Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet100/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

IX БОБ
НУТҚ
Нутқ тўғрисида умумий тушунча.
Нутқ – одамлар тил орқали бир-бири билан муомала ва алоқа қилишнинг алоҳида усулидир. Одам ўз нутқи ёрдами билан ўзининг билимлари, фикрлари, ҳислари ва истакларини бошқа кишиларга айтиб бера олади ва бошқа кишиларнинг фикрларини ўзлаштириб олади, бошқа кишиларнинг ҳислари ва истакларини билиб олади.
Одамлар ўзларининг фаолиятлари ва кундалик ҳаётларида бир-бирлари билан шу тарзда алоқа қилиб турадилар.
Нутқ воситаси билан алоқа боғлаш жараёнида ҳар бир киши билимларнинг кўп қисмини бошқа кишилардан олади.
Нутқ воситаси билан алоқа боғлаш одамнинг доимий эҳтиёжи бўлиб, бу алоқа фикр олишувга хизмат қилади.
Одам бошқа кишилар билан нутқ орқали муомала қилмай яшай олмайди. Одам якка ўзи қолганида, кўпинча, хаёлидаги суҳбатдошлар билан «ўз ичида» гаплашади. Одам ўзига нотаниш бўлган бир ёки бир неча киши ўртасига тушиб қолса, унда нималарнидир айтиш ёки шу кишилардан нималарнидир эшитиш эҳтиёжи албатта пайдо бўлади. Бу эҳтиёж қондирилмай қолса, одамни маъюс қиладиган «ўнғайсизлик» ҳисси туғилади. Одамнинг «айтадиган ҳеч бир гапи» бўлмаган тақдирда ҳам шундай эҳтиёж пайдо бўлади. Бундай ҳолларда у «нима қилишини» билмай қолади. Бундай ҳолларда унда «нимани гапирсам экан?», «нимадан гап бошласам экан», «қандай гап бошласам экан!» деб гап мавзуини қидириш бошланади.
Учинчи бобда айтилганидек, нутқ, тарихий тараққиёт жараёнида, онг билан баравар, инсонларда тил воситаси билан алоқа боғлаш, бир-бирларига бирон нарса айтиш эҳтиёжи туғилиши натижасида пайдо бўлган. Киши нутқи меҳнат жараёнида ўсиб борган.
Ҳар бир кишининг нутқи болалик чоғидан бошлаб ўсиб боради, бунинг сабаби ҳам бошқа кишилар билан алоқада бўлиш эҳтиёжидир.
Нутқ тўғрисида, шу билан бирга тил тўғрисида гапирганимизда қуйидагиларга эътибор берншимиз керак.
«Нутқ» ва «тил» деган терминлар кўпинча бир хил маънода ишлатилади. Аммо бу терминларнинг маъносини бир-бирига аралаштириб юбориш ярамайди. Гарчи нутқ билан тил бир-бирига чамбарчас боғланган бўлса ҳам, лекин уларнинг иккови битта нарса эмас.
Биз бирор кишига: «Сиз қайси тилда (ёки тилларда) гаплашасиз?» деб савол берганимизда, биз шу кишининг нутқи, гапи билан унинг ўз нутқида қандай тил (ёки тиллар)дан фойдаланишини аниқ фарқ қиламиз.
Ҳар бир кишининг ёшига, билимига, умумий изланиш савиясига қараб, унинг нутқи ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлади. Айрим кишилар касбининг хусусиятлари, шу кишиларнинг нималарга қизиқиши, мижози ва шу каби хусусиятлари уларнииг нутқларида намоён бўлади. Ҳар бир киши бир ёки бир неча тилдан фойдаланиб, ўзича гапиради. ҳар бир кишининг ўз нутқи бор.
Одам онгининг алоҳида функцияси бўлган нутқ психоло­гия фани томонидан ўрганилади. Тил эса ижтимоий ҳодисадир. Тил айрим кишида мустақил равишда мавжуддир. Тилнинг ижодкори эса халқнинг ўзидир, тарихан таркиб топган миллатнинг ўзидир. Рус тили, ўзбек тили, хитой тили, немис тили ва ҳоказо деганимизда, биз мана шу маънода гапирамиз. Ҳар бир авлод ўзидан олдин ўтган авлодлар ишлаб чиққан тилга дуч келади ва шу тилни эгаллаб олади, яъни ўзининг нутқ орқали қиладиган муомаласида шу тилдан фойдаланади.
Нутқ билан тил бир-биридан фарқ қилади, лекин айни вақтда уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди; нутқ ҳам, тил ҳам бир-бирига боғланган, улар бирликда мавжуддир. Бу бирлик шундан иборатки, ҳар бир тил тарихий тараққиёт давомида одамларнинг нутқ воситаси билан алоқа боғлаш жараёнида вужудга келган ва ўсиб борган. Ҳар бир тилнинг яшаб туриши кишиларнинг шу тилда гаплашувларига боғлиқ. Агар одамлар бирор тилда гаплашмай қўйсалар бу тил ҳам йўқ бўлиб кетади: у «ўлик тил» бўлиб қолади. Биз «ўлик» тиллар борлигини шу тил акс эттирилган ёзма ёдгорликлардан биламиз. Масалан, қадимги грек (юнон), лотин тиллари мана шундай «ўлик» тиллардир.
Тил билан нутқнинг бирлиги яна шундан ҳам намоён бўладики, ҳар бир киши ўз нутқида бирор тилдан фойдалана­ди, баъзилари эса бир неча тилдан фойдаланадилар.
Гапириш ва бошқа одамларнинг нутқини тушуниш учун тил билиш, шу тил системасини билиш, шу тилнинг тузилишини билиб олиш керак.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish