайян эмоционал ҳолат вужудга келтирмоқ учун ташқи интизомга ва юриш-туришнинг батартиб бўлишига алоҳида аҳамият берилади.
Лекин ҳамиша ҳам шундай бўла бермайди. Ҳар қандай ташқи ҳаракат – мимика, имо-ишоралар ва шу каби ҳаракатлар ўз-ўзидан тегишли ҳислар туғдира беради, деб ўйлаш нотўғридир. Ирода кучи билан ҳисларнинг барча ташқи ифодаларини вужудга келтирган тақдирда ҳам, лекин бари бир, шу ҳисларнинг ўзини кечирмаслик мумкин. Биз ўзимизни хурсанд қилиб кўрсатиш билан хурсандлик ҳиссини ўзимизда кечирмаслигимиз мумкин. Аламнинг ташқи ифодаларини ўзимизда босган бўлсак ҳам, лекин биз бу билан аламиинг ўзини йўқотмаган бўлишимиз мумкин. Ҳисларнинг ташқи ифодаларини ўзимизда босиш (ўзимизни босиб олишимиз), кўпинча, ҳисларимизни сусайтиради-ю, аммо бу ҳисларни батамом йўқотмайди.
Ҳисларни ирода ёрдами билан бошқариб туриш усуллари ҳам бор. Ирода кучи билан тасаввур ва фикрлар туғдириш ёки яратиш мумкин, бундай тасаввур ёки фикрлар тегишли ҳисларни ҳам туғдириши мумкин. Ирода кучи билан тегишли эмоционал ҳолатни киши ўзида босиб олиши ёки давом эттириши мумкин. Масалан, одам ирода кучи билан ўзида муайян ишга меҳр- муҳаббат туғдириши ва кейин шу муҳаббат ҳиссини мустаҳкамлаши мумкин. Биз дўстлик ҳиссини сақлаш зарурлиги тўғрисида, эр билан хотиннинг бир-бирига муҳаббатини ва ҳурматини мустаҳкамлаш, оила аъзолари ўртасида бир-бирига муҳаббат ва ҳурматни мустаҳкамлаш зарурлиги ва мумкинлиги тўғрисида гапирамиз. Ижобий ҳислар баъзан учқун каби пайдо бўлиши мумкин. Бу учқун ёниб оловга айланиши учун, энг муҳими эса ҳиснинг узоқ давом қиладиган бўлиб қолиши учун кишииинг ўз иродаси ҳам зўр бериши лозим.
Ҳислар одамнинг ўз ирода кучини ишга солиш йўли билан тарбияланади ва камолга етказилади. Ҳисларни тарбиялаш ва камолга етказишда одамнинг турмушдаги ўз вазифаларини ва мақсадларини англаб ишлаши, муайян мақсадга билиб интилиши катта аҳамиятга эгадир.
Ҳисларни тарбиялаш, асосан, иродани тарбиялашга, жумладан, киши ўз-ўзини тута биладиган қилиб тарбияланишига боғлиқдир. Одамда ўзининг эмоционал кечинмаларини бошқариш зарурлигини англашни уқтириб бориш ва ҳақиқатан ҳам шу кечинмаларни бошқара билишни ўқтириб бориш тар-биянинг асосий вазифаларидан биридир. Одамда ўз-ўзинн тута билиш қобилиятини ўстириш – ирода ва характерни тарбиялашнинг муҳим жиҳатларидан биридир.
Кишиларда кучли, барқарор ижобий ҳисларга мойиллик пайдо қилиш, доимий бардамлик ва қувноқлик кайфияти, руҳланиб ишлаш кайфияти пайдо қилиш кишини эмоционал жиҳатдан тарбиялашнинг асосий мақсадидир.
Наъмуна ва мисоллар болаларга эмоционал таъсир ўтказиш воситаси сифатида катта аҳамиятга эгадир. Чунончи, граждан уруши қаҳрамонларининг ва немис фашизмига қарши олиб борилган улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг, шунингдек, меҳнат қаҳрамонларининг ҳаёти ва фаолияти билан танишиш ватанпарварлик ҳиссини, дадиллик ҳиссини тарбияламоқ учун катта аҳамиятга эга. Ота-оналарнинг ва ўқитувчиларнинг ижобий наъмуналари аҳлоқий ҳисларни тарбиялашда катта роль ўйнайди.
Болаларнинг ўқишда ва ишда бир-бирларига ўртоқларча ёрдамлашишлари ва жамоа бўлиб меҳнат қилишлари (масалан, далада ҳосилни йиғиб-териб олишда қатнашиш) ўртоқлик ва дўстлик ҳислариии тарбиялашда айниқса катта аҳамиятга эга.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish