Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet143/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Қарорга келиш
Мотивлар кураши билан боғлиқ бўлган бирон мақсадни амалга ошириш йўлларини танлаш жараёни қарорга келиш билан тугайди. Қарорга келиш – маълум бир мақсад ва бу мақсадни амалга оширишнинг бирон усули ёки маълум йўллари ҳақида тўхташ демакдир. Бу эса мотивлардан бири ҳал қилувчи роль ўйнайди демакдир. Масалан, кечқурун каерга бориш керак: театргами ёки дўстимнинг олдигами деган фикрдаги мотивлар кураши натижасида киши дўстининт олдига боришга қарор қилади. Касб танлаш туфайли пайдо бўлган мотивлар кураш натижасида бир ўсмир тракторчи бўлишга қарор қилса, бошқаси педагогика институтига киришга қарор қилади.
Баъзи ҳолларда киши қабул қилинадиган қарорнинг амалга ошириш имкониятларига ишонган ҳолда жуда тез маълум бир қарорга келади. Буни биз қатъият деб атаймиз.
Бошқа бир ҳолларда эса, мотивлар кураши узоқ, вақтга «чўзилиб кетади» ва қарор бажарилишига ишончсизлик ҳамда иккиланишлар билан қабул қилинади. Бу – қатъиятсизликдир. Масалан, ўрта мактабни тугатаётган ва тугатган баъзи бир ёшлар қайси институтга кириш масаласини жуда тез ҳал қиладилар, бошқа бирлари бўлса жуда узоқ вақт иккиланиб ўйлаб юрадилар. Қатъият, одатда, жиддийлик вазиятнинг енгилланиши, мамнунлик туйғусини туғдирса, қатъиятсизлик эса иккиланиш ҳисси, жиддийлик туйғуси ва алоҳида оғир ноаниқ ҳолат билан бирга содир бўлади.
Бирор қарорга келишнинг суръати бир қанча сабабларга, жумладан: эҳтиёжга, ҳал қилувчи мотив кучига, шароитга, ҳиссиётларга, тафаккур ва хаёлнинг тараққиёт даражасига, турмуш тажрибаси ва билимларига, кишининг дунёқарашига, унинг темпераменти ва характерига ҳамда бошқаларнинг маслаҳатларига, буйруқларига, илтимос ва таклифларига бўйсунишга боғлиқ бўлади.
Бирон қарорга келишнинг суръати, асосан, олдинга қўйилган мақсаднинг аҳамиятига, бирор қарорга келишга олиб борувчи фаолиятни характерига боғлиқ бўлади.
Шундай ҳоллар ҳам бўладики, бирон қарорга келиш олдидан аввал ўйлаб, андиша ва эҳтиётлик билан ҳар бир мотивни ҳисобга олиб ва солиштириб кўриш лозим бўлади. Бошқа бир ҳолларда мураккаб фаолият бўлса ҳам, ҳеч бир иккиланиб ўтирмай, узил-кесил қарорга келиш лозим бўлади. Бундай қатъият уруш шароитида зарурдир. Бундай пайтда анчагина фаҳм ва зийраклик ҳамда шароитнинг барча мураккабликларини ҳисобга олиш зарур бўлишига қарамай, тезлик билан қарорга келиш талаб қилинади.
Ана шундай мураккаб тарздаги мотивлар кураши ва қарорга келиш фақат шундай ҳолларда бўладики, бунда одамнинг ҳаёти ва фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янги мақсадлар қўйилади ва бу мақсадларни амалга ошириш учун янгича восита ҳамда усуллар талаб қилинади.
Кундалик ҳаётимизда жуда кўп онгли иродавий ҳаракатларимиз узоқ давом этадиган ва жиддий тусдаги мотивлар курашисиз амалга оширила беради. Бундай ҳолларда бирон қарорга келиш илгаридан одат бўлиб қолган бир тарзда ёки белгиланган қоида асосида, ё бўлмаса, мазкур қарор ва ҳаракатларни маълум турдаги ҳатти-ҳаракатларга риоя қилиш тарзида амалга оширилади.
Қабул қилинган қарор кескин ва мустаҳкам ёки бўш, саботсиз – ўзгарувчан бўлиши мумкин. Бир марта қабул қилиниб, кейинчалик ўзгармайдиган ва маълум вақт давомида албатта бажариладиган қарор қатъий ва мустаҳкам қарор деб аталади. Қарор ўйлаб қабул қилинган ижтимоий вазифалар ва шунинг билан бирга, кишининг ҳаётий манфаатларига, унинг дунёқараши ва ишончларига мослаштирилган бўлса, бундай қарор кўпинча мустаҳкам бўлади. Қатъий ва мустаҳкам қарорга келиш – ироданинг юксак сифатидир.
Бир марта қабул қилишган қарорни кейинчалик ўзгартириш ёки бошқа янги қарор билан алмаштириш, ёки бўлмаса, батамом бекор қилиб юбориш субутсизлик дейилади.
Қатъий қарор қила олмаслик – киши иродаси бўшлигининг аломатидир.
Қабул қилинган қарорнинг ўзгариши, яъни беқарорлик, субутсизлик, кўпинча яна бу қарор тўғрисида етарли даражада ўйламасликдан, эмоционал ҳолатнинг ўзгаришидан, ёки бўлмаса киши ҳаракат қилиб турган шароитнинг ўзгариши­дан келиб чиқади. Қарорнинг ўзгариши, кўпинча, мотивлар курашининг қайтадан бошланиб кетишига ва охирги марта қатъий қарор қабул қилишга олиб келади.
Қатъиятсизлик ва беқарорликни, одатда, қабул қилинган қарорни олдиндан режалаштирилган ҳаракатлар билан боғлаш орқали енгиш мумкин. Режалаштириш – олдинга қўйилган мақсадга олиб борадиган энг қулай усул ва воситаларни қидиришдан иборат бўлган мураккаб ақлий фаолиятдир. Режалаштириш жараёнида бўлиши мумкин бўлган ва зарурий барча ҳаракатлар дуч келиб қоладиган қийинчилик ва қарама-қаршиликлар ҳисобга олинади ҳамда қилинадиган ишлардан келиб чиқадиган натижаларга олдиндан баҳо бе­ри л а ди.
Шундай қилиб, иродавий ҳаракатлар ихтиёрсиз ҳаракатлардан фарқ қилиб, улар илгаридан қабул қилинган қарор ва илгаридан тузилган режа асосида амалга оширилади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish