Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Мактабда таълим жараёнида тафаккурнинг ўсиши



Download 1,71 Mb.
bet99/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Мактабда таълим жараёнида тафаккурнинг ўсиши.
Болаларга бериладиган ва асосан мактабда амалга ошириладиган таълим болалар тафаккурининг ўсиши учун ғоят катта аҳамиятга эгадир.
Таълим ва мактабда бериладиган билимларни ўзлаштириш жараёнида, кузатувчанлик, хотира ва хаёл ўсиб бориши би­лан мактаб ёшидаги болалар тафаккурига материал бўладиган нарсалар доираси кенгая боради, болаларда мантиқий тафаккур ва танқидий фикрлаш ўсиб боради. Таълим жараёнида тафаккур катта ўсиш йўлини – конкрет тафаккурдан абст­ракт– назарий тафаккурга ўтиш йўлини ўтади.
Мактаб ёшидаги кичик болаларнинг тафаккури ҳали ҳам амалий, конкрет тафаккур бўлади, лекин таълим жараёнида бундай болаларнинг конкрет тафаккури, мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг конкрет тафаккурига қараганда, мураккаброқ ва мазмунлироқ бўлиб қолади, улардаги фикрлаш жараёнларининг ҳаммаси такомиллаша боради. Мактабда ўқувчи бола тобора мураккаброқ нарсаларни ва ўзи идрок қилаётган нарсаларни ҳамда ҳодисаларнигина эмас, балки, шу билан бирга, тасаввур қилаётган нарсалар ва ҳодисаларни ҳам бир-бирига таққослашни, анализ қилишни ва синтез қилишни ўрганиб олади.
Болани мактабда ўқитиш жараёнида унда абстрактлаш қобилияти ўса бошлайди. Арифметика ўқитиш вақтида, амалий, конкрет санашдан абстракт ҳиссоблашга ўтилган вақтда шунингдек, она тили дарсларини ўқиш даврида бу қобилият, сезиларли суръатда ўсади сўнгра мактабдаги ҳамма фанларни ўқитиш даврида бу қобилият янада ўсади. Ўқувчи бола анализ қилиш, абстрактлаш ва таққослашни, машқ қилиш йўли билан нарсаларнинг муҳим белгилари билан аҳамиятсиз белгиларини бир-биридан фарқ қилишни ва муҳим белгиларга қараб тўғри хулосалар чиқаришни ўрганади.
Бошланғич мактабнинг ўзидаёқ болалар биринчи синфдан бошлаб кўп миқдорда хилма-хил тушунчаларни – грамматикага, арифметикага, табииётга доир ва ижтимоий-сиёсий ту­шунчаларни ўзлаштириб оладилар. Ўқувчилар ўзлаштириб оладиган тушунчалар доираси асосан, ҳар қайси синф учун ҳар қайси фан юзасидан тузилган ўқув программаси билан белгиланади. Муайян илмий мазмунга эга бўлган тушунчалар ўқувчиларга мантиқий ифодаланган формада баён қилиб берилади. Ўқувчиларнинг ўзлари ҳам тушунчаларни мантиқий таърифлаб, уларнинг жинс ва турларига доир белгиларини кўрсатиб, айтиб беришни ўрганадилар. Ўқувчилар тушунча ва қоидаларни таърифлаб беролмай қолганларида ёки таърифлаш мумкин бўлмаган пайтларда тасвирлаб, таққослаб, характерлаб, мисоллар билан кўрсатиб берадилар.
Ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг фикр қилиш фаолиятининг у ёки бу томонини активлаштирадиган маҳсус усуллар қўлланилганида ўқувчиларнинг тафаккури самаралироқ ривожланади.
Бундай бир мисол келтириш мумкин. Н.Н.Неъматов биринчи синф ўқувчиларида тафаккурнинг умумлаштириш фаолиятини ривожлантиришга доир иш олиб борди.
Шу мақсадда тажриба ўтказилаётган синфда дарс бериш чоғида маҳсус усуллар қўлланилди. Ўқувчиларга саволлар бериб, уларнинг диққат-эътиборини китоб ўқиш вақтида, суҳбат чоғида, суратларни идрок қилиш пайтида, теварак-атрофдаги вазиятни кузатиш чоғида учрайдиган нарсаларни умумийлаштиришга қаратадиган маҳсус усуллар қўлланилди.
Шу тажрибалар натижасида ўқув йилининг охирига бориб, муайян кўрсаткичларга эришилди, яъни тажриба ўтказилиб келган синфнинг умумийлаштириш фаолияти даражаси бошқа синфлардагиларнинг умумийлаштириш фаолиятига нисбатан юқорироқ бўлиб буни қуйидаги жадвалдан ҳам билиш мумкин.

Умумийлаштнрилган нарсалар

Ўқув йилининг бошидагига нисбатан умумийлаштириш фаолиятининг ошиш проценти


тажриба ўтказилган синфда I оддий синфда

Идрок қилинаётган нарсалар расмлар

40
34
26

20
17
10






Оғзаки (тасаввур қилинадиган) материал.

26



10



Бунда шу нарса маълум бўлдики, ўқувчиларнинг фикр қилиш фаолия­тини активлаштириш мақсадида қўлланилган усуллар айни вақтда таж­риба синфидаги ўқувчиларнинг дарслардан улгуриш даражасини оширишга ҳам ёрдам берди: шу синфда ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштиришдан олган баҳолари бошқа оддий синфдаги ўқувчиларнинг билимларига қўйилган баҳолардан юқорироқ бўлиб чикди.
Иккинчи синфда шу тариқа тажрибалар ўтказилганда ҳам айнан шундай натижаларга эришилди.
Ўқувчилар онгида мустаҳкам ўрнашган тушунчалар асоcида абстракт тафаккур ўсади. Ўрта мактаб ўқувчиларида абстракт тафаккур айниқса тез ўсади. Бунда тафаккурнинг ўсишига грамматика, алгебра, геометрия, физика, тарих, Ўзбекистон Конститутцияси сингари фанларни ўрганиш айниқса ёрдам беради. Юқори синфларнинг ўқувчилари шу фанлар билан шуғулланиб энг умумий, абстракт тушунчаларнинг кўпини ўзлаштириб оладилар ва ўзларининг фикрлаш фаолиятларида шу тушунчаларга таянадилар.
Ҳар бир ўқувчи ўқиш жараёнида ва турмуш тажрибасида хилма-хил масала ва вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлади. Мактаб ўқувчисининг ўзи саволларни тўғри қўйишни ва вазифалар белгилашни, тўғри муҳокама юритишни ўргана­ди. Ёш ошган сари бу муҳокамалар тобора кўпроқ, мантиқий муҳокамалар бўлиб қолади. Ўқиш-ўқитиш ишлари тўғри йўлга қўйилганида ўрта мактаб ўқувчиларининг муҳокамаларида муайянлик ва изчиллик бўлади.
Мактаб ўқувчиси муҳокама юритиш йўли билан тўғри ху­лосалар– дедуктив ва индуктив хулосалар чиқаришни ўрганади. Масалан, улар математика машғулотларида доимо уму­мий қоидаларга асосланиб, хулосалар чиқарадилар, тил дарсларида ўзлаштириб олинган қоидаларни имлонинг айрим ҳолларига татбиқ қилишга тўғри келади ва ҳоказо. Ўқувчилар бир қанча мисоллар асосида (албатта, ўқитувчининг ёрдами билан) грамматика ва арифметикага доир қоидалар чиқариш йўли билан индуктив хулоса чиқариш йўлларини эгаллаб оладилар. Юқори синфларнинг ўқувчилари табииёт, физика ва химия фанларини ўрганиш жараёнида умумийлаштирилган анча кенг хулосаларни ўзлари мустақил равишда чиқарадилар.
Юқори синф ўқувчилари индукция ва дедукцияни эгаллай бориш натижасида кузатишлар ва тажрибаларга асосланиб туриб, айрим ҳодисаларнинг сабабларини мустақил қидириб топишлари, сўнгра эса табиатнинг айрим қонунларини ҳам фаҳмлаб олишлари мумкин. Юқори синф ўқувчилари айрим ҳодисаларни изоҳлаётган вақтларида, ўзларига маълум бўлган қонунларни далил қилиб кўрсатадилар.
Ўқитиш жараёнида абстракт ва мантиқий тафаккур ўсади. Шу билан бирга ўқувчиларнинг танқидий тафаккури ҳам ўсади. Бошланғич мактабданоқ ўқувчилардан саволларга фақат тўғри жавоблар беришнигина талаб қилиб қолмасдан, шу би­лан бирга улардан «нега шундайлигини» ҳам изоҳлаб бериш талаб қилинади. Агар ўқувчининг берган жавоби нотўғри бўлса, синфнинг ўзида унинг хатоси нимадан иборат эканлини аниқланади, шу хатони қандай қилиб тузатиш кераклиги тушунтириб берилади.
Мактаб ўқувчилари билимларни ўзлаштира борганлари сари, турли қоидаларни асослашни, исботлашни, рад қилишни текшириб кўришни ҳам ўрганиб борадилар. Жумладан, улар мисоллар, фактлар, умумий қоидалар ва аксиомалардан далиллар тариқасида фойдаланишни ўрганадилар. ўрта мак-таб ўқувчилари, айниқса юқори синфларнинг ўқувчилари, бошқа кишиларнинг мураккаб муҳокамаларидаги, шунингдек ўзларининг ҳам муҳокамаларидаги зиддиятларни, мантиқсизликни, асосланмаган жиҳатларни очиб бера оладилар. Она тили, арифметика машғулотлари, танқидий, исботли тафаккурнинг ўсиши учун, айниқса катта аҳамиятга эга. Ўрта мактаб ўқувчилари ижтимоий-тарихий фанларга доир ва дарви­низм асосларига доир машғулотларда исботлайдиган ва рад қиладиган далиллардан ҳар доим фойдаланадилар.
Мактаб ўқувчиларининг ҳаваскорлик тўгаракларида иштирок қилишлари, кўрилган масалаларни муҳокама қилишда актив қатнашишлари танқидий, исботли ва мустақил тафаккурнинг ўсишида ва ривожланишида катта роль ўйнайди.
Болаларни ўқитиш даврида уларда назарий тафаккур билан биргаликда амалий тафаккур ҳам ривожлантирилади, Бунга аввало шу йўл билан эришиладики, мактабда кўпгина фанларни (масалан, физика, химия, ботаника, зоология фанларини) ўқитиш ўқувчиларнинг олган билимларни саноатда, қишлоқ хўжалигида татбиқ қилишлари билан боғлаб олиб борилади.
Бизнинг мактабларимизда умумий назарий фанлар билан бир қаторда касбга йўналиш, ишлаб чиқариш ва профессионал малакалар таълимоти айниқса катта ўрин олиб турибди. Шу сабабли ҳозирги вақтда бизнинг мактабларимиз ўқувчиларда конструктив-техника тафаккуринннг ўсиш ва ривожланишига ҳам ёрдам бериши лозим.
Касбий таълим ва ишлаб чиқариш таълими албатта, ўқувчилардан тегишли конструктив-техника тафаккури бўлишини талаб қилади, лекин шу билан бир вақтда бу тафаккур асосан касбга йўналиш ва ишлаб чиқариш таълими жараёнида ўсиши ва ривожланиши мумкин. Бундай таълим беришнинг вазифаси фақат тегишли техника билимлари ва малакаларини беришдангина иборат бўлиб қолмаслиги, шу билан бирга ўқувчиларда конструктив-техника тафаккурини ҳам ривожлантириши лозим. Ўқувчиларимизнинг техника масалаларига ва ихтирочиликка, саноат ва қишлоқ хўжалиги масалаларига қизиқишлари ва уларда мана шундай қизиқишнинг кўплиги амалий тафаккурнинг ривожланишини активлаштиради. Мактабларнинг ўқувчилари моделлар, конструкциялар ясаш билан, электр техника билан шуғулланадилар, дала ишларда, кўчатлар ўтказиш ишларида ғоят қизиқиб қатнашадилар. Мана шуларнинг ҳаммаси уларда амалий ва конструктив тафаккурнинг техник ўсишига ва ривожланишига ёрдам беради.
Бошланғич ва ўрта мактабда ўқувчиларнинг ҳаммасида ҳам тафаккурнинг ўсиши ва ривожланиши бир текис ва бир хил бўлавермайди албатта. Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари кўп даражада бошқа психик жараёнларнинг–хотира, хаёл, нутқ, диққат, ироданинг ўсиши билан белгиланади; бу индивидуал хусусиятлар ўқувчиларнинг қизиқишларига, таълим ва амалий ишлардаги фаолликларига шунингдек, ўқувчиларнинг ўз-ўзларини тарбиялашларига боғлиқ бўлади. Бизнинг мактабларимиздаги барча таълим-тарбия ишлари ўқувчиларнинг актив, онгли иштирокида олиб борилади. Шу сабабли бизиинг мактабимиз болаларда кенг мазмунли, мустақил ва мантиқий жиҳатдан тўғри тафаккур­нинг ўсишига кўп даражада ёрдам беради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish