Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet149/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Қатъият. Маълум мақсадни амалга оширишда, кўпинча узоқ, вақт давомида иродамизга акс таъсир қилувчи катта қаршиликларни ва қийинчиликларни енгишга тўғри келади. Баъзи бир қаршилик ва қийинчиликлар гўё енгиб бўлмайдигандек бўлиб кўринади. Бундай ҳолларда киши баъзан қабул қилинган қарордан воз кечади. Қийинчиликлардан чўчиб, ўз олдига қўйилган мақсаддан қайтиши мумкин. Бироқ, киши бундай ҳолларда бошқача ҳаракат қилиши ҳам мумкин: мақсадга эришиш учун қилинадиган ҳаракатларнинг усулини ўзгартириши, янги йўлларни ўйлаб топиши мумкин. Киши керакли натижаларни қўлга киритиш учун ўзининг бутун куч-қувватини тўплаб, барча қаршилик ва қийинчиликларга қарамай, уларга бардош бериб, қабул қилинган қарорга мувофиқ, узоқ вақт давомида ҳаракат қилавериши мумкин. Катта қаршиликларни енгиб узоқ вақт давомида бирон мақсаднинг пайига тушишда кўринадиган бундай ирода кучига қатъият, матонат деб аталади.
Бундай ёшларимизнннг ирода кучлари даставвал мустақилликни мустаҳкамлашга актив равишда қатнашишни қизғин суръатда ҳоҳлаганликларида кўринади. Бу ирода кучи мустақилликни қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда юксалтириш юзасидан қўйилган улуғ вазифаларни амалга ошириш йўлида учрайдиган барча қийинчиликларни енгишга қаратилган онгли қатъийлик ва тайёргарликда намоён бўлади.
Машҳур физик Лебедев ўн йил давомида ёруғлик нурларининг қаттиқ жисмлар ҳамда газларга бўлган босим ўрганган. Лебедев бундай узоқ йиллар давомида ўрганиш жараёнида белгиланган усулларни йигирма марталаб ўзгартирган ва қўйилган масалани қониқарли ҳал қилгунча тобора янгидан-янги тажрибалар ўтказиб борган.
Эр-хотин Кюрилар бир грамм радийни тайёрлаш учун содда, хунармандлик шароитида саккиз тонна уран рудасини қайта ишлаганлар.
Ҳар қандай фаолиятнинг, жумладан ўқишнинг ҳам муваффақияти қатъиятга боғлиқдир. Билим эгаллаш учун қатъият керак бўлганидек, малакалар орттириш (масалан, музика малакалари) учун ҳам қатъият керак.
Чидам ва тоқат. Мақсадларни амалга оширишда енгишга тўғри келадиган қаршилик ва қийинчиликлар кишидан куч ҳамда вақт сарф қилишни талаб қилибгина қолмай, балки унга, кўпинча, жисмоний ва руҳий азоб беради.
Киши ўз фаолияти давомида, баъзан совуқ ва иссиқдан, ёмғир ва қордан, қаттиқ толиқиш ва оч қолишликдан ҳамда турли касалликлардан азоб чекадиган ҳоллари бўлади. Агар, мана шундай қаршиликларга қарамай, киши ўз олдига қўйган мақсадига содиқ бўлиб, уни амалга оширишга урина берса, бундай ҳаракатларда кўринадиган иродани чидам ва тоқат деб аталади. Масалан, жанговар шароитдаги ирода кучи ҳарбий ҳаётнинг кундалик фалокатлари ва қийинчиликларига чидай олишда кўринади. Маълумки, улуғ Ватан уруши йилларида жангчилар ва командирлари ўзларининг душман устидан ғалаба қилишга қаратилган қатъий интилишларида узоқ давом этган ҳамда оғир жанглардаги чарчашни, уйқуни, очликни, ташналикни, оғриқни ва шунинг каби оғир шароитларни енга олганлар. Мисол келтирамиз.
Жангчи Афонин қурол ва аслаҳаларни қутқаришга киришди. Қаттиқ совуқ бўлишига қарамай1 у тез ечиниб ўзини сувга ташлади. У 20 минут давомида сувда бўлди. Афонин ана шу вақт мобайнида дарё тубидан 11 яшик қурол-аслаҳаларни чиқаришга ва шатак тросини тўп ҳамда автомашинага боғлашга улгурди, ўтиб бораётган шатакчи пароход тўп ва автомашинани соҳилга чиқариб берди.
Бизнинг илғор ишчиларимиз саноатнинг турли соҳаларида чидам ва тоқатининг наъмуналарини кўплаб кўрсатмоқдалар.
Арктиканинг довюрак тадқиқотчилари томонидан кўрсатилаётган чидам ва тоқат наъмуналари ҳаммага маълум. Бу экспедициянинг қатнашчилари омонат ва ҳавфли муз майдонида бўлишларига қарамай, шафқатсиз совуқлар, кучли шамоллар ҳамда кўп бўронларига чидаб, олдинда турган вазифаларни қатъиятлик билан бажарадилар.
Космонавтларнинг жасоратлари ғоят зўр чидам ва тоқатлилиги билан характерлидир. Ироданинг бундай сифати улардан таҳминий машқлар ўтказиш давридаёқ талаб қилинган эди. Лекин ироданинг бу сифати хусусан ўқиш пайтида, яъни улар ғоят зўр жисмоний ва асабий ўзгаришларни тоқат билан кечиришларига тўғри келган пайтда кучли намоён бўлади. Шунинг билан бир вақтда бу қаҳрамонлар жиддий кескинликларга чидаб ўқиш давомида турли йўл тутмоқ ва ҳаракат қилмоқ учун онгларини жуда равшанликда сақлаб қолишлари лозим эди. Медицина ва психологик текширишларнинг кўрсатишича, шу қадар жиддий вазифани адо этишга фақат мустаҳкам соғлик, ҳамда кучли иродага эга бўлган кишиларгина чидай олишлари мумкин эди.
Одамдаги қатъият ва чидамлилик аниқ мақсад ва ўзининг анчагина барқарорлиги билан ажралиб турадиган кучли мотивларнинг мавжудлигига боғлиқ.
Ўзини тута билиш, дадиллик, қатъийлик, чидам ва тоқат пайтларида намоён бўладиган кучли иродага мардлик деб аталади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish